|
АҚШ ва Россия қуролларни камайтирмоқчи | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бу ҳақида Обама ва Медведевнинг Лондонда ўтган ва қарийб 1 ярим соат давом этган илк учрашувидан сўнг эълон қилинган. Учрашув "йирик 20"нинг Лондонда эртага очилиши кутилаётган саммити арафасида бўлиб ўтган. Саммит бугун Букингем саройида қиролича билан учрашувдан сўнг Даунинг-стритдаги меҳмондорчилик билан расман бошланади. Ядровий каллаклар борасидаги музокаралар ўн йилдан кўпроқ муддат давомида ҳеч олиб борилмаган. Учрашувда икки томонлама алоқалар борасида баёнот қабул қилинган, унда тарафлар Американинг аксил-ракета мудофаа тизими борасида ўзаро фарқлар сақланиб қолаётганини таъкидлашган. Баёнотда айтилишича, музокарачилар мазкур мавзудаги тараққиёт бўйича июль ойигача ҳисобот тайёрлайдилар, ва янги битим амалдаги келишув декабрь ойида якун топишидан аввал қабул қилинади. Мухбирларимизга кўра, Россия ва АҚШ қуроллар сонини ўттиз фоизга камайтирмоқчи. Обама, шунингдек, Медведев таклифи билан жорий йил июлида Москвага ташриф буюришини айтган. Учрашув олдидан Обама Москва ва Вашингтон муносабатларида таранглик мавжуд эканини тан олган, бироқ икки томон ҳам муваффақиятли ҳамкорлик қилиши мумкин бўлган соҳаларга урғу бериш даври етиб келганини айтди. | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||