Дунё ва Ўзбекистон: Россия барча йирик спорт мусобақаларидан четлатилиши мумкин - кун дайжести

Борис Жонсон

Сурат манбаси, WPA POOL

Британия Олий суди: Борис Жонсон қонунни бузган

Британия Олий суди Бош вазир Борис Жонсонни ҳокимият ваколатларини суиистеъмол қилишда айбдор, деб топди.

Бу Британия тарихида мисли кўрилмаган тарихий қарордир.

Суд коллегиясининг фикрича, Жонсон парламентни ноқонуний равишда узоқ таътилга чиқарган.

Борис Жонсон парламент ишида 14 окятябрга қадар мажбурий танаффус эълон қилган эди.

31 октябрга Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши белгиланган ва мухолифларнинг фикрича, Жонсон танаффус эълон қилиш билан парламентнинг Евроиттифоқдан "қаттиқ" чиқишга қаршилик кўрсатишига тўсқинлик қилмоқчи бўлган.

Бош вазир эса танаффус эълон қилиш ҳукуматнинг янги қонунчилик ташаббусига тайёргарлик кўриш учун одатий тартиб экани ва жорий ҳолатда ҳам айни мақсад кўзланганини айтган.

Би-би-си мухбирига кўра, Юқори суд қарори Жонсон учун энг аянчли натижадир.

MARINA LYSTSEVA/TASS

Сурат манбаси, MARINA LYSTSEVA/TASS

АҚШ Россия ҳайъатига виза бермади

Россия ҳукуматининг 10 нафар аъзосига БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этиши учун АҚШ визаси вақтида берилмаган ва улар Нью-Йоркка учмайди.

Бу ҳақда ҳайъат аъзоларидан Россия Федерацияси аъзоси Константин Косачев хабар қилган.

Косачевнинг ўзи АҚШнинг санкциялар рўйхатида бўлишига қарамй, Қўшма Штатларга отланганди.

"Халқаро ҳамжамият олдидаги мажбуриятларига зид равишда америка томони менинг ўзим дохил расмий ҳайъатнинг қатор аъзоларига визани вақтида расмийлаштириб бермади", - деб айтган рус сенатор.

Косачев буни "изоҳи йўқ ва оқлаб бўлмайдиган ғазаблантирадиган ҳаракат" деб атаган.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги сўзчиси Мария Захаровага кўра, америка томони гўёки "муаммонинг техник томони", аниқроғи ҳужжатларни топшириш муддатига ишора қилган.

"Ҳужжатлар америкалик дипломатларнинг ўзлари айтган муддатда топширилган. Икки ой аввал топширилган ҳужжатлар эса "эрта топширилган" деган важ билан қайтарилган", - деб айтган Захарова.

"Коммерсант" рўзномасининг ёзишича, ҳайъат Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга ҳамроҳлик қилиши керак эди.

Google

Сурат манбаси, Getty Images

Google судда ютиб чиқди

Европанинг олий суд инстанцияси бўлган Европа маҳкамаси эскирган маълумотларни олиб ташлаш борасида Google фойдасига ҳукм чиқарган.

Ҳукм эски ва ўринсиз шахсий маълумотларни бутун дунёда олиш ташланиши керакмаслигини назарда тутади.

Унга мувофиқ, Google фақат Европа қитъасидагина бу каби маълумотларни фойдаланувчиларнинг талаби билан олиб ташлашга мажбур, холос.

2014 йилда Европа суди ЕИга аъзо давлатларда шахсий маълумотлар билан боғлиқ махсус қоида жорий қилган, унга мувофиқ, Google ўзининг Европа давлатларидаги қидирув ресурсларида бу каби маълумотларга ҳаволаларни олиб ташлаши талаб этилади.

Google қидирув машинасининг эгаси бўлган Alphabet ширкати судда бу каби қарор цензура мақсадида ишлатилиши мумкинлигини исботлаб берган.

Олимпиада Ўйинлари

Сурат манбаси, Getty Images

Россия барча йирик спорт мусобақаларидан четлатилиши мумкин - Wada

Жаҳон Допингга қарши кураш агентлигининг огоҳлантиришича, лаборатория маълумотларидаги "тафовутлар" боис, Россия барча йирик спорт мусобақаларидан четлатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Вазиятга ойдинлик киритиши, ўз изоҳини бериши учун Россияга уч ҳафта муҳлат берилган.

Акс ҳолда Россия Олимпиада Ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида иштирок эта олмайди.

Бундан ташқари, Россия ҳеч бир йирик спорт мусобақасига мезбонлик ҳам қила олмайди.

"Ушбу маълумотлар олиб ташланганини тақдиқловчи далиллар бор", - деб айтган Wada аъзоси Жонатан Тэйлор BBC Sport билан суҳбатдда.

"Биз Россия расмийларининг изоҳини кутиб қоламиз", -дея қўшимча қилган у.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek