Украина Херсонни қайтариб олиш учун қарши ҳужумларни кучайтирмоқда - манба

Сурат манбаси, Getty Images
- Author, Пол Адэмс ва Лео Сандс
- Role, BBC News, Киев ва Лондон
- Ўқилиш вақти: 2 дақ
Ғарб ҳарбий манбаларининг айтишича, Украина Херсон вилоятини қайтариб олиш кампанияси кучайтирмоқда.
Украина ҳарбийлари Херсон шаҳрини боғловчи асосий кўприкка АҚШдан олган узоқ масофага учувчи ракеталар билан зарба берганидан сўнг у яроқсиз ҳолга келиб қолган.
Британия Мудофаа расмийларининг айтишича, шаҳар энди босиб олинган бошқа минтақалардан деярли узилиб қолган.
Бироқ Украина юқори лавозимли мулозимларининг огоҳлантиришича, Россия қўшинларини Херсонни ҳимоя қилиш учун ташламоқда.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост

Алоқадор мавзулар

Днепр дарёсининг ғарбида жойлашган стратегик муҳим шаҳар уруш бошланган кунлари биринчилардан бўлиб Россияга таслим бўлганди.
Ғарб манбаларининг айтишича, Украина кучлари сешанба куни Херсондаги Антоновский кўпригини Himars артиллерия ракеталари билан ўтга тутиб, уни "буткул яроқсиз" ҳолга келтирган.
Днепр дарёсидан ўтишдаги икки асосий йўлдан бири бўлган ва узунлиги бир чақиримдан каттароқ кўприкдан ўйилган хароба қолгани айтилмоқда.
Москва бу кўприклардан дарёнинг ғарбида турган қўшинлари таъминоти учун фойдаланди. Энди бўлса улар Россия босиб олган бошқа ҳудудлардан узилиб қолиш хавфи остида қолмоқда.
Херсоннинг шимолий-шарқида жойлашган Ингулец дарёсидан ўтувчи учинчи кўприкка ҳам зарба берилган.
Ҳарбий манбалар Херсонни сиёсий жиҳатдан Россия ўз ишғоли тожидаги марварид сифатида билади, деб таърифлайди. Унинг йўқотилиши Россия ишғолни мувафаққиятли дея тақдим қилишига жиддий путур етказади, дейди улар.
Ҳар куни берилаётган разведка ҳисоботларида Британия Мудофаа вазирлиги расмийлари Украинанинг қарши-ҳужумлари жадаллашаётгани ва Киев кучлари Ингулец дарёси жанубидаги ерларга ўрнашиб, Россия босиб олган Херсоннинг шимолига етиб боргани айтилмоқда.
Украина Миллий Хавфсизлик кенгаши котиби Оликсий Данилов Москва Херсон йўналиши бўйлаб бор кучини ташлаётганини айтади.
Би-би-си унинг гапларини мустақил манбалардан текшира олмади. Бироқ Украина президенти маслаҳатчиси Оликсий Арестович Россия қарши ҳужум бўлишини кутган ҳолда ўз қўшинларини жанубга ташлаётгани ва эътиборини стратегик ҳимояга қаратаётганини ҳақидаги фикрларга қўшилишини айтди.
Ўз навбатида шарқдаги Россия кучлари Украинанинг иккинчи йирик Вуҳлеҳирск кўмир электр станциясини босиб олганини айтди. Арестович буни "кичик тактик устунлик" деб изоҳлади.

Сурат манбаси, Reuters
Херсонда Россия томонидан тайинланган расмийлар Украина артиллерия зарбалар билан Антоновский кўпригига жиддий зарар бергани ва у ерда ҳаракатланиш тўхтатилганини тасдиқлашди.
Херсон шаҳар ҳокими Кирил Стремоусовнинг РИА Новости агентлигига айтишича, Россия босиб олган бошқа ҳудудлар билан Днепр дарёси орқали алоқа энди паром ва понтон кўприклари орқали йўлга қўйилади.
Украина кучлари АҚШ томонидан етказиб берилган ўта самарали ракета тизимлари билан кўприкларни бир неча кун ўққа тутди.
Ғарб ҳарбий манбаларига кўра, бу ҳужумлар Украинанинг Россия аскарларини ажратиб қўйишга қаратилган қарши ҳаракатларининг бир қисми бўлиб, асосий мақсад бутун минтақани қайтариб олиш.
Агар ушбу амбицияли кампания мувафаққиятли амалга ошса, бу Киевга Россия уруш бошланган кунлари босиб олган энг муҳим шаҳар Херсонни қайтариб олишда зарур бўлган далдани беради.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek














