Коронавирус фотосуратларда: дунё бўйлаб дала госпиталлари қурилмоқда Koronavirus

A field hospital in Rafah, Gaza Strip

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ғазо бўлгасидаги Рафаҳда барпо этилаётган дала госпитали

Коронавируснинг глобал беморлари сони 30 март куни 737 ярим мингдан ортди, ҳалокатли вирус 35000 дан ортиқ инсоннинг ёстиғини қуритди.

Коронавирус мамлакатларнинг тиббиёт тизимига мислсиз босим ўтказмоқда, ҳукуматлар минглаб беморларни қабул қилоладиган дала госпиталларини қуришга киришган.

Қурилиш ишлари ва тиббиёт ходимлари ҳамда мижозларни қўллаб-қувватлашга қуролли кучлар ва ҳатто вақтинча ишсиз бўлиб турган авиа компанияларнинг ходимлари жалб этилмоқдалар.

Конференция саройлари, стадионлар ва кўргазма заллари муваққат шифохоналарга айлантирилмоқда.

Лондонда ExCel кўргазма маркази 4000 мижозни қабул қилоладиган касалхонага айлантирилди.

NHS Nightingale is being built to try to ease demands on the UK health service

Сурат манбаси, PA Media

Сурат тагсўзи, Янги Найтингэл шифохонаси ҳам қурилди

Нью-Йорк АҚШдаги коронавирус эпицентрига айланди, мамлакат эса юқтирганлик ҳолати тасдиқлангани рақамлари бўйича дунёнинг биринчи мамлакатига чиқиб олди.

Нью-Йоркнинг Марказий Паркидадала госпитали, бош шифохонанинг ёнида эса муваққат ўликхона қуришга киришилди.

Medics will treat Covid-19 patients in Central Park, New York City

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Нью-Йорк Марказий Паркидаги дала госпитали 68 беморга мщлжалланган

Европанинг коронавируснинг энг кучли зарбасига дуч келган мамлакати - Италиядаги шифокорлар ўзларининг дала госпиталидаги иш шароитлари "уруш замони" шароитига қиёслашади.

Ломбардиянинг Кремасида армия чодирли дала госпитали бунёд этди, Кубадан учиб келган 52 доктор маҳаллий шифокорларга ёрдам кўрсатаяпти.

A field hospital in Crema, Lombardy where health workers are struggling to cope with the outbreak

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Ломбардия Кремасидаги дала госпитали
Banner

Эрон илк ўлим ҳолатлари кўпайган мамлакатлардан бири бўлди, 30 март кунигача 2757 эронлик ҳаётдан кўз юмди.

Ҳарбийлар пойтахт Теҳронда ташкил қилган шифохона 2000 беморга мўлжалланган.

A Tehran exhibition centre will treat thousands of Iranian patients

Сурат манбаси, Alamy

Сурат тагсўзи, Теҳрон кўргазма маркази ҳам шифохонага айлантирилди

Бразилияда 4300 дан ортиқ ҳолат аниқланди, қарийб 140 инсон вафот этди. Футбол бўйича Жаҳон чемпионати тадбирларида фойдаланилган биноларни тиббиёт тизими ихтиёрига беришга қарор қилинди.

Пакаембу стадиони ҳам дала госпиталига айлантирилди, бу стадионда Поль Маккартни, Роллинг Стоунз гуруҳи сингари машҳурлар концерт беришган.

The Rolling Stones are among artists who have performed at Sao Paulo's Pacaembu Stadium

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Пакаембу стадиони ичидаги шифохонада 200 беморни даволаш мумкин

Ғазо бўлгасининг Рафаҳида дала госпиталини қуриш март ойининг ўртасида бошланди.

БМТ Фаластин ҳудудларидаги қашшоқлик ва издан чиққан тиббиёт тизими коронавирус тез тарқаши ва кўп талофатларга етаклаши мумкинлигидан хавотирини билдирган.

Palestinian coronavirus patients will be treated at this field hospital Rafah, Gaza Strip

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Рафаҳдаги дала госпиталига фаластинлик коронавирус беморларини ётқизиш мўлжалланган

Испанияда ҳалокатли вирус бир кунда 700-800 инсоннинг ёстиғини қуритаяпти, шу кунгача ўлим ҳолатларининг сони 7340 тага етди.

Мадрид энг кўп коронавирус тарқалган шаҳар. Айрим мижозларни шифокорлар кўргазма марказида даволашяпти.

A hospital in the Ifema exhibition centre in Madrid began receiving patients last week

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Мадриднинг Ифема кўргазма марказидаги шифохона беморларни ўтган ҳафта қабул қила бошлади

АҚШ Флоридасида 250 беморга мўлжалланган шифохонани қуриш бошланди.

Яна бир шифохона Форт Лаудердэйл аэропортида барпо этилади.

Florida is preparing for a surge in coronavirus cases

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Флорида ҳам коронавирус тарқалишига тайёргарлик кўраяпти

АҚШнинг "Комфорт" ҳарбий шифохона-кемаси 28 март куни Норфолк ҳарбий денгиз базасидан Нью-Йоркка қараб сузишни бошлаган, душанба куни етиб бориши кутилмоқда.

Госпитал кема 1000 бемор ўрнига эга.

President Donald Trump spoke at the departure of USNS Comfort from Virginia

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, "Комфорт" госпитал кемасининг Виржиниядан Нью-Йоркка қараб йўлга тушишидан олдинги маросимда Президент Трамп қатнашди

Ўзбекистонда ҳам ўнга яқин муваққат шифохона ва карантин маркази барпо этишга киришилди.

Шифо масканларини беш кунда қуриб битказиш мўлжаллангани хабар қилинди.

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида ҳам шифохона барпо этишга қарор қилинди

Сурат манбаси, Koronavirus.info

Сурат тагсўзи, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида ҳам шифохона барпо этишга қарор қилинди

.