|
Қозоғистон сайёҳликни ривожлантирмоқчи | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Иан Мак Уилям, Би-Би-Сининг Алматидаги мухбири
Олтой тоғлари Осиёнинг қоқ марказида, Хитой, Россия, Қозоғистон ва Мўғулистон учрашган ерда кўкка бўй чўзиб туради. Олтойнинг энг баланд нуқтаси бўлмиш Белуха чўққиси узоқдан қараганда оқ рўмоли остидан тим қора сочлари чиқиб турган аёлни эсслатади. Чўққи устида абадий қор, атрофида эса йил бўйи тўқ яшил рангда яшнаб турувчи арчазор ўрмонлар... Худди ана шу одам сийрак гўша бугунда сайёҳликни ривожлантириш учну муҳим деб кўрилмоқда.
Шомонлар эса Олтойда илоҳий бир куч мужассам деб айтишаркан, Оппоқ қорга бўрканган Белуха қўш чўққисини дунёнинг киндиги деб айтишади. Ҳар йили Август ойида буддавийлар, шомонлар ва бошқа ихлосмандлар бу ерга келиб, ибодат қилишади. Маҳаллий ҳукумат эса бу сафарги ибодат мавсумига тўғрилаб Тоғ Байрамини ташкиллаштирмоқчи. Қозоғистон эса бу худудларни аллақчон миллий парк деб эълон қилди ва секин аста турфа тоққа чиқиш, табиат билан танишиш каби турли сайёҳлик тадбирлари ривожлантирилмоқда. Олтойликлар эса агар барча тадбирлар эҳтиёткорлик билан, табиатга зарар етказмай ташкиллаштирилса, одамлар учун қўшимча иш ўринлари яратиларди, деб умид қилишмоқда. |
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||