Ўзбекистон: Болалар учун нафақат даволаниш, балки узлуксиз таълимни давом эттириш имконияти - Видео

2021 йил майида Республика Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ташкил этилган эди

Сурат манбаси, zaminfoundation.ngo

Сурат тагсўзи, 2021 йил майида Республика Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази ташкил этилган эди
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Энди Ўзбекистонда онкология ва гематология хасталикларидан даволанаётган болаларда ўқишини давом эттириш имконияти ҳам пайдо бўлди.

Бундай хасталиклардан даволаниш узоқ вақт ва муолажани талаб қилади, ота-онасига қимматга тушишидан ташқари, бола мактабидан узилиб қолишини бошига тушган ота-оналар яхши билишади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Бу йил Республика Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази қошида "Меҳрли мактаб" ташкил этилди.

Сурат манбаси, zaminfoundation.ngo

Сурат тагсўзи, Бу йил Республика Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази қошида "Меҳрли мактаб" ташкил этилди.

Ўзбекистон ҳукумати ушбу оғир хасталиклардан шифо топишни яхшилаш мақсадида ўтган йили майида Республика Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказини ташкил этган эди.

Энди бу марказ қошидаги биринчи госпитал таълим даргоҳида болаларнинг ўқишини давом эттириш имконияти ҳам пайдо бўлди.

Унга "Меҳрли мактаб" деб ном берилди.

Ўзбекистон Президентининг рафиқаси, "Zamin" фонди Васийлик кенгашининг раиси Зироат Мирзиёева "Меҳрли мактаб" фаолияти билан танишиш учун ташриф буюрди

Сурат манбаси, zaminfoundation.ngo

Оғир хасталиклардан даволанаётган боланинг таълим олиши ҳам қийинлашиши тайин, унга бу жараёнларни осонлаштириш эҳтиёжи ҳам юзага келади.

Шунинг учун ҳам "Меҳрли мактаб"да узоқ муддатли даволанишга муҳтож болаларга индивидуал таълим дастурларини ўзлаштиришга имкон берувчи қулай муҳитни яратиш мақсад қилинган.

Ўзбекистон Президентининг рафиқаси, "Zamin" фонди Васийлик кенгашининг раиси Зироат Мирзиёева "Меҳрли мактаб" фаолияти билан танишиш учун ташриф буюрганида бемор болаларнинг таълимига индивидуал ёндашув қандай ташкил этилганига алоҳида эътибор қаратди.

"Меҳрли мактаб" ўқувчилари билан бирга

Сурат манбаси, zaminfoundation.ngo

"Болалардаги иммунитет танқислигини ҳисобга олиб, мактаб ўзига хос тиббий талабларга мувофиқ жиҳозланган, гипоаллерген материаллар билан таъминланган. Ўқув жараёнида фақатгина электрон дарсликлар ва ҳар бир ўқувчига алоҳида бириктирилган китоблардан фойдаланилмоқда.

Мактабда Zamin Creative ижод студияси ҳам очилган. Унда болалар мусиқа, тасвирий санъат ва медиадан сабоқ олмоқда. IT-лаборатория ва сенсорли хона ҳам бор", дейилади "Zamin" жамғармаси тарқатган хабарда.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek