Видео: Россия ваъдасида турадими? Украина Қора денгиз орқали донини экспорт қилишни бошламоқчи

don
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Туркияда Украина донини экспорт қилишни мувофиқлаштириш маркази иш бошламоқда. БМТ ва Туркия аралашуви билан уруш бошлангандан сўнг тўхтаб қолган Украина донини жаҳон бозорига олиб чиқиш борасида келишув имзоланганди. Томонлар ҳужжатга қўл қўйган бўлса-да, Россиянинг Одессани бомбалаши дон ташиш силлиқ кечмайди, деган хавотирларни уйғотган.

Украина томонининг айтишича, дон ортилган кемалар Қора денгиздаги бандаргоҳларидан яқин кунларда йўлга чиқиши мумкин.

Шу сабаб ҳамманинг эътибори Россия ўз сўзида турадими деган саволга қаратилган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Кемаларнинг хавфсиз қатновини таъминлашга оид тарихий келишувга қарамасдан Ғарбдаги кўпчилик унинг амалга ошишига хавотир билан қараяпти.

Россия ракеталари билан порт шаҳар Одессани нишонга олиши бу хавотирларни янада кучайтирди.

Украина ичида ҳам келишувнинг умри узоқ бўлишига катта шубҳа билан қарашяпти.

Уруш чизиғидаги украиналик фермерларнинг атрофи хатарга тўла бўлса-да, ҳосилни йиғиб олишдан бошқа чораси йўқ.

"Донни сотолмаяпмиз, бу бизга молиявий муаммо чиқаряпти. Россия билан келишув аҳамиятсиз бўлиб қолган. Ваъдасининг имзо қўйган қоғозичалик қадр йўқ", дейди украиналик фермер Вячеслав Неумаржитски

Бироқ ушбу келишувга кўп нарса боғлиқ. Россия қамали дунё миқёсида озиқ-овқат нархи кўтарилишига ва айрим қашшоқ давлатларда танқисликка олиб келди.

Натижада миллионлаб одамнинг ҳаёти таҳлика остида қолмоқда.

don

Чунки урушдан олдин Россия ва Украина дунёнинг 30 фоиз буғдойи, 20 фоиз маккажўхориси ва 80 фоиз кунгабоқар ёғини етиштириб берган.

Шунинг учун ҳам Украинани дунёнинг дастурхони дейишган.

Украина ҳукумати эса шартнома уруш туфайли вайрон бўлган иқтисодни тиклашда асқотади деб умид қилади.

"Мамлакатимиз ҳар ой 5 миллион тонна дон экспорт қилади, деб кутяпмиз. Бу йил охирига қадар 5 миллиард доллар даромад келишини англатади",ю дейди Украина Марказий банки раиси Кирило Шевченко.

Айни дамда Украина бандаргоҳларида ҳамон 20 миллион тонна дон бор.

Уларни ташишни мувофиқлаштириш учун БМТ ва Туркия урушаётган томонлар билан Истанбулда қўшма марказ очмоқда.

Дон бир неча куннинг ичида яна дунёнинг бошқа давлатларига етказиб берила бошлашига умид бор.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek