Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 04 Декабр, 2009 - Published 15:28 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
'Иқтисодий таназзулга қарамай, Қозоғистон иқтисоди ўсди'

Нурсултон Назарбоев
Маҳаллий иқтисодчилар Назарбоев жаноблари бераётган рақамларга шубҳа билан қарашади
Жума куни мамлакат пойтахти Остонада сармоядорлар билан учрашган Президент Нурсултон Назарбоев 2009 йили иқтисодий инқирозга қарамай, Қозоғистон бир қатор мамлакатлардан 25 миллиард АҚШ долларилик сармоя жалб қилишнинг уддасидан чиққанини айтди.

"Бу жуда ҳам катта сакраш",-деди Назарбоев жаноблари.

Унинг билдиришича, жалб қилинган сармояларнинг ичида энергетика, газ ва нефт соҳалари етакчилик қилади.

Маҳаллий иқтисодчиларга кўра кириб келаётган сармоя молиявий соҳага эмас, кўпроқ нефт каби реал секторга йўналтирилган.

Қозоғистонлик иқтисодчи Канат Берентаев Назарбоев келтирган рақамлар асосан хитойлик сармоядорлар эвазига ўсганини айтади. Яъни, шу йилнинг ўзида Хитой мамлакатнинг газ ва нефт соҳасига 10 миллиард доллардан ортиқ сармоя ётқизишга муваффақ бўлган. Берентаевга кўра, бундан давлат ютгани йўқ фақат сармоядорларнинг ўрни алмашган:

- Нефт соҳасига Хитой кириб келгунига қадар давлат компаниялари 16 фоиз нефтни қазиб олиб сотарди, қолганларини чет эл компаниялари қазиб олган. Хитойлар мана шундай компанияларнинг ҳиссасини олишга эришди, яъни ғарбликлар ўрнини хитойликларга бўшатиб берди. Албатта бу ерда қозоғистонлик шахсларнинг аралашуви бўлган. Яъни, биз нефтга эгалик қилганимиз йўқ эди, энди ҳам шундай, -дейди қозоғистонлик иқтисодчи Канат Берентаев.

Қозоғистон иқтисодий инқироз билан курашиш учун 19 миллиард АҚШ доллари ёки ички ялпи маҳсулотнинг 14 фоизи йўналтирилганини маълум қилди.

"Натижада учинчи чоракка келиб, ялпи ички маҳсулотимиз кўрсаткичи 1,5 фоизга ўсди",- деди Президент Назарбоев.

Аммо, маҳаллий иқтисодчилар ушбу рақамларга шубҳа билан қарашади.

- Электр энергия ишлаб чиқариш соҳаси, ташиладиган юкларнинг миқдори ва ишлаб чиқариш кўрсатгичларида ҳозирча пастга қараб кетиш кузатилаяпти. Бундай ҳолатда ички ялпи маҳсулотнинг ўсиши бир қадар шубҳали, - дейди иқтисодчи Қанат Берентаев.

Сўнги 9 йилда иқтисоди гуркираб ривожланган ва Марказий Осиёда етакчи давлатга айланаёзган Қозоғистон иқтисодий инқироздан катта зарар кўрганини айтаркан, унинг қўшниси Ўзбекистон бу йилги иқтисодий ўсишлар 7 фоиздан кам бўлмаслигини таъкидлаяпти.

Бир мунча ёпиқ давлат ҳисобланадиган Ўзбекистоннинг бундай рақамларига айрим мутахассислар ишонишмайди. Кўп иқтисодчиларга кўра, миллиондан ортиқ фуқаролари Қозоғистон ва Россия юртларида мардикорлик қиладиган Ўзбекистоннинг иқтисоди 7 фоизга ўсиши ҳақиқатга тўғри келмайдиган ҳолдир.

Аммо, бошқа бир иқтисодчилар Ўзбекистоннинг иқтисодини жаҳонда рўй бераётган молиявий инқироз четлаб ўтгани ҳақиқатга яқинлигини таъкидлашади.

-Биринчидан, Ўзбекистон ташқи қарамликка жуда ҳам эҳтиёткорлик билан қарашади. Яъни, нодавлат секторни хорижликларга қарам бўлиб қолишига йўл қўйишмади. Бу жиҳатдан уларга иқтисодий инқироз унча таъсир қилмади. Иккинчидан, Ўзбекистон ички ялпи маҳсулоти иқтисоднинг реал сектори, яъни ишлаб чиқариш эвазига ўсган,- деган фикрни билдирди қозоғистонлик иқтисодчи Канат Берентаев.

Шунга қарамай, иқтисодчига кўра, молиявий сармоя жалб қилиш борасида Қозоғистонда шароитлар яхшироқ, Ўзбекистонда эса, айни масала мураккаброқдир.

- Чунки ўзбекистонликлар ишлаб чиқариш учун тўғридан-тўғри сармоя жалб қилишади. Жамғарма бозорларига ҳамда банк соҳасига сармоя жалб қилиш уларда мураккаброқ. Чунки, бундай инструментлар Ўзбекистонда йўқ, -дейди иқтисодчи Канат Берентаев.

Мутахассислар Ўзбекистондаги хорижлик ишбилармонларнинг олдида турган муаммолардан бири бу сўмни халқаро валютага конвертациялаш жараёни ўта мушкуллиги эканини айтишади.

Қозоғистондан фарқли равишда Ўзбекистонда бир-биридан катта фарқ қилувчи иккита валюта бозори бор. Давлат ва қора бозордаги нархлар ўртасида яхшигина тафовут борлиги банкларда АҚШ доллари танқислиги муаммосини келтириб чиқарган.

Агар Ўзбекистон қора бозорида бир АҚШ доллари шу йилнинг бошида 1500 сўм бўлган бўлса, шу бугунга келиб 2080 сўмга чиққан.

Яъни, ўзбек сўми деярли 38 фоизга қадрсизланган. Мутахассисларга кўра сўмнинг бундай катта суръатларда қадрсизланиши мамлакатга келишни кўзлаётган сармоядорларни ўйлантириб қўйиши мумкин.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Қозоғистон Президенти Нурсултон НазарбоевСуҳбат
'Қозоғистон - барқарорлаштирувчи давлат'
АстанаҚозоғистон
Оҳанрабо юртда нон излаб ёхуд ўзбек "қуллари"
Атилла тангасиТарих
Хунларнинг буюк саркардаси Атилла ва Қозоғистон
Атом электр станциясиҚозоғистон
ҳудудида ядровий ёқилғи банкини жойлаштиришга тайёр
Саша Барон КоҳенСанъат
Журналист Борат кимнинг жиғига тегаяпти?
Тян Шан тоғлариҚозоғистон
Қозоғистон Олтойда сайёҳликни ривожлантирмоқчи
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy