Лавров: Россия оппоқ эмас ва кимлигимизни кўрсатишдан уялмаймиз - Видео Urush, yangiliklar, Ukraina, Rossiya

Sergei Lavrov talking to the BBC
    • Author, Стив Розенберг
    • Role, Би-би-си, Москва
  • Ўқилиш вақти: 3 дақ

Россия армияси Украинага қарийб тўрт ой олдин ҳужум қилганидан бери минглаб тинч аҳоли ҳалок бўлди, бутун шаҳарлар вайроналарга айланди, миллионлаб украиналиклар уйларини ташлаб кетди.

Бироқ пайшанба куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров кўзимга тикилиб, ҳаммаси кўрингандек эмаслигини айтди.

"Биз Украинага бостириб кирганимиз йўқ", деди у.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

"Биз махсус ҳарбий операция ҳақида эълон қилдик, чунки Украинани НАТОга жалб қилиш жиноий ҳаракат эканлигини Ғарбга тушунтиришнинг бошқа иложи мутлақо йўқ эди".

24 февраль куни Россия Украинага бостириб кирганидан бери жаноб Лавров Ғарб матбуотига саноқли интервью берган.

У Кремлнинг Украинада нацистлар бор, деган расмий фикрини такрорлади. Россия расмийлари кўпинча ўз қуролли кучлари мамлакатни «денацификациялаштирмоқда» деб даъво қилади. Жаноб Лавров яқинда яҳудий бўлган Украина президенти ҳақида гапира туриб, Адолф Гитлерда "яҳудийларнинг қони бор" деган бемаъни даъво билан шов-шув кўтарди.

Мен унга БМТнинг Украинанинг Чернигов вилояти Яхидное қишлоғи ҳақидаги расмий ҳисоботидан иқтибос келтирдим, унда "360 нафар аҳоли, жумладан, 74 бола ва беш нафар ногиронлар Россия қуролли кучлари сабабли мактаб ертўласида 28 кун қолишга мажбур бўлган" дейилади. Ҳожатхона ҳам, сув ҳам йўқ эди... 10 нафар қария ҳалок бўлди".

«Бу фашистларга қарши курашми?» дея сўрадим ундан.

"Афсуски, - деди Лавров, - лекин халқаро дипломатлар, жумладан, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари, БМТ Бош котиби ва БМТнинг бошқа вакиллари Ғарбнинг босими остида. Кўпинча улар Ғарб чиқарган сохта хабарларни тарқатиш учун ишлатилади.

Россия оппоқ эмас. Россия қандай бўлса шундай. Биз эса кимлигимизни кўрсатишдан уялмаймиз".

Sergei Lavrov

72 ёшли Лавров сўнгги 18 йил давомида Россияни халқаро майдонда ҳимоя қилган, бироқ Ғарб санкциялари энди унга ҳам, қизига ҳам қарши қўлланилаяпти.

АҚШ уни Украинани тажовузкор сифатида нотўғри кўрсатганликда ва Хавфсизлик Кенгаши аъзоси сифатида Россия босқинига бевосита жавобгарликда айблаган.

Кейин мен мавзуни Россиянинг Буюк Британия билан муносабатларига қаратдим. Британия Россиянинг дўстона бўлмаган мамлакатлар рўйхатига киритилган ва мен муносабатлар ёмон деб айтиш юмшоқроқ гап бўлади деб ўйлагандим.

"Бу ерда бошқача манёврга жой бор деб ўйламайман, - дейди Лавров, - чунки [Борис] Жонсон ҳам, [Лиз] Трасс ҳам Россияни мағлуб этишимиз керак, Россияни тиз чўктиришимиз керак, деб очиқ айтмоқда. Бор, ана қил!"

Ўтган ой Буюк Британия ташқи ишлар вазири Россия президенти Владимир Путин жаҳон саҳнасида ўзини камситаётгани ва "Украинада унинг мағлуб бўлишини таъминлашимиз керак", деган эди.

Мен жаноб Лавровдан Буюк Британияга ҳозир қандай қарашини сўраганимда, у "сиёсий амбициялари йўлида яна бир бор ўз халқи манфаатларини қурбон қиляпти", деди.

Мен ундан яқинда ишғол қилинган шарқий Украинада рус сепаратистлари томонидан ўлимга ҳукм қилинган икки британиялик ҳақида сўрадим.

Ғарб назарида уларнинг тақдирига Россия жавобгар эканлигини таъкидлаганимда, у шундай жавоб берди: "Мени Ғарбнинг назари умуман қизиқтирмайди. Мен фақат халқаро ҳуқуқ билан қизиқаман. Қонунга кўра, ёлланма аскарлар жангчилар сифатида тан олинмайди."

Мен бу одамлар Украина қуролли кучларида хизмат қилган ва ёлланма аскар эмас, деб жавоб бердим ва жаноб Лавров буни суд ҳал қилиши кераклигини айтди.

Шундан сўнг у Би‑би‑сини Украина шарқидаги бўлгинчилар назоратидаги ҳудудларда "Киев қўшинлари тинч аҳолини саккиз йил давомида бомбалаганда" тинч аҳоли билан содир бўлган воқеалар ҳақидаги ҳақиқатни ошкор этмаганликда айблади.

Олти йил давомида Би‑би‑си айирмачи ҳудудлар раҳбариятидан жойларга бориб, нима бўлаётганини кўриш учун рухсат беришни бир неча бор сўраганини таъкидладим. Бизга ҳар сафар киришга рухсат берилмади.

Россия Украинани геноцидда айблади. Бироқ, ўзини россияпараст деб эътироф этган «расмийлар»га кўра, 2021 йилда исёнчилар назорати остидаги ҳудудларда саккиз нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, бу бир йил аввал етти нафар бўлган. Ҳар бир ўлим фожиа бўлса‑да, мен бу геноцид эмаслигини айтдим.

Мен агар ҳақиқатан ҳам геноцид рўй берган бўлса, у ерга боришимиздан Луганск ва Донецк сепаратистлари манфаатдор бўларди, дедим. Нега бизни ичкарига киритишмади, деб сўрадим.

«Билмайман», деди жаноб Лавров.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek