Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 25 Июн, 2008 - Published 17:28 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
'Юсуф Жума Тоштурмада қийноққа тутилмоқда'
Юсуф Жума
Юсуф Жума ва оиласи Президент Каримовнинг истеъфосини талаб қилишган
Ўзбекистонда Президент Каримовнинг истеъфосини талаб қилиши ортидан қамоққа ташланган шоир Юсуф Жуманинг яқинлари унинг "Тоштурма"да қийноқларга тутилаётганини айтишган.

Аввалроқ Юсуф Жуманинг қамоқдаги ўғли Машраб Жумаевнинг қочиб кетгани ва унга нисбатан қидирув эълон қилингани ҳақида хабарлар олинганди.

Яқинлари унинг қийноқлар натижасида Ўзбекистон қамоқхонасида ҳаётдан кўз юмган бўлиши мумкинлигидан хавотир билдиришган.

Ўзбекистон расмийлари ҳозирга қадар на Юсуф Жума ва на ўғлининг тақдири ҳақида бирон маълумот беришмаяпти.

Таъқиблардан қочиб, Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган Юсуф Жуманинг рафиқаси Гулнора Олтиеванинг Би-би-сига айтишича, шоирнинг Тошкентда қийноққа солинаётгани ҳақидаги хабарни "Тоштурма" номи билан танилган ҳибсхонадаги маҳбуслардан биридан олганлар.

"Тоштурма"дан бир маҳбус хат чиқарган экан, қариндошлари бизнинг қариндошларга келтириб берипти. Оғир қийноқларга тутишаётган экан, аҳволлари ҳозир жуда оғир экан", деб айтди Гулнора Олтиева.

50 ёшли шоир Юсуф Жума ва фарзандлари ўтган йил декабрида Президент Ислом Каримовнинг истеъфосини талаб қилиб ўтказган намойишлардан сўнг ҳибсга олинган эдилар.

Юсуф Жума ва оиласи президентлик сайлови арафасида Ислом Каримовни ҳокимиятни босиб олишда айблаган ва Қоракўл туман прокуратурасига унга нисбатан жиноят иши очишни сўраб, мурожаат этган эди.

Бухоро вилоят маҳкамаси Юсуф Жумани ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш ва милиция ходимларига тан жароҳати етказишда айбдор, деб топиб, 5 йил қамоқ жазосига маҳкум этган.

Унинг жазони манзил колониясида ўташи айтилган, аммо кейинроқ Юсуф Жума Қорақалпоғистондаги қаттиқ тартибли қамоқхонага юборилгани маълум бўлган.

Юсуф Жуманинг ҳимоячиси Руҳиддин Комилов унинг тергов жараёнида қийноққа солинганини айтган.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy