|
'Тошкент семинари хўжакўрсинга ўтказилаётган тадбир' | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Семинар "Оммавий ахборот воситаларини эркинлаштириш жамиятни демократлаштиришнинг муҳим таркибий қисми" деб аталади. Бу тадбир Оврўпо Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги инсон ҳуқуқларига доир мулоқотлардан бири деб эътироф этилмоқда. Шу йилнинг апрел ойида Оврўпо Иттифоқи Андижон воқеалари ортидан Ўзбекистонга нисбатан жорий этган жазо чораларини яна олти ойга музлатиб қўйган, буни Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида силжишлар бўлаётгани билан изоҳлаганди. Иттифоқ Ташқи ишлар вазирлари Ўзбекистон борасида қарор қабул қилганлар, бу қарорда Тошкентда халқаро матбуот семинарини ўтказиш режаси ҳам эълон қилинган эди. Май ойи охирида ўтиши режаланган матбуот семинари номаълум муддатга кечиктирилди. Ўзбекистон ҳукумати тадбирни 9-10 июн кунлари Тошкентда ўтказишга қарор қилди. Оврўпо Иттифоқи мулозимлари Тошкентдаги июн ойидаги матбуот йиғинининг ўзлари режалаган матбуот форумига "мутлақо алоқаси йўқ"лигини таъкидлаган. Халқаро ташкилотлар эса Тошкентдаги тадбирни "майнавозчилик" деб аташган эди. Ўзбекистон ҳукумати пойтахтдаги "Дедеман" меҳмонхонасида ўтаётган семинарга мустақил журналистларнинг қатнашишига рухсат бермаган. Семинарда қатнашаётган ғарблик иштирокчиларнинг аксарияти, бу тадбир Ўзбекистон ҳукумати томонидан ўзига нисбатан Иттифоқ ўрнатган жазо чораларини олиб ташланиши учун хўжакўрсинга ўтказилмоқда, дейишмоқда. Би-би-си Тошкентдаги тадбирда иштирок этаётган Халқаро Инқироз Гуруҳидан иштирок этаётган Эндрю Штролайндан семинарда қандай мавзуларни кўтармоқдасиз, деб сўради. Эндрю Штролайн: Тошкентга кеча анча кеч келдим ва ҳали ҳеч нарсани кўролмадим. Бироқ биз бугун ўзбекистонлик журналистлар ва муҳаррирлар билан учрашувлар ўтказаяпмиз ва очиқча суҳбатлар ўтказишга ҳаракат қилдик. Биз улардан Ўзбекистонда қайси мавзуларда ёзиш цензура қилиниши ҳақида очиқ сўрадик. Масалан, пахта далаларида мажбурий болалар меҳнатидан фойдаланиш ҳар йили юз беради ва бу маҳаллий матбуотда қанчалар ёритилгани ҳақида саволлар бердик. Шунингдек, Президент Ислом Каримовнинг учинчи муддатга аксилконституцион равишда сайлангани борасида маҳаллий матбуот нималарни ёзгани билан қизиқдик. Мамлакатда ички ишлар ва хавфсизлик хизмати ходимлари маҳбусларга нисбатан мунтазам қийноқ қўллаши ва айни масала матбуотда аксини топиши-топмаслиги ҳақида ҳам сўрадик. Албатта, Ўзбекистон ҳукумат нашрлари ва радио-телевидениеси журналистлари ҳамда муҳаррирларидан бу саволлар одатда умуман сўралмайди. Улар бу борада бизни қониқтирадиган жавоб бера олишгани ҳам йўқ. Аммо айни масалалар очиқ-ойдин муҳокама этилиши керак ва биз шунинг ҳаракатидамиз. Би-би-си: Аммо айни анжуманга мустақил журналистлар таклиф этилмаган. Бундай ҳолатда Ўзбекистонда матбуотни демократлаштириш ҳақида умуман гапириб ўтиришнинг ҳожати бормикан? Эндрю Штролайн: Ҳа, семинар матбуот эркинлиги ҳақида, аммо мустақил журналистлар киритилмаяпти. Бошқа томондан, мен ўзимнинг нуқтаи назаримни билдирадиган бўлсам, бу ерга биз келишимиз билан ўзбек матбуоти бирданига эркин бўлиб қолиши ва журналистлар очиқдан-очиқ баҳсу-мунозаралар бошлаб юборишади, деб умид қилмаганмиз. Шахсан мен бу ерга маҳаллий журналистлар биладиган, аммо айта олмайдиган мавзуларни кўтараман, деган ниятда келдим. Албатта ўзбек журналистлари орасида цензура остидаги мавзулар ҳақида ҳам гаплашишни истайдиганлари талайгина. Мен ишонаманки, Ўзбекистонда ёпиқ мавзуларни кимдир очиши керак, биз шу ердамиз ва биз шуни қилишимиз лозим. Би-би-си: Ўзбекистон ҳукумати учун айни матбуот анжуманини ўтказишдан мақсад нима? Аксарият кузатувчилар буни расмий Тошкент Оврўпо Иттифоқининг Ўзбекистонга нисбатан ўрнатган жазо чораларини олиб ташлаш учун навбатдаги "хўжакўрсин" қилаётган амали деб айтишмоқда... Эндрю Штролайн: Ўзбекистон ҳукумати учун бу матбуот семинарини ўтказиш айнан Оврўпо Иттифоқининг жазо чораларини шу ой охирларида қайта кўриб чиқиши билан боғлиқ. Мақсад шу ва айнан шунинг учун Ўзбекистон мулозимлари матбуотни демократлаштириш мавзусидаги айни семинар ўтказилишига рухсат беришди. Мен шу семинар иштирокчисиман ва менинг ишонишимча, бу семинар Оврўпо Иттифоқининг талабларига жавоб бермайди. Семинар ўтказилиши Оврўпо Иттифоқининг жазо чораларини бекор қилиш йўлида бирорта ҳам ижобий ўзгаришга мисол бўла олмайди. Ўзбекистон матбуотни эркинлаштириш йўлида ислоҳотлар бошламоқда, дейишга мутлақо асос бермайди деб ўйлайман. Семинар ростакамига хўжакўрсинга ўтказилаётган тадбир. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Тошкентда ОИнинг матбуот анжумани бўлиб ўтади28 Май, 2008 | Bosh Sahifa 'Каримовдек кекса давлат одамини эшитиш маърифатли...'05 Июн, 2008 | Bosh Sahifa ОИ: 'Тошкентдаги анжуманга алоқамиз йўқ'09 Июн, 2008 | Bosh Sahifa 'Тошкентдаги матбуот эркинлиги анжумани-майнавозчилик'09 Июн, 2008 | Bosh Sahifa Ўзбекистонда 'Озодлик' радиосига қарши кампания27 Июн, 2008 | Bosh Sahifa ОИ: Ўзбекистон мавзуси четлаб ўтилмоқда22 Июл, 2008 | Bosh Sahifa Мулоқотни давом эттириш зарурлиги таъкидланган17 Сентябр, 2008 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||