Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 20 Декабр, 2004 - Published 16:31 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Танлов ғолиби аниқланди
News image
Танлов ғолиби Мунаввара Ойматова
Тошкентда Би-би-си Ўзбек хизмати ташкил этилганининг 10 йиллиги ҳамда шу муносабат билан уюштирилган ижодий танлов ғолибини аниқлашга бағишланган тантанали кеча бўлиб ўтди.

Кечага танловда қатнашиб, унинг якуний босқичигача етиб келган 30 га яқин финалист, адабиёт, санъат намояндаларидан иборат меҳмонлар ҳамда радио ижодкорлари йиғилганди.

Тантанада Би-би-си Марказий Осиё ва Қавқоз хизмати раҳбари Ҳамид Исмоилов, Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Владимир Норов ва радиомухлислар ижодкорларни Би-би-си Ўзбек хизмати ташкил этилганининг 10 йиллиги билан табриклашди.

Танлов иштирокчилари уч гуруҳга бўлиндилар.

Қуръа ташлаш асосида гуруҳ аъзоларидан “Адолат”, “Муҳаббат” ҳамда “Кенгфеъллик” мавзуларида шеър айтиш ёки ушбу тушунчаларни ифодалаб бериш сўралди.

Ҳакамлар ҳайъати ўзларига берилган мавзуда энг яхши чиқиш қилган уч қатнашчини аниқладилар.

News image
Шоирлар Юсуф Жума ва Абдурасул Мамадалиев танлов совриндорлари бўлишди
Улар-шоир Юсуф Жумаев, Абдурасул Мамадалиев ва Мунаввара Ойматовалар эди.

Сўнг байрам кечасига йиғилган меҳмонлардан қайси номзодни ғолибликка муносиб ҳисобласа, ўша номзод рўпарасида тўпланиш сўралди.

Меҳмонларнинг аксарият кўпчилиги “Муҳаббат” мавзусида шеър ўқиган Мунаввара Ойматова атрофида жаъм бўлган эдилар.

Шундай қилиб, бир ойдан кўпроқ давом этган ижодий танловимизнинг ғолиби тожикистонлик шоира Мунаввара Ойматова бўлди.

Энди Мунавваранинг нафақат шеърлари, балки ўзи ҳам Лондонга саёҳат қилади.

Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy