Коронавирус ва масофадан ишлаш – Ўзбекистонда ҳам интернет тезлашадими? - O'zbekiston

Official

Сурат манбаси, Official

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Дунёнинг коронавирус пандемиясини бошдан кечирган кўпгина давлатлари, жумладан, Ўзбекистон ҳам карантиндан чиқишни бошлаган.

Аммо ҳаётимизнинг барча жабҳаларига киришга улгурган, миллионлаб одамларнинг одатий ҳаётини остин-қилиб юборган вируснинг қачон йўқ бўлиши номаълум.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Пандемия ижтимоий ҳаётнинг айрим жабҳаларига олиб кирган ўзгаришлар эса, узоқ вақт сақланиб қолиши ёки янгича ижтимоий муносабатларни қарор топтириши мумкинлиги ҳам айтилмоқда.

Шундай трендлардан бири уйдан ёки масофадан ишлаш.

Уйдан ишлаш аллақачон глобал трендга айланган, АҚШ ва Европада ўтказилган тадқиқотларда сўралганларнинг 50 фоиздан кўпи иш берувчи уйдан ишлашни таклиф қилса, ишини ўзгартиришга розилигини айтган.

Келаётган 5-10 йилда ходимларнинг аксари ёки ҳаммасини уйдан ишлашга ўтказишни режалаштирган айрим ширкатлар коронавирус бу жараённи тезлаштириб юборганини айтишмоқда.

Уйдан ишлашнинг самарадорлиги борасидаги тадқиқотлар турлича натижаларни кўрсатмоқда.

Аммо масофадан иш берувчи учун ишлаш заҳираларни тежаши ва атроф-муҳитга фойдали экани тортишилмайди.

Замонавий дунёда қаердан туриб ишлаш эмас, балки билим ва тажриба асосий аҳамият касб этииш кутилади.

Globalworkplaceanalytics.com сайти маълумотларига кўра, 2005 йилдан буён ўзини-ўзи бан қилмаган аҳоли орасида уйдан туриб ишлаш 173 фоизга ортган.

АҚШда бу трендда 115 фоизлик ортиш кузатилган.

Британияда жорий йил охирига бориб ишчи кучининг 50 фоизи уйдан ишлаши кутилаётганди.

Аммо буларнинг ҳаммаси коронавирус пандемиясидан олдинги рақам ва прогнозлар.

Коронавирусдан кейин эса ғарб матбуоти офисдан ишлашнинг "умри тугагани" ҳақида ёзмоқда.

Ўзбекистондаги тренд

Ўзбекистон учун уйдан туриб ишлаш нисбатан янги кўриниш ва ҳали трендга айланмаган.

Аммо коронавирус мамлакатнинг бу борадаги глобал трендга қўшилишига йўл очиши мумкин.

www.asaxiy.uz интернет-дўкони ва Asaxiy Books лойиҳаси асосчиси Фируз Аллаевнинг айтишича, карантин боис ходимларнинг ҳаммаси уйдан ишлашга ўтган.

Фируз Аллаев

Сурат манбаси, Facebook

Сурат тагсўзи, Фируз Аллаевнинг айтишича, карантин даврида кўплаб мутахассислар офисда бўлиши шарт эмаслиги кўриниб қолган

"Бошида одатланиш қийин бўлди. Лекин, Zoom, Duo каби дастурлар ёрдамида тез мослашдик. Аста-секинлик билан омборларда ишловчилар ва маҳсулотларни етказиб берувчилардан бошқа ҳамма ходимларни масофадан туриб ишлашга ўтказдик", - дейди Фируз Аллаев Би-би-си билан суҳбатда.

Унинг сўзларига кўра, карантин даврида кўплаб мутахассислар, масалан, дизайнер, контент менежер офисда бўлиши шарт эмаслиги кўриниб қолган.

"Эрта келажакда профессионал кадр уйдан туриб ишлашни хоҳласа, биз бунга қаршилик қилмаслигимиз мумкин. Олдинлари ходимларнинг офисда ишлашини талаб қилганмиз. Одатлар ўзгаряпти, бу кенг имконият очади. Айниқса, кадрларни танлашда жуда катта афзаллик бу", - дейди Фируз Аллаев.

Унинг айтишича, сўнгги йилларда катта шаҳарларда интернет тезлиги яхшиланган.

"Интернет тезлиги оптик тола тортилган катта шаҳарларда сўнгги йилларда анча яхшиланди. Тошкент шаҳрида бу муаммони умуман сезмадик. Лекин мобил интернет сифатида жиддий муаммолар бор ва республиканинг хоҳлаган қисмида мобил интернет орқали кирадиганларда қийинчиликлар бўлиши табиий", -дейди у.

Asaxiy Books асосчисига кўра, пандемия Ўзбекистонда интернет ва логистика соҳасига сармоялар киритиш кераклигини кўрсатган.

"Ўзбекистон почтаси" ёки бошқа логистик фирмалар яхши ишласа, интернет барқарор бўлса, фаолиятни бемалол давом эттириш мумкин", - дейди Фируз Аллаев.

BBC

Би-би-си айни мавзуда Лондондаги Олий Иқтисодиёт мактаби (London School of Economics - LSE) ҳамда Халт Халқаро Бизнес Университетлари (Hult International Business School)нинг молия ва менежмент бўйича доценти ва профессор ёрдамчиси Ҳамид Эргашев билан суҳбатлашди.

BBC

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek