Видео. Украина ҳарбийлари нега пайғамбар Муҳаммад (С.А.В) га саловат айтди? Video Ukraina Ramazon dunyo yangiliklar

Сурат манбаси, Screenshot
Украина Қуролли кучлари таркибидаги ҳарбий ансамбль пайғамбар Муҳаммад (С.А.В)га саловат айтиб, Украина ва дунёдаги барча мусулмонларни Рамазон Ҳайити билан табриклади. Украинада Ислом иккинчи йирик дин ҳисобланади. Ҳозир Россиянинг ҳужумлари остида бўлган бу мамлакатда 160 дан ортиқ масжид бор:
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Алоқадор мавзулар:

Сурат манбаси, Screenshot
Россия қўшиб олган Қримнинг чорак қисми мусулмонлардан иборат бўлган.
Қримдан сўнг Украинадаги мусулмонларнинг катта қисми Донбасс минтақасида яшайди.
Украина раҳбарияти Россия босқинига қарши кўплаб украиналик мусулмонлар қарши курашаётганини эътироф этишади.

Сурат манбаси, Screenshot
Уруш бошлангач мамлакат муфтийси Саид Исмагилов ҳарбий кийим кийганди.
Татар миллатига мансуб муфтий уруш чизиғидаги Донбас минтақасидан кетгани йўқ ва уруш ҳолатида жамоат қандай рўза тутиб, ибодат қилаётганини ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаб борди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek


































