Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 27 Июн, 2008 - Published 13:32 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Ўзбекистонда 'Озодлик' радиосига қарши кампания
"Озодлик" радиоси рамзи
"Озодлик" радиоси Ўзбекистоннинг душмани сифатида намойиш этилади
Қўшма Штатлар томонидан молияланувчи "Озодлик" радиоси Ўзбекистонда янада кучлироқ босим остида қолган.

26 июн тунида Ўзбекистондаги телевидениелардан бири - NTT қароргоҳи Прагада жойлашган "Озодлик" радиоси ходимлари қораланган кўрсатувни қайта намойиш этган.

Унда "Озодлик" журналистлари мамлакат фаровонлиги ва осойишталигига қарши "кўринмас уруш" олиб бораётганликда айбланади.

Фильмда, шунингдек, алоҳида журналистларга оид маълумотлар кўрсатилган.

Кўрсатувда "Озодлик" радиоси Ўзбекистоннинг душмани сифатида намойиш этилади ва радионинг журналистлари ахборотни қўлга киритиш мақсадида мунтазам инсонларни чалғитишлари даъво қилинади.

Аммо ҳаммадан ҳам радио ва матбуот шарҳловчиларини хавотирга солган нарса мухбирлар ва уларнинг оилаларига тааллуқли тафсилотлар эълон қилинганидир: кўрсатувда мухбирларнинг суратлари намойиш этилади, уларнинг хонадонлари манзиллари, қариндошларининг исми-шарифи ва ҳатто болалари ўқийдиган мактабларнинг қаерда жойлашгани маълум қилинади.

"Чегара билмас мухбирлар" ушбу дастурни "ёмонотлиқ қилиш кампанияси" деб атади ва буни номи зикр этилган журналистларга таҳдид деб кўришини билдирди.

Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг Матбуот эркинлиги бўйича вакилининг айтишича, эркин ахборотга бу каби ҳужумлар таассуфлидир, айниқса, ўзбек расмийлари матбуот соҳаси учун зарур кўпроқ ислоҳотларни ваъда қилишаётган пайтда.

Бошқа кузатувчилар қирғизистонлик ўзбек журналисти Алишер Соипов ўлдирилишидан илгари ўтган йили Ўзбекистон матбуотида қораланганини урғулайдилар.

"Озодлик" радиоси ҳақидаги фильм илк бор 9- ва 10-июн кунлари намойиш этилган, шу кунлари Ўзбекистон ҳукумати Тошкентда матбуот эркинлиги бўйича баҳсли анжуманни уюштирган эди.

Бу тадбир эса кенг миқёсда танқид қилинди.

Танқидчилар орасида бўлган Халқаро Инқироз гуруҳи Ўзбекистонда журналистларни таъқиб қилиш давом этаётганини, чеклов мазмунига қаратилган қонунлар ҳукумат ёқтирмаган мақолалар ҳар қандай мухбирни таъқиб қилишга йўл очишини айтган.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy