Россия ҳужуми сабаб миллионлаб тонна буғдой Украина омборларида қоляпти - Видео Dunyo Yangiliklar

Мисрлик ҳамкасби билан ўтган матбуот анжуманида Лавров озиқ-овқат инқирозида Ғарбни айблади.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Мисрлик ҳамкасби билан ўтган матбуот анжуманида Лавров озиқ-овқат инқирозида Ғарбни айблади.
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Россия Украинанинг Одесса портига ракета ҳужуми қилганини тан олди. Ҳужумдан бир кун аввал у Қора денгиз орқали ўтадиган буғдой экспортига тўсиқларни олиб ташлаш ва Одесса портига ҳужум қилмасликни ваъда қилиб келишувга имзо чекканди.

Украинада миллионлаб тонна дон қолиб кетаётгани халқаро танқислик ва нархлар ошишига сабаб бўляпти.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

«Одамлар оч, лекин бу ерда у айниб қоляпти», - дейди Володимир тоғдек уюлган ҳосилига ишора қила туриб.

У Украинанинг дон инқирозини бир жумлада ифодалади.

Унинг буғдойи мамлакатда қамалда қолаётган 20 миллион тоннанинг бир қисми.

BBC

Бу Одесса вилояти - унинг далаларида тўрт минг фермер ишлайди. Бошқа вилоятлар қараганда энг кўп фермерлар шу вилоятда.

Ва уларнинг ҳаммаси шу аҳволда қолган.

«Буларнинг бари фермерларни жуда қийин, чидаб бўлмас ҳолатга солиб қўйди. Мен 72 ёшдаман, ва охирги 70 йилда бундай қийин йилни бошимдан кечирмаганман», - дейди у.

Украина ва Россия ўртасидаги келишув Қора денгиз орқали ойига беш миллион тонна буғдой юборилишига йўл очишига умид қилинганди.

Бу буғдойни сотиш керак.

Володимир каби деҳқонлар хўжалиги учун келишув жуда муҳим. У Украина иқтисоди, ҳамда жаҳон бўйлаб миллионлаб одамлар омон қолишлари учун жуда муҳим. Ҳозирча ана шу жиҳатлар бу келишув барбод бўлишига тўсиқ бўляпти.

Вазият бундан-да қалтис бўлолмаса керак.

Москва Одесса бандаргоҳига тегмаслигини ваъда қилишидан бир кун ўтиб унга қилинган ҳужумнинг видеосини тарқатди.

Унинг даъвосига кўра, нишон ҳарбий кема ва Ғарбнинг қуролига тўла омбор бўлган.

Демак, Кремлнинг эҳтимолий изоҳи - бу ҳужум келишув шартларини бузмаган.

Энди эса янги пиар юришида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина донининг энг йирик истеъмолчиларидан бири бўлган Мисрдаги ҳамкасби билан учрашди.

Россия Украинадаги босқини сабаб халқаро ғазаб ва жазо чоралари ичида қолар экан, Африка бўйлаб қўллаб-қувватловни қидиришга тушган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek