Мирзиёев порахўр шифокорларни йўқ қила оладими?

Сурат манбаси, Eltuz
Соғлиқни сақлаш соҳаси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги танқидига учраган соҳа бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва етакчи тиббий муассасалар раҳбарияти билан учрашган Президент Мирзиёев мазкур соҳани ислоҳ қилиш ҳукумат сиёсатининг энг муҳим жиҳати эканини таъкидлади.
Ўзбекистон канали орқали намойиш этилган учрашувда Мирзиёев мустақилликка эришилганидан бери соғлиқни сақлаш соҳасида қатор ижобий чоралар кўрилганини айтар экан, қатор муаммолар ҳам юзага чиққанини айтди.
"Бу муаммолар халқ соғлиғини яхшилаш ва халқни юқори даражали тиббий хизмат билан таъминлашга салбий таъсир қилмоқда", - деди давлат раҳбари.
Айни дамда Мирзиёев ўз виртуал қабулхонасига айнан касалхоналардаги абгор хизмат юзасидан 7 мингта шикоят келиб тушганини билдирди.
У, шунингдек, баъзи шифокорларни бепарволик, қоғозбозлик ва коррупцияда айблади.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси мамлакатдаги энг коррупцияга ботган соҳалардан биридир.
Шифокор ва ҳамширалар одатда порахўрликка уларнинг ночор маошлари сабаб эканини айтадилар.
Мустақиллик йилларида касалхоналар ва тиббий муассасаларни давлат томонидан молиялаш ва жиҳозлаш кам кескин камайган. Тиббий ходимлар эса мунтазам равишда пахта теримига жалб этиладилар.
Мирзиёев бу муаммоларни қандай ечиш ва айнан қандай ислоҳотлар амалга оширилиши кераклигига тўхталмади.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
Instagram - BBC UZBEK
Twitter - BBC UZBEK
Odnoklassniki - BBC UZBEK
Facebook - BBC UZBEK
Google+BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - uzbekbbclondon
bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг












