Туркияда маиший зўравонлик: Омон қолганлар ҳикояси

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Адолат ва Тикланиш партияси мамлакатни аёлларни маиший зўравонликдан ҳимоя қилувчи халқаро битимдан чиқаришни муҳокама қилмоқда.
Партия расмийларининг бу ҳақдаги баёноти Туркиядаги фаолларнинг хавотирларига сабаб бўлган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Уларга кўра, 2011 йилда Истанбулда имзоланган Конвенция хотин-қизларни тобора кучайиб бораётган маиший зўравонликдан ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга.
Пандемия ва маиший зўравонлик
Коронавирус пандемияси боис жорий этилган карантин чекловлари дунё бўйлаб маиший зўравонлик ҳолатларининг ортишига олиб келган.
Аммо Туркияда хотин-қизларга қарши зўравонлик пандемиядан олдин ҳам хавотирли даражада кўп эди.
Ўтган йилнинг ўзида, фаолларга кўра, 470 нафардан ортиқ аёллар ўзлари таниган эркаклар тарафидан ўлдирилган.
Туркия фемицид (жинс ёки гендер асосидаги қотиллик - таҳр.) бўйича расмий статистика юритмайди.

Сурат манбаси, Screenshot
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, турк аёлларининг 38 фоизи ҳаёти давомида ўзлари билан бирга яшайдиган эркак томонидан зўравонликка учрайди.
Европада бу нисбат 25 фоизни ташкил этади.
Туркия ҳукумати сўнгги йилларда маиший зўравонликка қарши қатор чоралар кўрган, жумладан, зўравонликка мойил деб кўрилган эркакларнинг ҳаракатларини кузатиш ва аёллар учун махсус мобил телефон иловасини ишга тушириш сингари.
Махсус илова юз минглаб инсонлар томонидан юклаб олинган.
Аёллар ташкилоти қарши
Эрдўғон партиясининг Истанбул Конвенциясидан чиқиш режаси нафақат хотин-қизларнинг норозиликларига сабаб бўлган, балки унинг ўз партияси ичкариси ҳамда тарафдорлари ўртасида ҳам бўлинишларга олиб келган.
Туркиядаги Аёллар ва Демократия Ассоциацияси (KADEM) АКП режасини танқид қилган.
Эрдўғоннинг кенжа қизи Сумайя Эрдўғон-Байроқдор ушбу ташкилотнинг вице-президенти ҳисобланади.

Сурат манбаси, Social Media
Режани ёқлаётган анъанадорлар Истанбул конвенцияси "оилаларнинг бузилишига сабаб бўлаётгани"ни даъво қиладилар.
Ҳозирда Туркия полицияси ўтган йили қудратдаги Адолат ва Тикланиш партияси депутати Ширин Уналнинг Анқарадаги уйида боқувчи бўлиб ишлаган ўзбек қизи Нодира Қодированинг ўлимини тергов қилмоқда.
Турк Қуролли Кучларининг истеъфодаги генерали бўлган Унал 2019 йил 23 сентябрида ўз хонадонида юз берган воқеанинг суиқасд эканини, Нодира унинг тўппончасидан ўзини отиб ўлдирганини даъво қилган.
Аммо Нодира Қодированинг яқинлари ва Туркиядаги фаоллар ушбу фаразни савол остига олишган ва турк полициясини холис ва шаффоф тергов олиб боришга чақирганлар.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek













