Сайёрани асрашга ёрдам бериши мумкин бўлган олти материал - Дунё, иқтисод ва табиат

Piñatex деб номланган ананас баргларидан тайёрланган материални ишлаб чиқариш анъанавий терига қараганда экологик тоза ва ҳайвон маҳсулоти эмас.

Сурат манбаси, Jacob Maentz

Сурат тагсўзи, Piñatex деб номланган ананас баргларидан тайёрланган материални ишлаб чиқариш анъанавий терига қараганда экологик тоза ва ҳайвон маҳсулоти эмас.

Фаст-фэшндан тортиб пахтагача, атроф-муҳитга ва бошқа ҳайвон турларига салбий таъсир қиладиган либосларни қандай истеъфода қилиш рўйхати узоқ. Аммо умид борми?

Камроқ алмаштириш, қайта ишлаш ва таъмирлашдан ташқари, табиатга зарарсизроқ кийим ва матоларни топа оламизми?

Агар янги кийим сотиб олишингиз керак бўлса, қандай матоларга эътибор қаратиш керак?

Қуйида барқарор ва экологик зарарсиз турмуш тарзига интилишда ёрдам берадиган олтита материал ёки инновация кўрсатилади.

Ананас "териси"

Чиқиндилардан олинадиган, ўсимлик ёки мева "пўсти" аста эътиборга туша бошлади. Масалан, "Пиньятекс" Филиппинда етиштирилган ананас баргларидан тайёрланган материалдир. Унинг ишлаб чиқарилиши анъанавий терига қараганда анча экологик тоза ва ҳайвон маҳсулоти эмас. У камроқ сув талаб қилади ва ёввойи табиат учун экологик заҳар бўлган зарарли кимёвий моддалар йўқ. Қолган барг чиқиндилари қайта ишланади, ўғит ёки биоэнергия учун ишлатилади. Ушбу материалдан ҳозирда Лондондаги биринчи веган меҳмонхона хоналаридаги мебелларга жилд сифатида фойдаланилмоқда.

Калмар сўрғичи

Калмар сўрғичига тақлид қилиш камроқ энергия билан мақсадга эришишга ёрдам беради.

Сурат манбаси, Humberto Ramirez | Getty

Сурат тагсўзи, Калмар сўрғичига тақлид қилиш камроқ энергия билан мақсадга эришишга ёрдам беради.

Биомимикрия - табиатдан бевосита илҳом олиш - муҳандислик, архитектура ва тиббиёт каби турли соҳаларда жадал ривожланмоқда. Энди тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари ва мода дизайнерлари ўз ишларида табиий жараёнларни қўллаш ёки тақлид қилиш йўлларини топмоқда. Табиатдаги жараёнлар кўпинча натижага эришиш учун камроқ энергия талаб қилади, масалан, табиатда кенг тарқалган атиги бешта полимер ёки молекулаларнинг узун занжири мавжуд бўлса, бизнинг тижорий дунёмизда уларнинг 350 дан ортиқ тури ишлаб чиқарилади. Яқинда Пенсильвания штатидаги олимлар Университет калмарнинг халқа тишларидаги оқсилни - уларнинг пайпаслагичларидаги сўрғичларни кенгроқ фойдаланиш учун лабораторияда ишлаб чиқиш мумкинлигини аниқлади. Масалан, толани оқсил билан қоплаш уни анча мустаҳкам қилади. Оқсил ҳам ўз-ўзини тиклаш хусусиятига эга. У қайта ишланадиган, биологик осон парчаланадиган ва узоққа чидамли кийимлар учун ишлатилиши мумкин.

Жун

Барча жун фермаларидаги шароит қониқарли бўлмаса ҳам, Ҳайвонларга ахлоқий муносабат гуруҳи - PETA каби кўплаб фаол ташкилотлар буни ахлоқсизлик деб таъкидласа-да, жун экологик тоза матодир: қайта тикланадиган, бардошли ва биологик парчаланадиган. Бундан ташқари, баъзи қўйчилик фермалари атроф-муҳитга таъсирини камайтириш учун атмосферага углерод чиқишини камайтирадиган усуллардан фойдаланган ҳолда жун ишлаб чиқаради. Матонинг мустаҳкамлиги ва эластиклиги - ёнғинга чидамли ва сув ўтказмаслиги унинг узоқ вақт хизмат қилишини англатади, бу эса кийимни тезда алмаштириш эҳтиёжини камайтиради.

Зиғир толаси

Зиғир толаси бақувват бўлгани учун уни узоқ йиллар алмаштириш талаб қилинмайди

Сурат манбаси, kumacore | Getty

Сурат тагсўзи, Зиғир толаси бақувват бўлгани учун уни узоқ йиллар алмаштириш талаб қилинмайди

Зиғир толаси зиғир ўсимлигидан тайёрланади. Қадимги мисрликлардан буён бу толани пишиқлиги ва салқин сақлаши туфайли ишлатилган. Айни кунларда Европа каби иқлими қулай ҳудудларда етиштирилганда (зиғирнинг қарийб тўртдан уч қисми Европада етиштирилади) пестицид ва ўғитларга эҳтиёж қолмайди, у пахтага қараганда анча кам сув талаб қилади ва тупроқ учун фойдалидир. Материалнинг ўзи бардошли, шунинг учун уни йиллар давомида алмаштириш керак бўлмайди, пахта ва бошқа матоларга қараганда тезроқ қурийди.

Яхшироқ пахта

Пахта етиштириш пестицидлар ва кимёвий моддаларни кўп ишлатишни, шунингдек, бир марта тозалаш учун тонналаб сув талаб қилади. Бироқ, табиий муҳит ва яшаш жойларини ҳисобга олган ҳолда мато ишлаб чиқаришнинг янада барқарор усуллари мавжуд. Масалан, "Better Cotton Initiative" бутун дунё бўйлаб фермерларни сув, тупроқ саломатлиги ва ўзига хос хусусиятларга эга табиий муҳитга ғамхўрлик қилишига кўмак беради. У бозорнинг 12,5 фоизини эгаллайди. Сизнинг футболкангиз қандай таъсир қилганини билишнинг яна бир усули - GOTS (Global Organic Textile Standard) ёрлиғи билан органик пахта сотадиган чакана сотувчиларни излаш. Бу ишлаб чиқариш жараёнида атроф-муҳитга, жумладан, ишчиларга зарар етказувчи заҳарли ўғитлар ва пестицидлар қўлланмаганини англатади.

Пахта кўп кимёвий моддалар ва сув талаб қилади

Сурат манбаси, Andrea Anderegg | EyeEm | Getty

Сурат тагсўзи, Пахта кўп кимёвий моддалар ва сув талаб қилади

Лиоцелл ва бошқа табиий толалар

Биз сунъий толалардан тайёрланган кийимларни ювганимизда, кир ювиш машиналаримиз орқали микротолалар сув йўлларига тушиши ҳақида маълумотлар ортиб бормоқда. Ушбу микротолалар бошқа ҳайвон турлари учун зарарли бўлгани сабабли, табиий, экологик тоза толаларни топишга бўлган интилиш ҳар доим ҳам долзарброқ. Бундай материаллардан бири лиоцеллдир. Хомашё ёғоч хамиридан олинган целлюлозадир. У Австриядаги компанияга тегишли "Tencel" бренди остида ишлаб чиқарилади. Толалар биологик парчаланади ва компостланади ва ишлаб чиқариш жараёни атроф-муҳитга минимал таъсир кўрсатади. Чиқинди сувлар, масалан, заҳарли кимёвий моддалардан фойдаланмасдан қайта ишланади. Каноп, албатта, атроф-муҳитга таъсири паст бўлган яна бир табиий толадир. Онгли дизайнерлар веган кийимларини яратиш учун бамбук ва ҳатто денгиз ўтларидан ҳам фойдаланадилар.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek