Ислом ва мусулмонлар: Европада мисли кўрилмаган масжидни ким очди?

Police outside Cambridge mosque
Сурат тагсўзи, Тадбирга полиция ҳам жалб қилинди
Ўқилиш вақти: 1 дақ

Хуллас, Туркия президенти Кэмбриждаги янги масжиднинг очилишида қатнашди.

Кэмбрижнинг янги Маркази Масжиди қурилиши учун қарийб 30 миллион АҚШ доллари сарфланган ва бир вақтнинг ўзида 1000 нафар намозхонни ўз бағрига олади.

Бу Евродаги илк "экомасжид" экани айтилмоқда.

Эрдўғоннинг бу тадбирга қатнашишини олқишлаганлар ҳам, норозилик билдирганлар ҳам бўлди.

Айрим тарғиботчилар "курдлар билан бирдамликларини" изҳор этишди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Туркия президенти Лондонга НАТО йиғини учун келганди.

Уни масжид очилишига Юсуф Ислом, собиқ рок қўшиқчи Кэт Стивенс таклиф қилган.

Масжид қурилишига асосан Туркия ҳукумати агентликлари консорциуми, хусусий ширкат ва Қатар Миллий Жамғарбаси маблағ сарфлаган.

President Erdogan

Сурат манбаси, PA Media

Юнус Аслан Туркия президентининг тарафдорлари билан бирга Лондондан келган.

"Мен бу ерга жаҳоннинг энг буюк раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғонни қўллаб-қувватлаш учун келдим".

Сал нарида эса бир гуруҳ намойишчилар "Эрдўғон террорчи" деб қичқиришарди.

Crowds at opening of mosque

Сурат манбаси, PA Media

Сурат тагсўзи, Эрдўғон тарафдорлари
Protest against Turkish government in Cambridge
Сурат тагсўзи, Эрдўғон танқидчилари

Масжид йиғилган ёмғир сувидан фойдаланади ва электр энергиясини тежайди.

Cambridge mosque

Сурат манбаси, Abdallah Abada

Сурат тагсўзи, Масжид