Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 11 Декабр, 2007 - Published 16:49 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
'Юсуф Жума ва оиласи бедарак йўқолган'
Юсуф Жума ва ўғли ўзларининг талаблари билан
Юсуф Жума Президент Каримовнинг истеъфосини талаб қилган
Бухоролик таниқли шоир Юсуф Жуманинг ўғли Алишер Жуманинг Би-би-сига айтишича, унинг отаси ва оила аъзолари бир кун олдинги норозилик юришидан сўнг бедарак йўқолганлар.

Тошкентда бўлган Алишер Жуманинг сўзларига кўра, 10 декабр тунда Юсуф Жуманинг Қоракўл тумани, "Човли" қишлоғидаги уйида махсус
амалиёт ўтказилган.

Унинг гувоҳларга иқтибосан билдиришича, кўп сондаги қуролланган милиция ходимлари шоир хонадонига бостириб кирганлар.

Хонадонда Юсуф Жума, унинг уч ўғли, ҳибсда ушлаб турилган ўғли Машрабнинг аёли ва икки набираси бўлган.

Кеч тунда қўшнилар Юсуф Жуманинг хонадонидан ўқ овозлари эшитилганини айтишган.

Алишер Жума шундан сўнг отаси, бошқа яқинларининг қаерда эканликларини аниқлай олмагани, уларнинг тақдиридан хавотирда эканлигини билдирди.

Алишер Жуманинг айтишича, Юсуф Жуманинг хонадони ҳануз қуролли милиция томонидан қўриқланмоқда ва ҳовли ичкарисида нималар бўлаётгани қоронғу.

Юсуф Жума ва унинг оила аъзоларига нисбатан қидирув эълон қилинган ва жамоат жойларида уларнинг суратлари осиб қўйилган.

Бухородан келаётган сўнгги хабарларга кўра, милиция мулозимлари маҳаллий телевидение орқали чиқиш қилиб, Юсуф Жума ва унинг оила-аъзолари қочиб кетганини айтишган.

Бир кун илгари Юсуф Жума ўзининг ўғиллари билан Бухоро вилоятидан ўтган халқаро трассада норозилик пикетини ўтказаётганларида ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳужумига учраганини хабар қилган.

Юсуф Жума ўғли Машрабнинг ноҳақ ҳибсга олингани, оиласига нисбатан босимлар ортганидан норозилик сифатида Президент Ислом Каримовнинг истеъфосини талаб қилиб, пикет бошлашга қарор қилган.

Жиноят иши қўзғатилган

Юсуф Жума милиция ходимларидан қочиб, яширинишга мажбур бўлганликларини айтганди.

Айни пайтда расмий манбаълар кечаги норозилик юришидан сўнг Юсуф Жумага нисбатан "ҳокимият вакилига бўйсунмаслик" айби билан жиноят иши қўзғатилгани ва кеча тунда унинг хонадонида махсус амалиёт ўтказилганини тасдиқлаганлар, аммо амалиёт тафсилотларини ошкор қилишмаган.

Ички ишлар вазирлигидаги манбаънинг Би-би-си-га айтишича, амалиёт чоғида Юсуф Жуманинг гўёки милиция ходимларидан бирига "ҳужум қилган ити отиб ўлдирилган, аммо унинг оила аъзоларига зиён етмаган ва улар қочиб кетишга муваффақ бўлганлар".

Аммо бу маълумотларни мустақил манбаълардан тасдиқлашнинг имкони бўлмаган.

Юсуф Жума мухолифат фаоли ва Президент Каримовнинг ашаддий танқидчиси сифатида танилган.

У 2001-йилда бир туркум шеърлари учун "давлат тузимига тажовуз қилганлик"да айбланиб, олти ой қамоқда ўтирган.

Душанба куни Бухоро давлат телевидениеси Юсуф Жума ва оиласи ҳақида махсус кўрсатув намойиш этган ва унда шоир ҳамда яқинлари "Американинг жосуслари" ва "давлат душманлари" деб тасвирланган.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
ИЧКИ САҲИФАЛАР
Танлов ғолиби аниқланди
20 Декабр, 2004 | Bosh Sahifa
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy