2020 йил АҚШ сайлови: Хитой кимнинг ғалабасини хоҳлайди? AQSh prezidentlik saylovi Xitoy

A woman takes a selfie in front of a display for healthcare workers

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Хитой коронавирус тарқалишини назоратга олишнинг уддасидан чиқди
    • Author, Жон Садворс
    • Role, BBC News, Пекин

АҚШ президентлик сайлови Хитой Коммунистик партияси етакчилари учун кўп йиллардан бери ҳам асаббузарлик, ҳам турли ўйинлар манбаси бўлиб келган.

Сайёрадаги энг муҳим демократия машқи сифатида кўрилган бу сайловларни Пекиндаги ҳукумат расмийлари яқиндан кузатадилар.

Аммо 1.4 миллиард одамга ўз сиёсий келажагини ҳал қилиш учун қанчалар оз имконият берилганини эслатадиган воқеа сифатида Хитой АҚШ сайловларининг матбуотда ёритилишини қаттиқ назорат қилади.

Забтига олаётган пандемия ва бузилган иқтисодий ландшафт манзарасида кечаётган бу сафарги АҚШ сайловида нимадир ўзгарганини Хитой сезиб турибди.

Хитой авторитаризми эмас, балки Ғарб демократияси тўсатдан легитимлик инқирозига йўлиққанга ўхшайди.

Ўзининг шаффофлиги ва масъулиятлилиги билан вирусга қарши курашда илғор бўлади деб кутилган дунёнинг энг эркин ва бой иқтисоди муваффақиятсизликка учради.

Аввалига Хитой ўзининг заифлигини яширишга уринган бўлса, ўзининг яхлит ва одамларни кузатишга мўлжалланган қудратидан одамларни оммавий текшириш ва карантинга тиқишда фойдаланди ва катта самарага эришди.

Хитой заводлари, дўконлари, ресторанлари, мактаблари ва университетлари бари очиқ бўлган, жамоат транспортидаги йўловчилар сони ўртачадан сал пастроқ ва бу йил қисқариш ўрнига ўсиши кутилаётган ягона катта иқтисоддир.

Буларнинг бари оммавий дебатларсиз амалга ошди - аксинча, қаттиқ цензура буни қулайлаштирди. Ҳукуматнинг исталган бир даражасида бирор ким учун ёки қарши овоз беришларсиз бажарилди ҳаммаси.

Жуда катта нарса ўртага тикилгани, Хитой сиёсий қадриятларининг заифлигини эмас, аксинча, унинг устунлигини раҳбариятнинг энг юқори поғоналари ҳам ҳис қилмоқда.

"Хитойнинг Covid-19га қарши курашида қўлга киритган улкан стратегик муваффақияти Хитой Коммунистик партияси етакчилигининг ажойиб афзаллигини тўлиқ исботлади," деди Президент Си Цзинпин ўтган ой соғлиқни сақлаш хизматчилари ва бу ғалаба "қаҳрамонлари"га бағишлаб ўтказилган маросимда.

Бу гаплар АҚШдаги соғлиқни сақлаш инқирози, намойишчилар суратлари, сайлов кампаниясидаги тартибсизликлар ҳақидаги хабарларга тўла давлат ТВ янгиликлар дастуридан ҳам ўрин олди.

Улардан шуни уқиш мумкин: сайловда ким ютиши аҳамиятсиз, Американинг сиёсий жисми касал, ўз чегарасига келиб қолган, унинг қудрати ва обрўси нурай бошлаган.

Short presentational grey line

Хитойнинг ўз-ўзига бўлган ишончи ортиб бораётганини шу ой Пекин Автошоусидаги ҳашам ва истеъмолчилардан ҳам кўра ёрқинроқ кўрсатадиган метафора кўп эмас.

Бу, шунингдек, Америка билан муносабатларда мафкуравий зиддиятларни иқтисодий ҳамкорликка алиштириш даври ҳақида ўйлаш учун айни фурсати.

Кенг кўргазма майдонида ташкил қилинган бу тадбир пандемия бошлангандан буён ўтказилган автошоунинг дунёдаги илк энг йирик тадбири бўлди ва бу мамлакатнинг вирус устидан ғалабасини гўё тасдиқлади.

Юздаги ниқобларни ҳисобга олмаса, бу вирусдан аввалги даврни эслатарди.

Брендларга муккасидан кетган омма савдо стендлари атрофида гавжум, суратларга тушмоқда, тор кийимдаги модел қизлар машиналар олдида турибди.

Бу шоу Хитойнинг пандемия тўлқинини жиловлай билгани нишонаси бўлиши билан бир қаторда, янада чуқурроқ, барқарорроқ бошқа бир нарсани - унинг глобал савдо кучларини ўз фойдасига йўналтира олишини ҳам кўрсатади.

У ерда намойиш қилинган энг қиммат автоуловлардан бири Хитойнинг "Hongqi" компаниясига тегишли ёрқин яшил рангдаги, тўлиқ электрда ҳаракатланувчи йўлтанламасдир. Унинг нархи 80 000 доллар. Бу компания қачонлардир советча услубдаги лимузинлари билан машҳур эди.

"Биз ўз юртимизда ишлаб чиқариладиган брендларни қўллаб қувватлашимиз керак," дейди менга йўловчи ўриндиғининг жармини текшириб кўраётган бир киши.

Бу Хитой билан Америка муносабатлари илиқлашишини бошлаб берган АҚШ президенти Ричард Никсон тушунадиган рамз бўлиши мумкин эди.

People at an autoshow in China
Сурат тагсўзи, Пекиндаги автошоу пандемия бошланганидан буён бу соҳада ташкиллаштирилган дунёнинг энг йирик тадбири бўлди

1972 йилги Хитойга тарихий ташрифида у анъанавий "Hongqi"да деярли бўш йўллардан юрган эди. Ва бу 40 йилдан ортиқ давом этадиган икки давлат муносабатларининг дебочаси бўлган эди.

Ўшандан буён ҳар бир АҚШ президенти бу нафақат Хитой ва у ерда бизнес қиладиган транснационал корпорациялар, балки Америка ва бутун дунё учун фойдали бўлишига ишонган.

У нафақат глобал фаровонликни оширади, балки бу билан Хитойни либерал глобал тартиботга яқинлаштириш ва ҳатто уни сиёсий реформалар ўтказишга ундаш ҳам мумкин деб ҳисобланган.

Аслида эса, Хитой буни бошқа томондан - глобал саҳнада ўз ҳаққоний ўрнига ўз шартлари асосида эга бўлиш мақсадидан келиб чиқиб кўрарди

2016 йилги президентлик сайловига қадар, у дунёнинг иккинчи энг катта иқтисоди ва энг катта экспортер эди.

Richard Nixon at the Great Wall of China

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, 1972 йили Президент Никсоннинг Хитойга ташрифи дунёда кўпчиликни ҳайратга солган эди

Шунингдек, у саноат сирлари ўғрилиги ва Иккинчи жаҳон урушидан буён бир этник гуруҳни оммавий қамаганликда айбланди.

Айнан 2016 йилдаги кампанияда Хитой билан давомли қалинлашиб борадиган савдо алоқалари ҳақидаги ишонч ниҳоят синди.

Биринчи муддат учун кампанияда Доналд Трамп кўк ёқали тарафдорларига протекционист Хитойнинг эркин савдо мажбуриятларидан ўз иқтисодий қудратини ошириш учун фойдаланаётгани ҳақида гапирди.

Иш ўринларининг камайиши ҳақида Трамп Хитой АҚШ ишчиларига зарар бераётганини даъво қилган эди.

У мана шу гапларини Оқ уйгача айтиб борди ва ўшандан буён ҳеч нарса ўзгаргани йўқ.

Президентнинг басма басига савдо уруши олиб бориши сабабли 362 миллиард долларлик товарларга жазо тарифлари киритилди.

Бу йил унинг маъмурияти иқтисодий босимга қўшимча Хитойдаги инсон ҳуқуқлари бузилиши юзасидан сиёсий санкцияларни ҳам жорий қилди.

"Hongqi"нинг савдо стендида турган ёрқин яшил рангдаги йўлтанламас автоуловга қараб турган, бир партияли тизимдан наф кўрган бир неча кишидан бирига АҚШдаги сайловда ким ютишини исташи ҳақида сўрадим.

"Байден бўлса керак. Трампдан нафратланаман," деди у.

"У Хитойга нисбатан қаттиққўл мавқеда бўлгани учнуми?" сўрайман ундан.

"Шундай деса ҳам бўлади, - жавоб беради у. - Унинг эси жойида эмас."

Short presentational grey line

Хитой етакчилари АҚШ демократиясининг муддати ўтиб кетган деб ҳисоблай бошлаган, аммо уларга танлов имконияти берилса, Доналд Трампдан қутулишни исташган бўлармиди?

Бу АҚШ жосуслик ҳамжамияти келган хулоса бўлиб, жаноб Трампнинг аввалдан башорат қилиб бўлмайдиган қилиқлари, унинг Пекинни аёвсиз танқид қилишидан билса бўладики, Коммунист партия етакчилари унинг мағлубиятини истайди.

Пекиннинг Цинхуа университети Халқаро муносабатлар факультети декани, профессор Ян Сюэтон бу фикрга қўшилмайди.

"Агар сиз мендан Хитой манфаатлари қаерда деб сўрасангиз, Байден эмас, Трамп сайланиши керак деган бўлардим," дейди у.

"Трамп Хитой манфаатларига Байдендан кўра камроқ зарар бергани учун эмас, у АҚШнинг ўзига Байдендан кўра кўпроқ зарар беради."

Бу муштарак манфаатлар учун яқин иқтисодий ҳамкорлик ғоясидан қанчалик олислаб кетилганидан нишонадир.

Хитойнинг нуфузли кузатувчилари ҳозирда очиқчасига АҚШнинг ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий чўкиши ўсиб бораётган қудрат сифатида Хитойнинг манфаатига мос келишини айтади.

Айрим кузатувчилар АҚШнинг глобал доминантлиги Президент Трамп келмасдан бурун ва вирусгача ҳам ниҳоясига етганини, ўзгарган нарса шунчаки бунинг янада очиқроқ кўриниб қолганида эканини айтадилар.

Шу нуқтаи назардан, Доналд Трамп яхши вариант, у демократик идеалларни қўллаб қувватлагани учун эмас, аксинча, уларни инкор қилгани, кучсизлантиргани учун.

Graffiti showing Xi Jinping and Donald Trump kissing in face masks

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Айрим кишиларнинг ишонишича, Хитой Байден ғалабасини истайди, бошқалар эса Хитой Трампнинг қайта сайланиши тарафдори, деган фикрда

Унинг эркин матбуотга ҳужумлари мустақил журналистикага душман бўлган, интернетни ўз йўриғига юргазишга интиладиган Хитой давлати қулоғига мусиқадек эшитилади.

Унинг маъмурияти Хитойни инсон ҳуқуқлари бузилиши масаласида танқид қилар экан, унинг асл мақсади тижорий ва иқтисодий фойда борасидаги тор манфаатлардан келиб чиқаётган кўринади.

Собиқ хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи Жон Болтонга кўра, Трамп бир гал Си Дзинпинга унинг уйғурларга нисбатан қаттиққўллигини ёқлашини айтган. Аммо ўзи бу даъвони рад қилади.

Гарчи Трамп Жо Байденни у аввал Хитой билан яқин иқтисодий алоқаларни дастаклаганини айтиб, масҳараласа ҳам, демократик қадриятлар учун кўпроқ ҳаракат қилган Байдендан Пекин кўпроқ хайиқади.

Жаноб Байден изоляционист жаноб Трампга нисбатан демократик иттифоқчилар билан кўприкларни тиклаши ва Хитойга унинг ўз фуқароларига нисбатан муносабати сабабли каттароқ босим ўтказиш учун коалициялар тузиши эҳтимоли баланд.

Вашингтонда ксенофобик кайфият кучайгани, хитойлик талабалар нишонга олингани сабабли азият чекканлардан бири Кристиан Жидир.

У алмашинув дастури асосида Аризонада компьютер илмларидан таҳсил олаётган эди. Ўтган ой Вашингтон томонидан ҳарбийларга алоқаси бор университетлардан бўлган юзлаб хитойлик тадқиқотчиларни мамлакатга киришини тақиқлаш доирасида жаноб Жининг визаси ҳам бекор қилинди.

Кристиан Жининг визаси кейинроқ қайта тикланди, чунки бакалавр талабалар истисно қилинган қарор унга нисбатан нотўғри қўлланган эди.

Аммо гарчи унинг бошидан кечирганлари унда Трампга нисбатан ғазаб пайдо қилган бўлса ҳам, унинг Америкага нисбатан қараши ўзгармаган.

"Мен АҚШдаги муҳитни яхши кўраман," деди у менга Пекиндаги чойхоналардан бирида учрашганимизда.

"Ифлосланиш Хитойдагидан кам, таълим кўпроқ фикрлашга таянади. Хитойда эса кўпроқ нима тўғри, нима нотўғрига асосланади."

Joe Biden meets Xi Jinping in China

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Жо Байден Си Цзинпин билан АҚШ вице-президентлиги пайти учрашган

Хитойнинг Ғарб демократияси инқирозда эканига ишончи ортиб бораётганига қарамай, Хитойда Америка қадриятларини ҳурмат қиладиганлар ҳали кўплигини кўрсатади бу ҳолат.

Агар демократия маёғи хиралашиб қолган бўлса, нега 2018 йилда АҚШда ўқиётган хитойлик талабалар сони 360 минг, яъни Хитойда ўқиётган америкаликлардан 30 баробардан кўп бўлди, деб савол беришингиз мумкин.

Хитойнинг вирусни енгиш тизимнинг устунлигини кўрсатади дея қилаётган тарғиботини шундайлигича қабул қилмаслик керак.

Бир қанча демократик давлатлар вирусни муваффақиятли жиловлай олди. Бир нечтасини санасак, улар орасида Япония, Янги Зеландия ва Жанубий Корея бор.

Баъзи кузатувчиларнинг ишонишича, ҳатто қийинчилик билан вирусга қарши курашаётган давлатларда ҳам очиқ жамиятнинг ўрганиш, мослашиш ва хатоларни тузатиш қобилияти некбинлик учун асос беради.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш эпидемияни жиловлашни бирмунча мураккаблаштириши мумкин, аммо одамларни "уйларига кишанлаб қўядиган" тизим жамоат соғлиғи учун утопия бўлиши эҳтимоли оз.

Christian Ji
Сурат тагсўзи, Кристиан Жи АҚШда таҳсил олишни афзал кўради

Шундай экан, Хитойнинг вирус кўп қутбли бўлган, унинг авторитар меъёрларига демократик меъёрлар билан бирдек мавқе берадиган дунё шаклланишини тезлаштирганига бўлган ишончи тарихий башоратдан кўра яхши ниятга ўхшайди.

Буни қарангки, АҚШ президентининг либерал дунё тартиботини қайта қабул қилиши ва дунё саҳнасига қайтиши Хитой учун қисқа муддатда фойдали экан.

Си Цзинпинни "жиноятчи" деб атаган Жо Байден инсон ҳуқуқлари масаласида кўпроқ талаб қўйишга ваъда бериши мумкин.

Аммо у тарифлар масаласида юмшоқроқ мавқе тутиши, Хитой ўз фойдасига ишлатса бўладиган соҳалар, масалан иқлим ўзгариши борасида ҳамкорлик қилиши мумкин.

Хитой раҳбарлари сайлов муддатлари билан ўйламайди, улар даврнинг бошланиши ва ниҳояси асосида фикрлайди.

Уларни қўрқитадиган асосий нарса универсал қадриятларни дастаклаб чиқадиган Америкадир.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

2px presentational grey line