Соқолингиз, ҳижобингиз қани? Ашула эшитмаяпсизми? Видео Афғонистон Afg‘oniston Tolibon dunyo yangiliklar

Сурат манбаси, Social media
Толибон ўзининг янги фармойиши ижросини текширишга киришди. Пойтахт Кобул кўчаларида машиналарни тўхтатиб, ҳайдовчи ва йўловчиларнинг соқолию ҳижоби билан қизиқа бошлади.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда толибларнинг текшируви акс этган янги видео тарқалди.
Видеода Толибон жангариси ўзи тўхтатган машина ҳайдовчисини иягини пайпаслаб, унга соқолини ўстириши кераклигини тушунтиради.
Ҳижобсиз аёлларни олиб юриш ва ашула эшитишга ҳаққи йўқлигини эслатади.
Толиблар махсус амалиётда қўлга киритилган 3 минг литр ноқонуний шаробни Кобул дарёсига оқизишди:
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Қизиқ:
Алоқадор мавзулар:
Янги кўрсатма

Сурат манбаси, Getty Images
Толибоннинг Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларни йўқотиш вазирлиги ўзининг олти банддан иборат ёзма кўрсатмасини декабрь ойининг сўнгги ҳафтасида эълон қилган.
Вазирликнинг янги тартиб-қоидаларига мувофиқ, ҳайдовчиларнинг ёлғиз аёлларни узоқ масофага эркак ҳамроҳсиз олиб юриши ҳам тақиқланган.
Аммо машинага бош, юзлари ёпиқ чиқишлари кераклиги айтиларкан, аёлларнинг ёпинчиқлари айнан қандай бўлиши лозимлиги очиқланмаган.
Ҳаракат Афғонистондаги илк бошқаруви даврида Шариатнинг ўз талқинидаги қаттиққўл шаклини жорий этган, ўшанда афғон хотин-қизларини мажбуран бурқага киритган.
Толибон муваққат ҳукуматининг янги кўрсатмасига "Хьюман Райтс Вотч" ташкилоти ҳам эътибор қаратган.
Халқаро ташкилот бу афғон хотин-қизларини янада иҳоталашини айтган.
Толибон ҳаракати ўтган йил август ойида яна ҳокимиятни эгаллаган, Афғонистонни қайта Исломий Амирлик, деб эълон қилган.
Қудратга қайтиши ортиданоқ хотин-қизларнинг ишлашларини маън этган.
Муаллималарнинг таълим беришларини тақиқлаган, қизларнинг ўрта мактабларини ҳам ёпган.
Толибон муваққат ҳукумати бунинг хавфсизлик билан боғлиқ вақтинчалик чора эканини айтган.
Аммо ҳали-ҳануз аёлларнинг ишлаши ва қизларнинг таълим олиши билан боғлиқ тақиқлар тўлиғича бекор қилинмаган.
Изоҳ ва муносабат

Сурат манбаси, Aamir Qureshi
Толибон янги кўрсатмалари ҳамма бирдек бажариши шарт бўлган буйруқ эмас, кўрсатма эканини айтмоқда.
Аммо сўнгги видео кўпчиликка уларнинг 90-йиллардаги бошқарувини хотирлатган, бунинг оддий тавсия эканига оид даъволарга эътироз билдираётган афғонларнинг ҳам озмунча эмаслиги кўрилган.
Ҳаракатнинг Доҳадаги воизи ҳам Би-би-си билан суҳбатда бунинг тамом тескарисини иддао қилган.
Муҳаммад Наим Афғонистондаги барча бунга рози экани, агар, хорижликларда қандайдир эътироз бўлса, бу энди уларнинг ўз ишлари эканини айтган.
Аммо Толибон муваққат ҳукуматининг эркин ҳаракатланишларини чекловчи янги кўрсатмаларига қарши айрим афғон аёллари эркак кийимида кўчага чиқиб, ўз норозиликларини ошкора ифода этишгача боришган.
Доя бўлиб ишловчи яна бирлари эса, "агар ўғлим хаста ва эримнинг вақти бўлмаса, мен нима қиламан, кўчага чиқа олмайманми", - дея вазирликнинг мантиғини савол остига олган.
Толибон ўзларини "мустақиллик ва бахтларидан мосуво этганлиги"дан шикоят қилишган.
Афғон хотин-қизларининг орасида янги кўрсатмаларнинг сал бўлса-да фойдаси бўлишини эътироф этганлари ҳам улар ўзларини зўравонлик, таъқиб ва тегажоқликлардан буткул ҳимоя қила олмаслигини айтишган.
Афғонистон аҳолисининг ярмига яқинини хотин-қизлар ташкил этишади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek













