Диққат: Ўзбекистон - Туркий давлатлар ташкилоти: Дабдабали чойхонами ё ҳақиқий ҳамкорлик? Yangiliklar, Dunyo

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлатлар раҳбарлари

Сурат манбаси, President.uz

Сурат тагсўзи, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлатлар раҳбарлари
Ўқилиш вақти: 1 дақ

Ўзбекистон уч йил аввал тўлақонли аъзо бўлиб кирган бу тузилма ўтган йили Истанбулда Туркий давлатлар ташкилоти дея ном олди. Шу кунларда Самарқандда ўтган охирги саммитида унда афтидан янги амбициялар пайдо бўлди, бироқ иқтисодий ҳамкорлик ҳали ҳам суст бўлиб қолмоқда.

"Мамлакатларимизнинг ўзаро товар айланмаси умумий ташқи савдомизнинг атиги 4 фоизини ташкил этади. Бундан ташқари, давлатларимиз орасида айрим импорт божхона тарифлари юқори бўлиб қолмоқда", - деди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев саммитда нутқ сўзлар экан.

"Жумладан, биз транскаспий халқаро коридори ҳақида кўп гапираяпмиз, аммо сезиларли натижаларга эришиш учун анча ишлар қилишимиз керак. Мисол учун, Ўзбекистон ушбу транспорт йўлаги орқали 10 фоиз ташқи савдо юкларини ташимоқда", - дея нолиди давлат раҳбари.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Шу пайтгача бу тузилма туркий давлатлар раҳбарлари йиғилиб, ўхшаш маданиятлар ва муштарак тарих ҳақида сўзлашадиган йиғиндек бўлган бўлса, Ғарбнинг Россияга эълон қилган қақшатқич санкциялари манзарасида, раҳбарлар энди иқтисодий ҳамкорликни кун тартибига чиқарган.

Хўш, бу каби ҳамкорликнинг имкони борми? Ундан аъзо давлатлар, хусусан Ўзбекистон қандай наф кўриши мумкин? Унга аъзолик бошқа давлатларнинг таъсир доирасига тушиб қолишни англатмайдими?

Шу ва бошқа саволларни бу ҳафта "Диққат: Ўзбекистон" дастуримизда муҳокама қилдик. Бошловчи - Ибрат Сафо.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek