You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Коронавирус: Миямиз пандемияни қандай 'ҳазм қилади?'
Ўзини иҳоталаш, ишини йўқотишдан қўрқиш, коронавирусни юқтириб олиш хавотири - булар пандемия пайти бизнинг руҳий саломатлигимизга таъсир кўрсатадиган омилларнинг айримлари, холос.
Бўлаётган ташқи таъсирларга инсон мияси қандай "жавоб қайтаради?"
Руҳшунос олима Сюзан Витбоурннинг айтишича, бунча кўп босимларга инсон мияси ва танаси қандай жавоб қайтаришни билмай каловланиб қолади.
"Пандемияни кўпинча кўринмас душман деб таърифлашади. Муаммо шуки, у буткул кўринмас эмас. Чунки биз унинг таъсирини ҳамма ерда кўрамиз. Ҳар доим янгилик ўқиганда, Твиттер титкилаганда, юз ниқобларини кўрамиз, бу - нормал ҳаёт белгилари эмас", дейди профессор Витбоурн.
Коронавирус туфайли одам руҳиятига тушаётган босимлар бошқа ҳамма нарсани "босиб кетади".
Оқибатда биз "қисман, ҳаммасини "ҳазм қилишга" ҳаракат қиламиз ва вазиятга мослашамиз, қисман қўрқув ичида чопишда давом этаверамиз", дейди Мия фанлари профессори Сюзан Витбоурн.
Бу вазиятни руҳшунос олима "туби кўринмас жарлик остини кўришга ҳаракат қилаётган инсоннинг аҳволига ўхшатади.
"Иш йўқотиш, иқтисод, изоляция ва вирус юқтириш - буларнинг бари стрессга етаклайди. Оқибатда инсоннинг қон босими кўтарилиб кетиши мумкин. Ҳатто чалғиб, бошқа нима биландир миянгизни банд қилишга ҳаракат қилганингизда ҳам буни онгли "ҳазм қилиш" қийин кечади", дейди профессор Витбоурн.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek