Дин ва дунё: Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) ни ҳажв қилган журнал ходимасига нима бўлди? – Dunyo, Islom dini, musulmonlar, yangiliklar

charlie ebdo

Сурат манбаси, Reuters

Дин ва дунё: Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) ни ҳажв қилган журнал ходимасига нима бўлди? - Charlie Ebdo журнали шу ой бошида Ислом дини пайғамбари ҳажв қилинган карикатураларини қайта босишга қарор қилган, муқовасига чиқарганди.

Франциядан олинган хабарларга кўра, қўриқчилари "аниқ ва муфассал таҳдидлар" остида қолгани боис, журнал кадрлар бўлими бошлиғи Марика Брет "уйини ташлаб чиққан".

Бош муҳаррирнинг айтишича, ўзини беш йил давомида қўриқлаб келган қўриқчилар сўнгги таҳдидни шу йил 14 сентябрь куни олишган.

Марика Блет "Шарли Ебдо атрофида ҳаддан зиёд нафрат уйғотиш"да айбланган.

Худди шу карикатуралар боис, журнал 2015 йил январида ҳам қонли ҳужум нишонига айланган.

Ҳужум ўшанда Charlie Ebdo бош муҳаррири илова 12 кишининг умрига змон бўлган, бутун Франция бўйлаб янги зўравонликлар тўлқинига замин яратган.

Жорий ой бошида Францияда худди шу ҳужум билан алоқадорликда маҳкама иши бошланган, журнал эса, суд арафасида Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) ҳажв қилинган карикатураларни қайта чоп этишга қарор қилганди.

Марика Блетнинг айтишича, ўзларига қарши таҳдидлар шунинг ортидан бошланган.

Кадрлар бўлими бошлиғи нега ўз уйини ташлаб чиқишга мажбур бўлгани тафсилотларини Le Point журналига гапириб берган.

Унинг айтишича, ҳаммаси учун "ихтиёрида бор-йўғи 10 дақиқа бўлган ва уйига энди қайтиб келмайди".

Марика Блетнинг сўзларига кўра, "турли кўринишдаги даҳшатли таҳдидлар олишган. "Ал-Қоида" ҳам ўзларига таҳдид қилган. 2015 йилги ҳужумчиларнинг ишини якунлашга оид даъватлар ҳам бўлган".

Суд иши ва карикатуралар

Sud

Сурат манбаси, EPA

Илк ҳужум билан боғлиқ маҳкама иши Францияда 2 сентябрь куни бошланган.

Судда 14 гумондор ҳозир бўлган, улар икки нафар ҳужумчига ўз ҳужумларини амалга оширишда кўмак берганликда айбланишган.

Судланувчилардан уч нафарининг сиртдан судланиши айтилганди.

Charlie Hebdo ана шу маҳкама жараёни арафасида Ислом дини пайғамбари ҳажв қилинган карикатураларни қайта босишга қарор қилган.

12 та карикатура орасида Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) салла ўрнига бомба кийган қиёфада акс этгани ҳам борлиги маълум бўлган.

Карикатуралар журналнинг ўша пайтдаги сўнгги сони муқовасида акс этган. "Буларнинг барчаси ўша учун" сарлавҳаси остида босилган.

Журнал таҳририятининг айтишича, 2015 йилги ҳужум ортидан бу карикатураларни қайта чоп этишларини кўп бор сўрашган.

"Аммо, амалдаги қонунчилик изн берса-да, ҳамиша бу ишдан бош тортиб келишган. Чунки бунинг учун маънили ва баҳсу мунозараларга туртки беражак яхши асос лозим, деб билишган".

"2025 йилги террорчилик ҳужумлари билан боғлиқ маҳкама жараёни бошланажак бир ҳафтада эса, карикатураларни қайта чоп этишни ўзлари учун муҳим, деб топишган".

"Биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз", - деб ёзганди ўшанда нашр Бош муҳаррири Лоран "Рисс" Суриссо ўзининг колонкасида.

Суд ишининг шу йил март ойида бўлиб ўтиши кутилган, бироқ глобал коронавирус пандемияси боис, ортга сурилган.

Хабарларга кўра, маҳкама тинглови 10 ноябрга қадар давом этади.

Карикатуралар ва акс-садолар

Fransiya

Сурат манбаси, Reuters

Ислом дини пайғамбари ҳажв қилинган бу карикатуралар ҳамиша мусулмонларнинг кескин, қаҳрнок муносабатларига сабаб бўлиб келган, ҳамиша бу каби бир ишни сўз эркинлиги талқини билан оқлаб бўлмаслигига оид фикрларга замин яратган.

Бу карикатуралар биринчи бор Данияда босилган. Шарли Эбдода 2006 йилда бўй кўрсатган.

2015 йилги ҳужум бутун Францияни зил титратган, "Мен - Шарли" ҳаракатига ҳам туртки берган.

Миллионлаб кишилар юришга чиқишган, уларга бошқа давлат фуқаролари ҳам қўшилишган.

Айни пайтда Ислом диний пайғамбари ҳажв қилинган карикатураларга қарши дунёнинг кўплаб мусулмон давлатларида ҳам оммавий норозилик намойишлари кузатилган.

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси ва Дин ишлари қўмитаси ҳам ўшанда Муҳаммад пайғамбар(с.а.в.) ҳажв қилинган карикатураларнинг Charlie Hebdo да чоп этилишини қоралаган. Ўзининг веб саҳифаларида "Шарли Эбдо" ёки шайтон ҳийласига алданганлар" номли мақоласини чоп этган.

Бу воқеаларга мустақил Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ҳам ўзининг эътиборини қаратган.

Олий Мажлис Сенатининг 2015 йил 22 январь кунги мажлисида кутилмаганда Париждаги воқеаларга муносабат билдирган.

"Франциядаги бу намойишларни оладиган бўлсак, бу каби ўйинларнинг барчаси хўжакўрсинга, ҳаммаси ўзига сохта обрў топиш учун бўлаяпти," деган.

Каримов, "Диний масалани ўртага қўйиш, диний масалани сиёсийлаштириш, дин ҳисобидан обрў топишга уриниш бу - бирорта динга ёқмаслиги"ни айтганди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek