Аёллар, болалар ва қариялар - бомбаланган, ўлдирилган ва унутилган - Дунё, Сурия

BBC
    • Author, Квентин Соммервил
    • Role, BBC News
  • Ўқилиш вақти: 2 дақ

Исёнкорлар назорати остида бўлган Идлиб ўлим оғушида...шаҳардан яна 700 минг одам қочиб чиқмоқда.

Улар орасида шимол томон юзланган Фетравий оиласи ҳам бор.

Сурия уруши бошланганидан бери бу энг йирик қочишдир...

Фетравийлар келажагидан эмас, балки ортдан қувиб келаётган ёвдан хавотирда...
Сурат тагсўзи, Фетравийлар келажагидан эмас, балки ортдан қувиб келаётган ёвдан хавотирда...

Фетравийлар келажагидан эмас, балки ортдан қувиб келаётган ёвдан хавотирда...

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

"Биз қишлоғимизни ташлаб, Туркия чегараси томон кетмоқдамиз. Болаларимиз ва аёлларимиз жонидан хавотирдамиз".

"Биз уйимизни ҳарбийлар деб ташлаб чиқдик. Ҳарбийлар ким ортда қолса, уларни ўлдиришади", дейди болакай.
Сурат тагсўзи, "Биз уйимизни ҳарбийлар деб ташлаб чиқдик. Ҳарбийлар ким ортда қолса, уларни ўлдиришади", дейди болакай.

Улар қўлларига сиққан барча нарсани олишган, қайтишдан умидларини узишган...

"Биз уйимизни ҳарбийлар деб ташлаб чиқдик. Ҳарбийлар ким ортда қолса, уларни ўлдиришади", дейди болакай.

Асаднинг ўлим кучлари

Башар ал Асад кучлари изма из келмоқда.

Улар тобора кўпроқ ҳудудларни назорат остига олишар экан, ҳаво ҳужумлари минтақадаги манзарани бутунлай ўзгартириб ташламоқда.

Дунё Суриядаги қурбонлар сонини санамай қўйди. Идлибда бунинг имкони ҳам йўқ.

Мана бу матода яна бир куйган жасад... Кафр Нурандан улар Ассад уруш учоқлари келишини билишарди, қочиб уйларига яширинишди. Аммо уй уларни ҳимоя қилолмади.

"Мен бу жасадни таний олмадим. Отамми у, акамми у билмайман", дейди Абу Аҳмад.
Сурат тагсўзи, "Мен бу жасадни таний олмадим. Отамми у, акамми у билмайман", дейди Абу Аҳмад.

"Мен бу жасадни таний олмадим. Отамми у, акамми у билмайман", дейди Абу Аҳмад.

Туркия дастаклаётган исёнкорлар ва Исломий жангарилар Идлибни бой беришмоқда. Аммо бугун кичик ғалабага эришди улар.

Вертолётни уриб туширдилар.

Асаднинг тикучари уриб туширилди
Сурат тагсўзи, Асаднинг тикучари уриб туширилди

"Мана бу вертолёт Ассадники", дейди ўзини видеога олган йигит турк тилида.

"Бугуноҳ болалар, аёллар ва одамлар устидан бочкали бомбалар ёғдиришди".

Бу ерда ўликларга ҳам тинчлик йўқ.

Асад аскарлари исёнкор қўмондоннинг қабрини оёқ ости қилишиб, ўзларини филмга олишган.

Сурат манбаси, Social media

Сурат тагсўзи, Асад аскарлари исёнкор қўмондоннинг қабрини оёқ ости қилишиб, ўзларини филмга олишган.

Асад аскарлари исёнкор қўмондоннинг қабрини оёқ ости қилишиб, ўзларини филмга олишган.

Тириклар учун таҳликасиз дақиқа йўқ.

Аҳмад ҳозиргина учоқ ҳужумидан вайрон бўлган уй остидан олиб чиқилди.

Унинг атрофида 17 киши қурбон бўлди.

BBC

Оташкесим учун талабу ёлворишлар рад этилди.

11 яшар Рим Абуднинг танасини бомба парчалари яралаган. У дод солади.

У ва Аҳмаднинг яралари битади, аммо кейин нима бўлади?

Идлиб ёрдам сўрамоқда яна... Аммо дунё Сурия ва Идлибни унутган.
Сурат тагсўзи, Идлиб ёрдам сўрамоқда яна... Аммо дунё Сурия ва Идлибни унутган.

Улар Идлибнинг бошқа болалари каби Туркия билан чегарадаги жамлоқларда қолади. Бу ердагилар... унутилган одамлардир.

Идлиб ёрдам сўрамоқда яна... Аммо дунё Сурия ва Идлибни унутган.