Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 07 Апрел, 2009 - Published 20:18 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Қозоғистон ҳудудида дунё ядровий ёқилғисини сақлашни таклиф этмоқда
Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадинежод ва Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев
Қозоғистон таклифи Эрон президентининг ташрифи пайти эълон қилинди
Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев мамлакати ҳудудида ядровий ёқилғи банкини жойлаштириш таклифи билан чиққан.

Бу ҳақда жаноб Назарбоев Қозоғистонга расмий сафар билан борган Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадинежод билан бирга уюштирган матбуот анжуманида эълон қилди.

Бутун дунёдан ядровий ёқилғини бир жойда сақлаш ғоясини илк бор Халқаро Атом қуввати агентлиги 2005 йилда илгари сурган, ушбу ғоя ҳам Америка Қўшма Штатлари ва ҳам Россия томонидан қўллаб-қувватланган.

Ушбу мақсадга Қўшма Штатлар 2007 йилда 50 миллион доллар ажратган.

Президент Нурсултон Назарбоев Шўролар даврида ядровий давлат бўлган, аммо мустақил бўлгач, ўз хоҳиши билан ядродан холи давлатга айланган Қозоғистон ядро ёқилғиларини сақлаш учун яхши номзод бўлиши мумкинлигини айтди.

Агар шундай банк ташкил этилса, ядровий ёқилғига эҳтиёжи бор мамлакатлар ўзларининг уранни бойитиш дастурини ривожлантирмасдан туриб, банкдан ёқилғи сотиб олишлари мумкин бўлади.

Банк устидан назоратни эса Халқаро Атом қуввати агентлиги амалга оширади.

Тўйинтирилган уран атом электр станцияларининг асосий хомашёси ҳисобланади.

АҚШ Президенти Барак Обама зарарсизлантирилган ядровий каллаклар ёқилғисини бетараф бир давлатда сақлаш кераклигини айтган.

АҚШда чоп этиладиган Wall Street Journalнинг Оқ Уй мулозимига таяниб ёзишича, Президент Обама Қозоғистоннинг ушбу таклифига жиддий қарамоқда.

Шўролар Иттифоқи даврида СССРнинг кўплаб атом бомбалари синови Қозоғистонда ўтказилган, бугунги кунда жаҳондаги уран заҳираларининг 20 фоизи Қозоғистон ҳиссасига тўғри келиши айтилади.

Wall Street Journal рўзномасига кўра, Президент Обама якуний қарорга келгани йўқ.

Қозоғистондаги авторитар ҳукумат ядровий ёқилғи банкидек муассасалар талаб этадиган очиқ-шаффофликка рухсат бермаслиги мумкинлиги ҳақида ёзади Америка рўзномаси.

Жаноб Назарбоев билан Остонада ўтказган матбуот анжуманида Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадинежод бундай банк барпо этиш ғоясини қўллаб-қувватлаган, бироқ мамлакати бундай банкдан ёқилғи сотиб олиши-олмаслиги ҳақида гапирмаган.

Расмий Теҳрон АҚШнинг Эрон ядровий қуролга мўлжалланган ёқилғи ишлаб чиқариш мақсадида уранни бойитаётгани ҳақидаги даъволарини рад этиб келади.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Каспий денгизи харитасиКаспий мақоми
Бу гал музокараларда Қозоғистоннинг роли қандай бўлади?
Эрон Президенти Маҳмуд АҳмадинежодМинтақа
Эрон Марказий Осиёдан нимани истайди?
Невть қувуриСиёсат
Ҳам Ғарб, ҳам Россиянинг "кўнглини топиш" масаласи
Қозоғистон Президенти Нурсултон НазарбоевСуҳбат
'Қозоғистон - барқарорлаштирувчи давлат'
Атом бомбасиХиросима
60 йил аввал атом бомбасининг илк қурбони бўлган шаҳар
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy