Россия ташқи ишлар вазири: Биз санкциялардан омон чиқамиз Украина, Янгиликлар

Россия банклари ташқарисида узун навбатлар аримаяпти

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Россия банклари ташқарисида узун навбатлар аримаяпти
Ўқилиш вақти: 1 дақ

Туркияда Украина ташқи ишлар вазири билан ўтказган музокаралари ортидан гапирар экан, Россия ташқи ишлар вазири Президент Путин Россия иқтисодига яхши қараётганини айтди.

Россиянинг иқтисодий муаммолари ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Сергей Лавров: "Биз улардан омон чиқамиз - биз тарихимизнинг турли бурилишларида қийинчиликлардан омон чиққанмиз.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Унинг айтишича, Россия бу даврдан "яхшироқ руҳият ва виждон" билан чиқади.

"Биз Ғарб ишончли шерик бўла олиши, истаган томонини сотиши, ўз қадриятларини ҳам сотиши ҳақида ёлғон тасаввурга эга эмасмиз", - деди Лавров.

"Сизга ишонтириб айтаманки, биз омон чиқамиз ва ҳаётимизнинг ҳеч бир жабҳасида Ғарбга таянмаслик учун қўлимиздан келганини қиламиз", - дея қўшимча қилди у.

Лавровнинг айтишича, Украина кўп йиллар давомида Россияга қарши давлатга айланиб келаётганди, ва Ғарб ундан "Ғарбпараст экспериментал қурол сифатида фойдаланди".

Лавров Туркиядаги музокаралар ортидан гапирди
Сурат тагсўзи, Лавров Туркиядаги музокаралар ортидан гапирди

Россиянинг Украинага босқинчилиги ортидан кўплаб халқаро брендлар мамлакатни тарк эта бошлаган.

Охирги хабарга кўра, Uniqlo кийим-кечак бренди Россияни тарк этаётганини эълон қилди.

Uniqlo га эгалик қилувчи Fast Retailing бу қарорига Украинада ёмонлашаётган можаро туфайли юзага келган "амалий қийинчиликлар"ни сабаб қилиб кўрсатди.

Сешанба куни McDonald's, Coca-Cola ва Starbucks каби йирик озиқ-овқат компаниялари Россияни тарк этишларини билдиришганди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek