Коронавирус: Хитой юз ниқоблари вирусдан ҳимоя қилмайдими? Koronavirus

A man in protective gear wheels a stretcher into a hospital in Uden, the Netherlands

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Нидерландия Хитойда ишлаб чиқилган жиҳозлар сифатсиз деган баёнот билан чиққан мамлакатлардан бўлди

Европадаги қатор мамлакатлар Хитойда ишлаб чиқарилган коронавирус пандемиясига қарши курашда қўлланиладиган жиҳозларни рад этди.

Испания, Туркия ва Нидерландия расмийларига кўра, минглаб вирусни аниқлашда ёрдам берадиган тест жиҳозлари ва тиббий ниқобларнинг сифати стандарддан паст ёки носоз.

Европа бўйлаб юз минглаб коронавирусни юқтириш ҳолатлари тасдиқланди.

Биргина Италиянинг ўзида ҳалокатли вирус умрига зомин бўлган инсонларнинг сони 10000 дан ортди.

Вирус илк бор 2019 йил декабрида Хитойга ёпирилди.

Хитой ҳукумати коронавирус тарқалишини назоратга олиш мақсадида қаттиқ чораларга қўл урди.

Жиҳозларнинг қусури нимада?

Юз ниқобидаги аёл ва бола

Сурат манбаси, Getty Images

28 март куни Нидерландия соғлиқни сақлаш вазирлиги 600 минг юз ниқобини йиғиштириб олишга қарор бергани ҳақида эълон қилди.

Хитойдаги фабрикада тикилган маскалар 21 март куни Нидерландияга етиб борган ва аллақачон "жабҳа чизиғи"да ишлаётган тиббиёт ходимларига тарқатилган.

Нидерландия расмийларига кўра, юз ниқоблари талабга жавоб бермайди. Ниқоблар сифат сертификатига эга бўлса-да, фильтри талабдагидек ишламаслиги аён бўлган.

"Юкнинг қолган қисмини тарқатиш зудлик билан тарқатилди. Қолган ниқобларни ишлатмасликка қарор қилинди", дейилади вазирлик тарқатган баёнотда.

Испания ҳукумати Хитойдаги компанияга буюртма берилган тест жиҳозлари билан муаммога дуч келган.

Хабар қилинишича, вирусга қарши курашда фойдаланиш учун юз минглаб жиҳоз сотиб олинган, аммо фойдаланиш бошланганидан бир неча кун ўтиб, бу жиҳозлардан 60000 таси мижозда вирус бор ёки йўқлигини аниқлаб беролмаслиги маълум бўлган.

Испаниянинг Хитойдаги элчихонаси Твиттердаги саҳифасида ёзишича, тест жиҳозларини сотган Shenzhen Bioeasy Biotechnology компаниясининг Хитой тиббий расмий бу маҳсулотни сотишга рухсатномаси бўлмаган.

Твиттерда аниқлик киритилишича, Хитой ҳукумати ва Alibaba гуруҳи хайрия қилган маҳсулотлар орасида Shenzhen Bioeasy ширкатининг товарлари бўлмаган.

Туркия ҳам Хитой компанияларидан сотиб олинган вирусни аниқловчи жиҳозларнинг айримлари тўғри ишламаслиги маълум бўлгани ҳақида эълон қилди. Бироқ тест жиҳозларидан 350 мингтачаси соз деб топилгани қўшимча қилинди.

Носоз буюмлар ҳақидаги даъволар танқидчилар Хитой ҳукумати коронавирус пандемиясидан ўз таъсирини дунёга кўпайтириш мақсадида фойдаланаётгани ҳақидаги огоҳлантиришлар билан чиққанлари ортидан янгради.

“Хитой "АҚШдан фарқли равишда масъулиятли ва ишончли шерикмиз" деган муждани тажовузкорона илгари сурмоқда. Ушбу факт билан қуролланган ҳолда биз Европани ёмон ниятлилардан ҳимоя қилмоғимиз лозим", деб ёзди у.

Европада вазият қандай?

30 март куни сўнгги 24 соат ичида Испанияда 812 янги ўлим ҳолати рўй бергани, коронавирусдан ўлганларнинг жами 7424 га етгани хабар қилинди.

Испанияда вирусни юқтирганларнинг сони 85200 га етиб, Хитойдагидан ҳам ошган.

Мамлакатда ҳаётий аҳамиятга эга бўлмаган барча касбдаги инсонларни уйда ўтиришга мажбурлаш янги чоралари тадбиқ этилди.

Ушбу чекловнинг камида икки ҳафта давом этиши айтилди.

Италия жаҳондаги коронавирусдан энг кўп зарар кўрган мамлакатлигича қолмоқда.

Ҳаётдан юмган инсонларнинг сони қарийб 11600 га етди, бутун малакатда вирусни қарийб 102000 киши юқтиргани аниқланди.

Юқтиргани аниқланган инсонлар сони юқорилиги бўйича АҚШ биринчи ўринда турибди, коронавирус у ерда 145000 дан зиёд одамга юққан, аммо ўлим ҳолатларининг сони анча паст.

Коронавирус янгиликлари

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek