Путин карантинига 54 миллион доллар сарфланган - Россия, янгиликлар Covid Putin Dunyo Yangiliklar

Vladimir Putin wearing personal protection equipment

Сурат манбаси, Getty Images

Ковид пандемияси авжига чиққанда Россия Президенти Владимир Путин дунёдаги энг қаттиқ ҳимояланган ҳукумат раҳбарларидан бири эди - у бутун дунё бўйлаб коронавирусга қарши кураш чоралари юмшатилганига қарамай, ўз ўзини ҳамон изоляцияда сақламоқда. Россия раҳбарига бир километр радиусга яқинлашиш имконига эга бўлган ҳар бир киши (бу шифокорлар, хизматчилар, учувчилар ва бошқалар каби ўнлаб одамлар) икки ҳафта карантинда бўлиши ва Ковид учун камида тўртта тестдан ўтиши керак, шунингдек, бошқа тиббий тестлар, шу жумладан, баъзи ҳолларда, ахлат намуналари ҳам текширилади. Владимир Путиннинг соғлиғини сақлаш тизими қандай ишлайди?

"Менга ҳам навбат етди. Биз қўл бериб кўришдик ва мен унга (Владимир Путинга) республикамиздаги барча уруш фахрийларининг эзгу тилакларини етказдим", дейди маҳаллий ОАВга татаристонлик истеъфодаги генерал Ахат Юлашев Москвадан уйига қайтгач.

"У менга жилмайиб қўйди. У шундай таассурот қолдирди!"

94 ёшли отахон Москвага шаҳарнинг машҳур Қизил майдонида 9 май куни бўлиб ўтган Ғалаба парадида иштирок этиш учун йўл олганди. Аммо у Путинга яқинлашиши керак бўлганлиги сабабли, унинг ўзи "ҳашаматли" деб атаган Москвадаги меҳмонхонада икки ҳафта карантинда ўтиришга мажбур бўлди.

"Мисли кўрилмаган харажатлар"

Президент Путинни коронавирус инфекциясидан муҳофазалаш учун Россия давлати улкан харажатларни қилди

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Президент Путинни коронавирус инфекциясидан муҳофазалаш учун Россия давлати улкан харажатларни қилди

Би-би-си генерал Юлашев билан шахсан гаплаша олмади, аммо ўша куни Россия раҳбари билан учрашгунга қадар Москвадаги ҳашаматли меҳмонхоналарда (битта беш юлдузли ва тўрт юлдузли) икки ҳафта карантинда бўлган 400 га яқин одамдан бири бўлгани маълум.

Афтидан, пандемия заифлашганидан ва турли вакциналар жорий қилинганидан кейин ҳам Путин атрофида ҳимоя чоралари сақланиб қолган.

Президент сўнгги икки йил ичида ўз қароргоҳи атрофида аввалгидан кўра ҳозир кўпроқ ҳаракатланмоқда, унинг хизматчилари ва тиббиёт ходимлари, шунингдек, у билан алоқада бўлган барча.

Россия ҳукуматининг очиқ маълумотларига кўра, ушбу чора-тадбирлар учун Путиннинг соғлиғига қарийб 3,2 миллиард рубль (54,6 миллион доллар) сарфланган. 2014 йилгача Россияда ишлаган исроиллик шифокор Михаил Фремдерман уларнинг кўламини мисли кўрилмаган деб таърифлайди.

"Ушбу чора-тадбирларга қараб, Россия президентининг соғлиғида жиддий муаммолар бор ёки йўқлигини аниқлаш мумкин эмас. Бу катта эҳтимол билан эҳтиёт чораси".

Ковид билан оғир беморларни даволаган америкалик шифокор Константин Балонов 90 йиллар ўрталарига қадар Россияда яшаган. Унинг айтишича, ҳаддан ташқари чоралар Кремль шифокорларининг хатоси туфайли бўлиши мумкин.

"Меъёрдан ортиқ тестлар"

Путин билан рўпара бўладиган одам тўртта Полимераза занжир реакцияси тестини топшириши талаби қўйилган

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Путин билан рўпара бўладиган одам тўртта Полимераза занжир реакцияси тестини топшириши талаби қўйилган

Пандемия бошида Ковид суртмаларини олиш учун барча сабаблар мавжуд бўлса-да, вақт ўтиши билан чоралар юмшамади ва Россияда касалланиш ҳолатлари камайиб борди. Президент Путин Ковидга қарши эмлангани ҳақида хабар берилган бўлса ҳам, у билан алоқада бўлганларнинг барчасини текшириш мажбурий бўлиб қолди.

Ковид антитаначалари, грипп, шамоллаш ва стафилокок инфекцияси, шунингдек, баъзилар учун ахлат намуналари каби янги тестлар қўшилди.

Очиқ манбаларга кўра, 2021 йил бошидан буён 1500 га яқин киши комплекс тест синовларидан ўтган.

2022 йил февралида баъзи рус ОАВлари аноним манбаларга таяниб, Кремлнинг президент билан учрашиши мумкин бўлган баъзи ходимларидан ҳафтада бир марта ахлат намуналарини текширтиришлари талаб қилингани ҳақида хабар берди.

Очиқ манбалар, шунингдек, Россия президентини ташиш билан шуғулланадиган экипажлар ва ходимлар ҳам мунтазам текширилаётганини ҳам кўрсатади. Булар турли хил тестлардир - Ковид-19 учун тезкор ПЗР тестларидан тортиб, антитаначалару ахлат намуналаригача. Маълум қилинишича, сўнгги икки йил давомида парвоз экипажларини тестдан ўтказишга жами 2,1 миллион доллар сарфлаган.

Биргина жорий йилнинг май ойида парвоз экипажлари 1376 та суртма ва 98 та ахлат намуналарини, шунингдек, 447 та қон тестини топширган. Кўпчилик Москва яқинидаги меҳмонхоналарда икки ҳафта карантинда бўлган.

Vials of blood for Covid testing

Сурат манбаси, Getty Images

Юқумли касалликларга ихтисослашган россиялик шифокорлардан бирининг Би-би-сига айтишича, бу "меъёрдан ортиқ тестлар" тиббий мақсадда бўлиши мумкин эмас.

"Ушбу тестлар оддий ПЗР тестларини икки баравар оширади", дейди у ва Ковиднинг ахлат орқали ўтиш йўлини билмаслигини қўшимча қилади.

Бошқа инфекцияларни текшириш ва ташқи дунё билан алоқани кескин қисқартириш оғир беморлар учун одатий ҳолдир, дейди шифокор, аммо улар жарроҳлик аралашуви керак бўлганда.

Унинг сўзларига кўра, бу тестларнинг барчаси тиббиёт фанига асосланмаган бўлса керак, аксинча, қуйи амалдорларнинг "ўз бошлиқларига ёқиш илинжи - ҳамма нарсани ўйлаб қўйганликларини кўрсатишга" уринишидир.

Тиббий ҳамроҳ

2021 йил март ойида Кремль Президент Путиннинг эмланганини эълон қилди. Кейинчалик маълум бўлишича, қўлланилган вакцина Россияда ишлаб чиқарилган биринчи вакцина Спутник V. Унинг синов жараёнлари Россиядан ташқарида кўплаб мутахассислар томонидан савол остига олинган.

Эмлашдан сўнг, Владимир Путин мамлакат бўйлаб тез-тез сафарларга қайтди ва Москва ташқарисидаги қароргоҳларида қолди. Бундай сафарларда шифокорлар ҳамроҳлик қилишади.

Би-би-си очиқ манбалардан аниқлашича, Президент Путиннинг Москвадан 400 километр шимоли-ғарбда жойлашган гўзал Ужин кўлидаги дам олиш уйига сафари чоғида унга тўрт нафаргача шифокор ҳамроҳлик қилади. Тиббиёт ходимлари турар жойига ўн минглаб доллар сарфланган.

Waiters hold trays of drinks while Putin appears on a TV screen

Сурат манбаси, Getty Images

Очиқ манбаларда шифокорлар Владимир Путиннинг бошқа қароргоҳига, бу сафар Россия жанубидаги Сочига бўладиган сафарларида ҳамроҳлик қилаётгани ҳақида маълумотлар ҳам бор.

Би-би-си Россия президентига Санкт-Петербург ва Владивостокдаги бизнес-форумларда қатнашганида бир гуруҳ шифокорлар ҳам ҳамроҳлик қилганини аниқлади. Владивосток Россиянинг Узоқ Шарқида, Москвадан 11 соатлик парвозда жойлашганлиги сабабли, иккинчиси жуда мураккаб жараён.

Мустақил Россия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Кремлнинг баъзи ходимлари йилига 150 кунгача меҳмонхонанинг алоҳида хоналарида карантинда бўлишади.

Бошқа мамлакатларга қиёслаганда қандай?

Исроиллик шифокор Михаил Фремдерманнинг айтишича, Исроилдаги ҳозирги Ковид чоралари оддий фуқаролар учун бўлгани каби ҳукумат раҳбари учун ҳам бир хил. Қайд этилишича, у ерда қўшимча чора-тадбирлар ёки тестлар ўтказилмаяпти. Исроил Бош вазирига шифокорлар ҳамроҳлик қилади, лекин фақат хорижга сафарларида.

Америкалик шифокор Константин Балоновнинг айтишича, у ҳеч қачон Ковидни ахлат намуналари ёрдамида текширишганини эшитмаган ва у биладиган ягона тест бу ПЗР ёки антиген тестларидир.

Балоновнинг сўзларига кўра, Оқ уйнинг тиббий протоколлари билан таниш бўлган манбалар ҳозирда матбуот ходимлари учун на тест, на карантин қўлланилмаслигини тасдиқлади. Илгари пандемия даврида Оқ уйда матбуот анжуманларида қатнашган журналистлар Ковид учун манфий тест натижаларини тақдим этишлари ва ниқобда бўлишлари керак эди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek