Ўзбекистон: олтин сотилиши давлатнинг пулга муҳтожлигиданми? O'zbekiston oltin

Сурат манбаси, cbu.uz
Ўзбекистонда энди одамлар олтин қуймаларини сотиб олишлари мумкин.
Марказий Банк ноябр ойи бошидан 5,10, 20 ва 50 граммли олтин қуймаларини савдога чиқарди.
Савдога қўйилганида ёмбиларнинг баҳоси 3 миллион 483 минг сўмдан 32 миллион 611 минг сўмгача баҳоланди.
Ўзбекистонликлар энди олтин қуймаларини тижорат банкларидан сотиб олишлари мумкин, уларнинг нархи савдо куни олтиннинг жаҳон бозорида шаклланган нархида, Ўзбекистон миллий валютасида белгиланиши эслатилди.
Бу йилги коронавирус вазияти жаҳон олтин бозорига таъсир кўрсатди ва охирги ойларда қимматлашиш кузатилди.
9 ноябр куни Covid-19га қарши вакцина ишлаб чиқилгани ҳақидаги хабар олтин нархини 1 унциси учун 1955 АҚШ долларидан 1873 долларга пасайтириб юборди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Коронавирус вазияти Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқаришлар тўхташига, давлат бюджетидан харажатлар ошишига ва мамлакат ташқи қарзининг ортишига олиб келди.
Шунинг учун ҳам олтин оддий одамларга сотиш учун чиқарилдими, деган саволга мустақил иқтисодий таҳлилчи Сапарбой Жубаев, олтин ёмбилари савдоси дунёда кенг тарқалган, фақат Ўзбекистонда энди йўлга қўйилган инвестиция ва жамғариш воситаси эканини айтади.
Ўзбекистон ҳукуматига кўра, бу билан Ўзбекистонда қимматбаҳо металлар муомаласини ривожлантириш, аҳолининг инвестиция ва жамғариш имкониятларини кенгайтириш мақсади кўзланган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek















