Украина уруши: Россия нега Украинани забт этолмаяпти? Video Rossiya Ukraina Dunyo Yangiliklar

Россия ҳарбийси

Сурат манбаси, TASS/GETTY IMAGES

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Украина: Путин мамнун. Россия Украинада нималар қилаяпти? Сўнгги тафсилотлар Ukraina Rossiya BBC

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Четда кўпчилик Россия пойтахт Киевни ҳатто бир неча соатнинг ўзидаёқ босиб олишини ўйлаганди. Россия нега бундай қилолмади?

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Таҳлил:

Алоқадор мавзулар:

Россия нега Украинани забт этолмаяпти? Би-би-сининг ҳозир Киевда бўлган мухбири Лиз Дюсетга кеча, душанба куни Америкадан Жон худди шундай мазмундаги савол йўллаган.

У мухбиримиздан, "Россия ҳарбийлари ҳалича бор қудратларини намойиш этмай туришибдими ёки уларнинг Украинани босиб олишларига логистика билан боғлиқ бошқа муаммолар сабаб бўлаяптими?", - деб сўраган.

Лиз Дюсет Би-би-сининг Халқаро масалалар бўйича Бош мухбири бўлади.

Мухбиримизнинг айтишича, Киевдаги аксарият ҳам Россия қўшинларининг шаҳарга кириб келишини фақат вақт масаласи, деб ўйлаган.

Аммо, унга кўра, Украина кучлари қаршилик кўрсатишмоқда ва Россия кучлари ҳамон Киев марказидан 30 километрча узоқда юришибди.

Кун ўтган сайин Украина чегаралари бўйлаб янада кўпроқ жанговар қўшинлар ва оғир қуроллар барча йўналишларда олдинга силжишмоқда.

Лекин улар кўпчилик кутганидек илдам ва шахдам ҳаракатланишаётгани йўқ.

People take cover as an air-raid siren sounds, near an apartment building damaged by recent shelling in Kyiv, Ukraine February 26, 2022.

Сурат манбаси, Reuters

Россия урушининг режага мувофиқ бораётгани ёки йўқлиги ҳақида бир нарса дейиш қийин.

Чунки Президент Путиннинг нимани режалаганини ҳеч ким билмайди.

Бироқ Россия ҳарбий карвонларининг ёқилғиси тугаб қолгани ёки рус аскарлари урушишни исташмаётганига оид хабарлар бор.

Бундан ташқари, айримлари фақат ватанпарварлик руҳи билан қуролланган украин ҳарбийлари ва халқининг Россияга қаттиқ қаршилик кўрсатаётгани ҳам айтилади.

Лекин, шунга қарамай, Украинанинг иккинчи йирик шаҳри бўлган Харьковда кўчама-кўча жанглар кечмоқда.

Россия қўшинлари мамлакатнинг бошқа кўплаб ҳудудлари қаторида шимолий-шарқий Чернигов ва жанубий Мариуполни ҳам ҳужумга тутиб, олдинга илгарилашга интилишмоқда, дейди мухбиримиз Лиз Дюсет.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek