Дунё: Нима учун ўнг қанотчилар Соросни ёмон одам деб биладилар ва бунга «яҳудийлар фитнаси»нинг қандай алоқаси бор?

Сурат манбаси, Getty Images
У хайрияга 32 млрд АҚШ долларини сарфлаган яҳудий мультимиллиардер. Нима учун Америкадан Австралиягача ва Венгриядан Гондурасгача бўлган мамлакатларда ўнг партиянинг ашаддий тарафдорлари Жорж Соросни бутун дунё фитнасининг марказий фигуранти эканига ишончлари комил?
Буларга Би-би-си мухбири Майк Рудин ойдинлик киритишга ҳаракат қилди.
Ўтган йилнинг октябрь ойида миллиардер-меценат Жорж Соросга тегишли бўлган ҳашаматли дала ҳовлининг почта қутисида шубҳали катта пакет пайдо бўлиб қолди.
Юборилган манзил ўрнида "FLORIDS" (Флоридс) дея хато билан ёзилган сўз бор эди. Сороснинг ёрдамчиси пакетни очиб, бомбага ўхшаган қурилмани кўрди. Уни энг яқин далага олиб бориб, полиция чақирди.
Етиб келган ФБР ҳодимлари ва сапёрлар қурилманинг ичидан қизил Х ҳарфи билан белгиланган Сороснинг сурати, 15 сантиметрлик пластмасс қовур ва кичик соат механизми, қувватлантирувчи батарея, симлар ва порохни топишди. Қурилма ўша ернинг ўзида йўқ қилишга қарор қилинди.
Бу каби почталар авваллари собиқ АҚШ президенти Барак Обама, Қўшма Штатларнинг собиқ давлат матбуотчиси Ҳиллари Клинтон ва бошқа машҳур демократларнинг уйларига кўп марта юборилган.
Бирорта портлаш қурилмаси ишга тушмаган. ФБР ҳодимлари қурилмани Дональд Трампни қўллаб-қувватловчи ва демократларга қаршиликлар билдирилган плакатлар билан безалган оқ катта машинада етказишганига аниқлик киритди. Автомобил Флоридадаги супермаркетларнинг бирини парковка жойидан топилди.
Ўнг партия назоратидаги ОАВ лар хабарни дарров Дональд Трамп ва республикачиларни тез орада кутилаётган конгресс сайловларидан олдин қоралашга уриниш сифатида ёритишга шошилди.
Fox телекомпаниясининг бизнес масалалари бўйича мухбири Лу Доббс ўз «Твиттер» саҳифасида: «Сохта хабарлар - сохта бомбалар. Мазкур фальсификациядан ким кўпроқ ютади?» дея хабар қолдирди. Ўзининг консерватив қарашлари билан машҳур бўлган радиобошловчи Раш Лимбо,: "Республикачилар бундан ишлар билан шуғулланмайди", деб қўшиб қўйди.

Сурат манбаси, Morgan Finkelstein
Тез орада интернетда сохта бомба воқеасини Сороснинг ўзи уюштиргани ҳақида хабарлар пайдо бўла бошлади.
Оқ уйда бўлган учрашувда Трамп бўлганларни «даҳшатли ҳаракатлар» эканини айтиб, қоралаб турганда таклиф қилинганлардан кимдур «Сорос! Уни қамоққа олинг» деб қичқирди. Трампни бу сўзлар қувонтиргани юзидан кўриниб турган. Кейинроқ Флориданинг 56 ёшли фуқароси Сезар Сайок ҳибсга олинди. Фитна назарияси тарафдорлари ҳибсга олинган шахс республикачи эмаслигини иддао қила бошлади. Бироқ унинг собиқ ҳамкасби Луижи Марра Би-би-си мухбирига Сайок Трампнинг суратлари билан безалган машинада пицца ташигани ҳамда демократчи партияларни қўлловчи плакатлар бор уйларнинг эгалари билан баҳслашиши ҳақида гапириб берди.
"У ҳамма нарсани, ҳар бир нарсани фитна назариясига боғлиқ деб ҳисобларди: "барчанинг орқасида Жорж Сорос", "у демократ партияларининг таг-туги билан сотиб олган", "у АҚШ билан содир бўлган жамики ёмонликларнинг сабабчиси".
Сайокнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари воқеага янада кўпроқ аниқлик киритади. Сороснинг уйида портлаш ускунаси топилган куни Сайок изоҳли мемни саҳифасида бўлишган, у ердаги ёзувда: «Дунё Жорж Соросдан чиқиб келаётган даҳшатларни тушуна бошламоқда» деб ёзилган.

Нима учун бунчалшик кўп инсонлар Жорж Соросни бутун дунё фитнасининг ашаддий илҳомлантирувчиси деб ҳисоблашади?
Британияда кўпчилик Соросни 1992 йили «Англия Банкини синдирган одам» деб билади. Бошқа трейдерлар қаторида у ҳам британия фунтларини харид қила бошлаган ва бир вақтнинг ўзида барчасини сотиб юборган. Шунинг учун фунт курси кескин тушиб кетган. Натижада Британия Европа валюта тизимидан чиқишга мажбур бўлган, Сорос эса 1 млрд доллар фойдла кўрган.
Холокостни бошдан кечирган ва комунистлардан қочиб қутилган Венгриялик муҳожир молиявий спекуляциялар туфайли 44 млрд доллар маблағ топган деб ҳисобланади. Мулкини минглаб таълим, тиббиёт, ҳуқуқ ва демократик лойиҳаларга сарфлади.
У томонидан 1979 йилда асос солинган «Очиқ жамият» фонди ҳозирда жаҳон бўйлаб 120 дан ортиқ мамлакатларда фаолият юритмоқда. Лекин либерал ва демократ жараёнларни очиқ қўллаб-қувватлаши туфайли ўнг ғоялар тарафдорлари учун ўлжага айланган.
Жорж Сорос билан боғлиқ дунёвий фитна ҳақидаги гаплар дастлаб 1990 йилларда пайдо бўлганди. Аммо бундай хабарларга кучли эътибор 2003 йили Сорос Ироқдаги урушни қоралаб чиққани ва АҚШнинг Демократик партиясига катта миқдорда хайрия қилишни бошлаганидан кейин бошланди Шундан буён америкалик ўнг ғоя тарафдори бўлган журналист ва сиёсатчилар унга қарши чиқа бошладилар ва бунда кўпинча фактлар билан ҳам ҳисоблашишмайди.

Сурат манбаси, Getty Images
Бироқ Дональд Трампнинг ғалабасидан кейин Соросга қарши тажовузлар қўрқинчли ва хатарли даражага чиқди.
2017 йилнинг август ойида, Трампнинг президентлик фаолияти бошланганига 8 ой бўлган вақт ўнг ғояларнинг ашаддий тарафдорлари Виржиния штатининг Шарлоттсвилл шаҳрнида оловли намойиш уюштиришди. Бунга жавобан норозилик намойишлари бошланиб, неонацист ва уларга қаршилар ўртасида тўқнашув юзага келди. Намойиш оқ танлиларнинг устунлиги тарафдори бўлган одам қолганларнинг устига автомобилда юриб келиши, натижада 32 ёшли аёлнинг вафоти, 19 кишининг эса тан жароҳатига сабаб бўлгани билан якун топди.
Американинг ўнг ғоя тарафдорлари тез орада автомобил воқеаси Сорос томонидан Трампни обрўсизлантириш учун атай уюштирилиб, молиялаштирилганини иддао қила бошлашди. Улар Сорос режасининг марказий бажарувчиси Бреннан Гилмор исмли шахс бўлганини ва у автомобил ҳалойиқ устига юриб келаётганини видеога олганини айтишган. Ўнгчи радиобошловчи Алекс Жонс, Сорос давлат тўнтаришини ташкиллаш учун фаолият юритиб келаётган сирли гуруҳ аъзоси бўлгани учун Гилморга бир йилга 320 минг АҚШ доллари тўлашини баён қилган.

Сурат манбаси, Getty Images
Лекин Сороснинг махфий фитначилар билан алоқаси ҳақидаги барча иддаолар ўта суст эди.
Сорос ростан ҳам ярим миллион долларни демократлардан Виржиния губернаторлигига номзод Том Периеллонинг сайлов дастурига хайрия қилган. Гилмор эса унинг ишчиси бўлган. Аммо Сорос ёки «Очиқ Жамият»нинг Шарлоттсвиллдаги намойишларни уюштиргани ёки молиялаштиргани ҳақида бирорта исбот йўқ. Гилмор Алекс Джонс ва яна бир нечта одамларни туҳматда айблаб, судга берган. Бундан кейин Соросга бўлган тажовуз янада кучайиб кетди.
Ўтган йилнинг кузида юзминглаб мигрантлар Гондурасни тарк этиб, АҚШга отланишди. Бу воқеа конгрессга таъсири камайиш эҳтимоли бўлган ўтиш сайлови бошланишидан бир ой олдин рўй берди.
Мигрантлардан иборат карвонларнинг пайдо бўлишида зудлик билан Соросни айбдор қила бошлашди. Fox News телеканали бир неча марта Сорос очиқ чегаралар ва чексиз миграция учун чиқиш қилганини таъкидлаб ўтди. Республикачилар партиясининг собиқ аъзоси Джек Кингстон менга: "Буларнинг барчаси жуда ҳам яхши ташкилларилган, ортида кимдир турибди. Кимдир молиялаштирмоқда, одатда бундай нарсаларга Жордж Сорос аралашиб юради" деди.

Сурат манбаси, Getty Images
Дональд Трамп ўз навбатида гондурасчиларнинг АҚШ чегарасига отланишлари учун пул тарқатилаётгани акс этган видеони «ретвит» қилди (бўлишди). Бунинг ортида Сорос тургани тахмин қилина бошланди.
Оқ уй олдида Трампдан Сорос муҳожирлар каравонини молиялаштираяптими деб сўрашганида, «Шундай бўлса, мен ҳайрон бўлмайман. Кўпчилик шу фикрда» деган жавобни берди.
Гондурасдан АҚШга муҳожирлар карвони билан отланган Синди Хересано унга ҳеч ким пул таклиф этмаганини, Сан-Диегога 5 минг километр чақиримлик жойдан саёҳатга ўз қарорига кўра отланганини менга сўзлаб берди.
Синди АҚШга етиб келганида унга Сан-Диего епархияси қошидаги "Католик хайриячилар" ташкилоти ёрдам берганини айтди. Надин Топпозада, фонднинг мигрантлар ва қочоқлар билан ишлашга масъули, ташкилотнинг юристлари барча қочоқлар билан батафсил суҳбатлашганини, бироқ ҳеч бир кимса Сороснинг исмини ҳам тилга олмаганини тушунтирди. Милдлиардернинг мигрантларнинг бирор ҳаракатига алоқадорлиги ҳақида ҳам уларда ҳеч қандай маълумот йўқ.
Бундан ташқари Трамп улашган видео мукаммал эмасди. Журналистлар уни таъкидланганидек Гондурасда эмас, қўшни Гватемалада тасвирга олинганини жуда тез аниқладилар.
Синчиклаб текширув давомида кадрларнинг бирида гуманитар ишчилардан бирининг қуроллангани аниқланди.
Муҳожирлар карвони бутун йўл давомида камералар объективида эди. Маҳаллий ҳайрия ташкилотлари одамларга ёрдам бераётгани кўриниб турарди. Аммо бирор марта Сорос томонидан қандайдир бир ёрдам кўрсатилганининг гувоҳи кўринмади.
2018 йил 27 октябрда - мигрантлар карвони ҳақидаги фитна назарияси пайдо бўлганидан 11 кун ва Соросга портлаш мосламаси юборилганидан 5 кун ўтгач, автомат ва тўппонча билан қуролланган оқ одам Питсбургдаги ибодатхонага кириб, 11 нафар яҳудийни ўлдирди.
Бу Америка тарихидаги антисемитаризмнинг энг шавқатсиз намойиши эди ва уни Жорж Сорос мавзусига аралашган киши амалга оширди.

Сурат манбаси, Getty Images
Ижтимоий тармоқлардаги нашрларга кўра, хужум қилган шахс - Роберт Боуэрс «оқ геноцид» деб номланган антисемитизм фитнаси назариясига ва унинг ортида Сорос турганига ишонган
Ушбу назарияга кўра, оқ одамлар ўрнини муҳожирлар эгаллайди, шундан кейин улар йўқ қилинади. У неонацистлар нима учун Шарлоттсвилл бўйлаб юрганларида «Яҳудийлар бизни алмаштирмайдилар» деб жанжал кўтарганларини тушунтиради.
Тармоқлардаги ёмон таъсирни ўрганиш бўйича институт раҳбари Жоел Финкельштейн Боуэрс нашрида Соросни «Оқларнинг геноцидига ҳомийлик қилувчи ва матбуотни назорат қилувчи яҳудий» деб атаб, ўқотар қуроллар устидан назоратни янада қаттиқ назоратни кучайтиришга эришади ва эркин чегараларни ҳимоя қилишни талаб қилиб чиқади.
«Очиқ жамият» таҳдиднинг қанчалик катта эканлигини аниқлаш учун Финкельштейнга пул тўлади. Эксперт оқ ирқнинг устунлиги ғояси тарафдорлари Соросни торларни тортувчи яҳудий мафкурачиси деб билишади, деган хулосага келди.
«Бу шавқатсиз ўйинчилар ўзларининг зўравонликларини оқлашиб, Соросни ёвузликнинг асосий тимсоли сифатида кўрсатмоқдалар», деди у.
"Стоп Сорос"
Сорос нафақат АҚШда, балки Арманистон, Австралия, Гондурас, Россия, Филиппин ва бошқа мамлакатларда ҳам ярамас одам сифатида кўрилади.
Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Сорос яҳудийлар фитнасининг ядроси эканлиги, мақсади Туркия ва бошқа давлатларни бўлиш ва бузиш эканлигини айтди.
Италия бош вазирининг собиқ ўринбосари Маттео Сальвини Соросни қулларни яхши кўргани учун мамлакатни муҳожирлар билан тўлдиришни исташда айблади.
Британиянинг «брексит» партияси раҳбари Найджел Фаражнинг таъкидлашича, Сорос муҳожирларни Европани тошқин қилишга чақирмоқда ва бу «кўп жиҳатдан бутун ғарб дунёси учун асосий таҳдиддир»
Аммо бир мамлакат ва бир ҳукумат Соросга ҳужум қилишда ҳаммадан ўтиб тушишди. Бу Венгрия - у туғилган ва мактаб ўқувчилари учун бепул озиқ-овқатларга, инсон ҳуқуқлари бўйича лойиҳалар ва хатто янги университет учун юз миллионларни сарфлаган жой.
Бош вазир Виктор Орбан ва унинг популистик миллатчилар ҳукумати Сороснинг маҳфий режаси бор - Венгрияни маҳожирларга тўлдириш ва миллатни йўқ қилиш, дея таъкидлашади.
«Очиқ жамият» фонди вице-президенти Леонард Бернардо бу таъкидни очиқ ёлғон деб номлайди: «На Жорж Сорос, на «Очиқ жамият» фонди очиқ чегараларнинг тарафдорлари эмас»
Бироқ бу венгер ҳукумати сайловчиларини оммавий ахборот воситаларида Соросни «охирида кулиш»га йўл қўймаслик чақириқларига 100 миллион евро сарфлашдан тўхтатмади.
Шунингдек, улар ноқонуний муҳожирларга ёрдам кўрсатиш ва муҳожирларни қуллаб-қувватловчи солиққа тортиладиган ташкилотларни криминаллаштирган «Стоп Сорос» қонунларини ишлаб чиқдилар.
«Сорос империясига сўнгги 20 йил ичида жуда кўп пул - миллиардлаб долларлар келди, - деди менга Венгрия ҳукумати матбуот котиби Золтан Ковач. - Бу жуда катта пул ва бундай маблағлар аниқ бир кўзланган тадбирсиз ва маълум бир мақсадсиз келади, деб ишонадиган содда одамлар йўқ»
"Орбан ҳукумати Соросни биринчи рақамли душманга айлантиришга қарор қилди», - дейди Сорос асос солган Маркази-Европа университети ректори Михаил Игнатьев
Бу қандай содир бўлди?
Жавобни Сороснинг шаҳар четидаги қароргоҳи жойлашган - Нью-Йорк штатидан излаш керак.
2013 йилда Венгрия раҳбарига қайта сайланиш учун маслаҳат керак эди. У машҳур сиёсий маслаҳатчи Артуру Финкельштейнга (Бу Жоелнинг қариндоши эмас) мурожаат қилди. У Ирвингтондаги сартарошхона остидаги кичик бир идорада ишларди. Сороснинг қароргоҳи атиги 30 км да жойлашганди.
Артур Финкельштейн 2017 йилда вафот этди. У Трамп, катта Жорж Буш, Рональд Рейган ва Ричард Никсон билан ишлашга улгурган.
«Либерал» сўзи унинг етказилиши бўйича сиёсатда қандайдир бир номаъқул нарсага айланди.
Финкельштейн «Финкел ўйлаш» деб номланган янги сиёсий услубни ўйлаб топди, деди Das Magazin швейцар нашри мухбири Ханнес Грассеггер.
«Артур Финкельштейн ҳамиша «Толибон билан жанг қилиш керакмас, Усома бен Ладен билан курашиш керак» дер эди. Аниқроғи бу шахслантириш масаласи.
Қачонки мукаммал душманни танласангиз, одамлар рақибингиздан қўрқишлари учун унга ҳамма кучингизни қаратасиз. Ва сиз шахсан номзоднинг сиёсий дастурини гапирмайсиз, бу умуман муҳим эмас», - дейди у.
Финкельштейн тушунардики, Орбаннинг қайта сайланиши учун янги душман керак. У Соросни таклиф қилди ва бу мукаммал танлов эди.
«Ўнглар томони уни яҳудийлиги учун ёқтиришмасди, сўллар эса капиталистлиги учун», - ҳикоя қилади журналист.
Энг қизиғи шуки, Артур Финкельштейннинг ўзи яҳудий эди. «Жаноб яҳудий ёвуз яҳудийни яратди» - дейди Грассеггер.
Венгрия ҳукумати Соросни «кашф қилишда» ҳеч бир кимнинг ёрдамига муҳтож бўлишмаганини таъкидлашмоқда. «Сиёсий актёр сифатида Жорж Сорос ўзини йигирма йил аввал кашф қилиб бўлганди. Жорж Сорос ташкилотлари тармоғи халқ ваколатисиз ишлайди» - дейилади ҳукумат баёнотида.

Сурат манбаси, Getty Images
Аммо юқоридагилардан келиб чиқиб, Орбан Финкельштейннинг маслаҳатларидан пухталик билан фойдаланди ва янада кўтарилди.
2018 йил сайловолди нутқи билан чиқишида Соросга хужум қилди ва антисемитистик стериотипларига мурожаат қилди.
"Биздан фарқ қиладиган душман билан курашаяпсиз. У кўринмаяпти, бекинмоқда. У тўғри эмас, айёр. Ҳалол эмас, принципсиз. Миллий эмас, халқаро. У меҳнатга ишонмайди, лекин пулда спекулияция қилади. Унинг ватани йўқ, аммо ўзига бутун дунёни эгаллагандек кўринади», - дейди Орбан.
Виктор Орбан катта устунлик билан ғалаба қозонди. Сайловдан кейин Сорос томонидан молиялаштириладиган ташкилотларга қарши кампания кучайди. 2018 йил май ойида Будапештдаги «Очиқ жамият» идораси ёпилди.

Сурат манбаси, Getty Images
Михаил Игнатьев Будапештдаги Маркази-Европа университетини бекилишидан асраб қолиш учун озмунча куч сарфламади. У ўзининг айтишича, миллатчилар 1944 йилда икки ой ичида ярим миллиондан зиёд яҳудийларни ўлдирган мамлакатдаги хавфли тарғиботга қарши курашишни кўзлаган.
Игнатьев Соросга қарши кампанияни 1930-йилларда антисемитистик нафратни қўзғаш учун ишлатилган барча қолиплар аниқ такрорланади деб айтади.

Сурат манбаси, Getty Images
«Бу ҳаммаси мутлақ ҳаёлот. Бу 21 асрнинг сиёсати - агар сизнинг душманларингиз йўқ бўлса, уни имкон қадар тезроқ ўйлаб топинг. У имкон қадар қудратлироқ кўринсин, ва тамом! - сиз ўз электоратингизни фаоллаштирасиз ва шу билан сайловда ютиб чиқасиз», - деди у.

Сурат манбаси, C-Span
Холокостни инкор қилган шахс устидан Британия судида ғолиб чиққан ўқитувчи Дебора Липштадт ҳам ҳавотирда.
«Пиво ва қоронғу хиёбонларда эшитиш мумкин бўлган бундай баёнотлар энди сиёсатчилар, мамлакат раҳбарлари, Италия бош вазир ўринбосари, Венгрия бош вазири оғзидан чиқаётгани мени қўрқитади. Нутқнинг бу услубидан фойдаланиш кишини донг қотиради», - дейди у.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek












