Қозоғистон: Коронавирус Оқ Ўрдага кириб борди, Мирзиёев ниқоб ҳақида гапирди - O’zbekiston, koronavirus

Prezidentlar

Сурат манбаси, official

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Қозоғистон: Коронавирус Оқ Ўрдага кириб борди, Мирзиёев ниқоб ҳақида гапирди: Президент Тўқаев матбуот котибида коронавирус топишди - бу ҳақда унинг ўзи расман маълум қилди. Тўқаев-чи? Мирзиёев нима билан огоҳлантирди?

Худди шу фонда Қозоғистон президентининг ҳам мунтазам равишда коронавирусга текширувдан ўтиб тургани ошкор бўлди.

Ҳаж бекор бўлади - энг йирик мусулмон давлати қарор қилди. Ўзбекистон-чи?

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Ҳозирча Ўзбекистон илова қолган бирор бир Марказий Осиё давлати президенти ва матбуот котиби мисолида бунга ўхшаш расмий хабар олинмаган.

Ўзбекистон президенти Сўх воқеалари ортидан, кеча, 6 июн куни Фарғонада экан, у ердаги барчани ҳали пандемия тугамагани билан огоҳлантирди.

"Ҳаммамиз карантин қоидаларига амал қилишимиз керак, масофа сақлаб, ниқоб тақиб юришга мажбурмиз", - деди.

Президент "айтганини қил, қилганини қилма"ми? Мирзиёев, O'zbekiston, дунё - BBC Uzbek

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Билдириш

Matbuot voizi

Сурат манбаси, Social media

Берик Уали бу ҳақда кеча, шанба куни ўзининг Facebook даги расмий акаунтида маълум қилган.

Кўрган бирор бир эҳтиёт чораси иш бермагани, коронавирусга сўнгги текшируви натижаси мусбат чиққанини таассуф билан билдирган.

Унинг сўнгги бор Қозоғистон президенти билан аниқ қачон юзма-юз мулоқотда бўлгани маълум эмас.

Матбуот котиби ҳам буни ўзининг расмий постида очиқламаган, тафсилотларига тўхталмаган.

Берик Уалининг коронавирусни қачон, кимдан юқтирганлиги ҳам ноаён қолган.

Унда коронавирус аниқлангани боис, бирор бир кишининг карантинга олинган-олинмагани ҳам маълум эмас.

Аммо коронавирус расман қайд этилган қолган минтақа давлатлари президентлари орасидан айнан Қозоғистонники карантин чораларига қатъий риоя этиб, юзидан ниқобини қўймай келаётгани экани кўрилади.

Ўзининг коронавирусга чалинганини маълум қиларкан, матбуот котиби дарҳол президентнинг аҳволига кўчган.

Қасим-Жомарт Тоқаев одатдагидек ўз ишини давом этдираётганини билдирган.

Қозоғистон президентининг соғлигига ҳеч нарса хавф солмаётганини таъкидлаган.

Давлат раҳбарининг мунтазам равишда коронавирусга текширувдан ўтиб турганини айтган.

Унинг сўнгги постидан маълум бўлишича, Оқ Ўрдада ҳам санитария тартиб-қоидалари ва хавфсизлик чоралари янада кучайтирилган.

Қозоғистон президентининг матбуот котиби ҳозир ўзининг касалхонада, шифокорлар назорати остида экани, аммо аҳволи қониқарли эканини ҳам айтиб ўтган.

Берик Уалининг бу пости унинг Facebook расмий акаунтидаги энг кўп ёқтирилган, шарҳланган ва улашилганларидан бири бўлгани кўрилган.

Пост бир неча соатнинг ўзида мингдан ортиқ коментга сабаб бўлган, юзлаб лайк олган, юздан ортиқ одам уни ўзига улашган.

Шунча комент қолдирганларнинг деярли барчаси унга тезроқ соғайиб кетишини тилаб қолишган.

Қозоғистон президентининг матбуот котиби постининг сўнггида барчани ўзи, оиласи ва яқинларининг ҳаққи-ҳурмати карантин ва профилактика чораларига қатъий амал қилишга ундаган.

Пандемияга осонлик билан бас келиб бўлмаслигини айтаркан, барчадан ўзларини эҳтиёт қилишларини сўраб қолган.

Қозоғистон ва коронавирус

Qozog'iston prezidenti

Сурат манбаси, official

Президенти матбуот котибининг коронавирус юқтирганига оид хабар Қозоғистонда эпидемия ўзининг чўққисига чиқиб тушган, мамлакат минтақада биринчилардан бўлиб карантин чораларини босқичма-босқич юмшатишга киришган бир манзарада бўй кўрсатган.

Аммо, шунда ҳам, Қозоғистон энг кўп коронавирус ҳоллари қайд этилаётган минтақа давлати бўлади.

Қозоғистонда илк коронавирус ҳолати шу йилнинг 13 март куни расман қайд этилган бўлса, ҳозирга келиб жаъми рақамлар 12600 тадан ошган. 50 дан зиёд ўлим ҳолати кузатилган.

Яқинда Қозоғистон президенти коронавируснинг иккинчи тўлқини хавфидан огоҳлантириб ҳам чиққан.

Бунгача собиқ Шўро давлатлари орасидан Россия Президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби ва унинг рафиқасида коронавирус аниқланганига оид хабарлар олинган.

Унда ҳам бу ҳақда Дмитрий Песковнинг ўзи расман маълум қилган.

Орада президент Путиннинг мунтазам равишда коронавирусга текширувдан ўтиб турганидан қизиққан барчани огоҳ этган ҳам у бўлган.

Ўзбекистонда эса, Сенат раиси шу пайтгача ўзини коронавирусга текширтиргани хабар берилган энг юқори мартабали мулозим бўлиб турибди.

Танзила Норбоевадан ташқари, сенаторлар ва Сенат девони ходимларининг ҳам коронавирусга тест топширишгани, барчалариники манфий чиққани малум.

Улар билан бир бинода ишловчи Ўзбекистон президентининг бундай қилган-қилмагани ҳозирча маълум эмас, бу ҳақдаги расмий хабар шу пайтгача матбуотда бўй кўрсатмаган.

Сиртдан - видеоанжуман шаклида ўтказилган айрим учрашув ва йиғинлари назарда тутилмаса, коронавирус Ўзбекистон президентининг доимий иш тартибига деярли ўзгартириш киритмаган.

Ўзбекистонда расман илк коронавирус ҳолати қайд этилиши ортидан кечган уч ойча вақт ичида унинг юз ниқобида экани кўрилмаган.

Коронавирус янгиликлари

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek