Эрон: Ўнлаб аёллар мажбурий ҳижобга қарши чиқди, оммавий намойишда эса ҳижоб ҳимоя қилинди Dunyo Yangiliklar Islom Musulmonlar

hijob
    • Author, Фарен Тагизода
    • Role, Би-би-си Форс хизмати

Ўнлаб эронлик аёллар рўмолини ечиб ва уни ижтимоий тармоқларга қўйиб мамлакатдаги мажбурий ҳижоб ўраш тартибига қарши чиқди. Давлат қўлловидаги оммавий намойишда эса ҳижоб ҳимоя қилинди.

"Мажбурий ҳижобга йўқ. Қоидаларга қарши йўқ дейиш учун ишга кетишда бутун йўл давомида ҳижобимни ечиб кетдим", дейди бир эронлик аёл ўзини камерага олиб.

Алоқадор мавзулар:

Бир гуруҳ инсон ҳуқуқлари фаоллари 12 июлдан бошлаб мамлакатдаги аёллардан бошларидаги ҳижобни ечиб ўзларини видеога олиб қўйишга чақирди. Бу кун Эронда Миллий ҳижоб ва иффат куни сифатида нишонланади. Ушбу ҳаракати учун ҳибсга олиниши билса-да ўнлаб киши чақириққа "лаббай" деб жавоб берди.

hijob

Мамлакатнинг турли минтақаларидан бўлган аёллар ўзларини ҳижобсиз ҳолда истироҳат боғлари, шаҳар кўчалари ва ҳатто соҳил бўйида видеога олишди. Уларнинг айримлари енгсиз кўйлак ва калта иштон кийиб олганди.

Минглаб фойдаланувчи томонидан улашилган бир видеода аёл киши қирғоқ бўйлаб кетаётгани акс этган. Видеода бошидаги рўмол сирғалиб ерга тушгани ва у уни янчиб юришда давом этгани кўринган.

Айнан ўша куни расмийлар ҳижоб ўрайдиган аёллар учун оммавий намойишлар уюштирди. Давлат телевидениеси узун оқ кўйлаклар ва байроқ рангидаги яшил рангли ҳижоб ўраган қизларнинг рақсини намойиш қилиб, "Ҳижоб ва иффат" тадбирини кўрсатди.

tadbir

Сурат манбаси, Tasnim News Agency

Бу вақтда эса форс забон ижтимоий тармоқда фаоллар, ва айрим журналистлар ҳамда мухолифат вакиллари томонидан олиб чиқилган "йўқ дегани йўқ, бу сафар мажбурий ҳижобга йўқ" номли ҳэштаг қисқа муддатда оммавийлашиб кетди.

Айрим аёллар уларнинг шахсий эркинлигига тақиқ қўяётган ҳукуматдаги эркакларга қарши гапирди.

"Бизларни фақат номусингиз хизматчиси ва мулкингиз сифатида кўрасиз. Бизларда заиф ва мўрт инсоннни кўрасиз. Ўзларингизга бўлган ишонсизлик ва комплекслар сабаб бошимизни ўраб юришга мажбурлайсиз", дейди Эрон шимолидан Би-би-си форс хизматига видео йўллаган аёл.

Би-би-си Форс хизматининг хабар беришича, сўнгги кампанияда видеосини жойлаган камида 5 аёл ҳибсга олинган.

ayollar

Эронда ҳижоб ўрашни танлаш ҳуқуқини ҳимоя қилувчи аёллар томонидан бу каби кампаниялар сўнгги йилларда тез-тез ўтказилмоқда.

Бироқ яқинда Эрон "маънавият полицияси" кийиниш тартибига амал қилмаган аёлларга нисбатан ўтказган босими ушбу сиёсатга қаршиларнинг амал қилишга чақиришига сабаб бўлди.

politsiya

Сурат манбаси, ISNA

Эронда 1979 йилда бўлган инқилобдан сўнг аёлларнинг исломий кийиниши қонунийлаштирилди. Амалда бу аёлларнинг бутун баданни қоплаб олувчи чодра ёки ҳижоб ҳамда енгларини тўсиб турувчи узун кўйлак кийишини англатади.

Ижтимоий тармоқлардаги кампанияни айрим эронлик эркаклар аёллар билан видеода бирга кўриниб қўллаб қувватлаган. Теҳрондаги масжид деворидаги расмда ёзилган: "Нон, иш, эркинлик, кўнгилли ўраниш" граффит ижтимоий тармоқда кенг ёйилди.

Graffit

Эрон олий маҳкамаси раиси Ғуломҳуссайн Муҳсин Ажий кампания ортида хорижий кучлар турганини айтиб чиқди ва махсус кучларни ҳижобни ечиш ортида турган қўлларни топишга топшириқ берди.

Президент Иброҳим Раиси "исломий жамиятдаги уюшган коррупцияни тарғиб қилишнинг" олдини олишга ваъда берди.

Бироқ айрим аёллар таҳдидларга қарамасдан қаршилик кўрсатишда давом этишини айтмоқда.

"Сиз бизни ҳибсга олишингиз мумкин, бироқ кампаниямизни тўхтатолмайсиз. Йўқотадиган нарсамиз йўқ. Йиллар олдин эркинлигимизни йўқотдик ва уни қайтариб олмоқчимиз", дейди бир аёл.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek