Тоғли Қорабоғ: Учинчи сулҳ ҳам чиппакка чиқдими? – Озарбайжон ва Арманистон, Tog’li Qorabog’, O’zbekiston, Rossiya, Turkiya, yangiliklar

Tog'li Qorabog'

Сурат манбаси, EPA

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Тоғли Қорабоғ: Учинчи сулҳ ҳам чиппакка чиқдими? - Рақиб томонлар шу соатларда худди ана шундай даъво билан чиқишди. Кун аввалида Тоғли Қорабоғда бу гал АҚШ воситачилигида эришилган муваққат оташкесим кучга киргани хабар берилганди. Бунга расмий Вашингтон муносабати ҳозирча имконсиз.

Арманистон ва Озарбайжон учинчи муваққат сулҳ ҳақида сўнгги жума куни Вашингтонда келишиб олишган.

Бу галгиси ҳам инсонпарварлик мақсадини кўзда тутган, маҳаллий вақт билан бугун, 26 октябрь куни эрталабги соат 08:00 да кучга кирган.

Янги сулҳ кўплаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолишини айтиб, АҚШ президенти Дональд Трамп ҳар икки давлат раҳбарларини табриклашга ҳам улгурган.

Арманистон ва Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлари билан муваффақиятли музокаралар олиб бориб, муваққат сулҳга эриша олгани учун АҚШ Давлат котиби, унинг муовини ва Миллий Хавфсизлик кенгаши ходимлари олқишлаб ҳам чиққанди.

Ўтказиб юборинг X пост
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост

Сўнгги Тоғли Қорабоғ уруши бошланганига эртага, 27 октябрь куни роппа-роса бир ой бўлади.

Томонлар орада кечган вақт мобайнида Россия воситачилигида эришилган дастлабкиси илова икки бор муваққат оташкесимга рози бўлишган.

Аммо орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, рақиб томонлар уни бузишда бир-бирларини айблаб чиқишган.

Учинчи келишув мисолида ҳам худди шундай бўлган, битим кучга кирганидан саноқли соатлар ўтиб, Арманистон ва Озарбайжон бир-бирларига қарши яна шунга ўхшаш айбловлар билан чиқишган.

Шу пайтгача икки ўртада жасадлар ва асирлар айирбошланмаган.

Rossiya prezidenti

Сурат манбаси, official

Куни-кеча Россия президенти Владимир Путин сўнгги Тоғли Қорабоғ урушида ҳар икки томондан минглаб одамлар ўлганини даъво қилган.

Владимир Путин жанглар билан кечаётган қарийб бир ой ичида Тоғли Қорабоғда камида 5 минг киши қурбон бўлганини айтган.

Аммо ўзи келтириб ўтган рақамлари манбасини ошкор қилмаганди.

Қурбонлар ва яраланганларга оид ҳар икки рақиб томон эълон қилаётган маълумотларни ҳам мустақил манбалардан текшириш ва тасдиқлаш ҳануз имконсизлигича қолмоқда.

Орада кечган вақт давомида асирга олинган тутқунларга оид бирор бир ишончли маълумотлар ҳам кўзга ташланмаган.

Россия президенти илк сулҳ "асирларни ҳам алмашиш"ни кўзда тутишини айтганида, айнан кимлар ва қанча сондаги одамни назарда тутгани тафсилотлари ноаён қолган.

Владимир Путиннинг бу даъвати ўшанда жанг жабҳасидаги вазиятнинг жиддий эканига ҳам далолат қилмай қолмаганди.

АҚШ, Россия ва Франция ЕХҲТининг Минск гуруҳи ҳамраислари саналишади.

Икки рақиб томоннинг сўнгги даъво ва айбловларини мустақил манбалардан текшириш ҳозирча имконсиз, сўнгги сулҳ битимининг ҳам бузилганига оид хабарларга ҳалича расмий Вашингтон муносабати имконсиз.

Тоғли Қорабоғ масаласида иккита муҳим ўйинчи давлат сифатида эътироф этилувчи Россия ва Туркия ҳам ҳозирча жим.

Тоғли Қорабоғ

Tog'li Qorabog' urushi

Сурат манбаси, Getty Images

Тоғли Қорабоғ халқаро миқёсда расман Озарбайжоннинг ҳудуди сифатида тан олинади.

Талаш бўлиб келаётган бу ҳудуд устидан уруш илк бор кузатилаётгани йўқ.

1994 йилда сулҳ билан якун топгани олти йил давом этган.

Tog'li Qorabog' urushi

Сурат манбаси, Getty Images

Ҳозиргиси шу йилнинг 27 сентябрь куни бошланган, ўшандан буён энг қақшатқичи экани айтилмоқда.

Озарбайжон фақат уруш тугашидан кейин эълон қилишини айтиб, шу пайтгача ҳарбийлари орасидаги талафотлар сонини расман ошкор қилмай келади.

Арманистон томонига кўра, жаъми мингга яқин одамини бой берган.

Агар, ҳар икки тарафнинг расмий маълумотларига таянилса, жангларда ҳозирга қадар ўнлаб тинч фуқаро нобуд бўлган.

Россия президентининг ўтган ҳафта сўнггида айтишича, ҳар икки давлат раҳбарлари билан мунтазам алоқада.

Ҳам Арманистон Бош вазири ва ҳам Озарбайжон президентига кунига бир неча бор сим қоқиб турибди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek