|
Обама ядро қуролидан холи дунёни яратишга чақирди | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Оврўпо Иттифоқи раҳбарлари билан саммит олдидан Прагада гапирган жаноб Обама ядровий хавфсизликка бағишланган халқаро анжуман ўтказишни таклиф қилди. У ядро қуроли ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган парчаланувчи моддаларни таъқиқлашга доир битимга эришилишига умид қилаётганини айтди. Жаноб Обама Шимолий Кореянинг якшанба куни халқаро огоҳлантиришларга қарамай, ўз сунъий йўлдошини фазога учириши шу каби битимга эҳтиёж борлигини кўрсатганини таъкидлади. АҚШ Президентига кўра, Эрондан келаётган ядровий таҳдид сақланиб қоларкан, Қўшма Штатлар Польша ва Чехияда жойлаштириш режаланган зиддиятли ракеталардан мудофаа тизимидан воз кечмайди. "Хавфли мерос" Барак Обама дунёда минглаб ядро қуролларининг мавжудлигини "совуқ урушнинг энг хавфли мероси" деб атади. "Совуқ уруш тугаган, аммо минглаб ядро қуроллари йўқолгани йўқ", - деди Праганинг тарихий қалъасида 20 минг киши қаршисида гапирган АҚШ Президенти. У Американинг ядровий омборини қисқартиришга ваъда берди ва бошқаларни ҳам шундай қилишга ундади. Жаноб Обамага кўра, Қўшма Штатлар ядровий синовларни тўхтатишга доир битимни кучга киритишга ҳаракат қилади. Битим ҳар қандай мақсаддаги ядровий портлашларни таъқиқлашни назарда тутади, аммо ҳозирча Қўшма Штатларнинг ўзи, шунингдек, Хитой, Ҳиндистон ва Покистон уни ратификация қилмагани боис битимнинг амал қилиши имконсиз. Жаноб Обама дунёга энг йирик таҳдид ядро қуролининг террорчилар қўлига тушиб қолиши эҳтимоли эканини айтди. Аввалроқ Президент Обама ва Россия Президенти Медведев ядровий каллакларни қисқартиришга доир музокараларни қайта бошлашга келишганлар. АҚШ Президенти Прагада Оврўпо раҳбарлари билан иқлим ўзгариши ва энергетика хавфсизлиги сингари масалаларни муҳокама қилади. Жаноб Обаманинг Оврўпо бўйлаб сафари Туркияда ниҳоясига етади. | ИЧКИ САҲИФАЛАР АҚШ ва Россия қуролларни камайтирмоқчи01 Апрел, 2009 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||