|
Юсуф Жума тергови якунланди | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Юсуф Жуманинг ҳимоячиси Руҳиддин Комиловнинг маълум қилишича, шоир ва унинг ўғли Бобур Жумага милиция ходимига жароҳат етказиш, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш ва хизмат бурчини ўтаётган шахсни Ўзбекистон ҳукуматининг ашаддий танқидчиси бўлган Юсуф Жума ва оиласи аъзолари ўтган йили декабр ойида ўзи истиқомат қиладиган Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида ўғли Машраб Жумани озод этилиши ва Президент Ислом Каримовнинг истеъфосини талаб қилиб норозилик намойиши уюштирган эди. Би-би-си билан суҳбатда Юсуф Жума автомобилига талабларини жойлаштириб, норозилик амалиётини бошлашган пайтида ўзларига милиция ходимларининг ташланишганини, ўзлари ҳодиса жойидан қочиб яширинишга мажбур бўлишганини айтган. Шу куни тунда шоирнинг хонадонига кўп сонли милиция ходимларининг бостириб кирганлари ва ўқ овозлари эшитилгани хабар қилинган. Давлат матбуоти Юсуф Жума намойишни тарқатиб юбормоқчи бўлган икки милиция ходимини автомобили билан уриб кетиб жароҳатлагани ва жиноят содир этиб яширингани ҳақида ёзган. Юсуф Жумага қидирув эълон қилиниб, сўнг у ҳибсга олинди. "Бирлик" халқ ҳаракати фаолларидан бўлган Юсуф Жума 2001 йилда қатор шеърлари учун Бухоро вилояти Миллий Хавфсизлик хизмати томонидан ҳибсга олинган. Уни Ўзбекистоннинг конституцион тузумига тажовуз қилишда айблаб, олти ойлик муддатга қамашган. Халқаро босимлар туфайли Юсуф Жума озодликка чиқарилган. Шу кунларда қароргоҳи Дублинда жойлашган Front Line Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга мактуб йўллаб, диссидент шоир ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Юсуф Жуманинг тақдиридан хавотир билдирган. Мактубда Президент Ислом Каримовнинг истеъфоси талаби билан пикетларни ўтказганлиги учун ҳибсга олинган Юсуф Жума, ўғли Бобур ва аввалроқ ҳибсга олинган яна бир ўғли Машрабнинг мунтазам қийноққа тутилаётганлари ва уларга ёмон муомала қилинаётгани ҳақидаги хабарлардан ташвиш янграган. Front Line Президент Каримовга мурожаат қилиб, Юсуф Жума ва фарзандларининг жисмоний ва руҳий хавфсизликларини таъминлашга, шунингдек, уларни зудлик билан озод қилиш йўлида чораларни амалга оширишга даъват этган. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Шоир Юсуф Жума ҳибсга олинган18 Декабр, 2007 | Bosh Sahifa Юсуф Жума халқаро ҳамжамиятга очиқ хат йўллади15 Декабр, 2007 | Bosh Sahifa Юсуф Жума ва оиласининг тақдири ҳамон номаълум12 Декабр, 2007 | Bosh Sahifa 'Юсуф Жума ва оиласи бедарак йўқолган'11 Декабр, 2007 | Bosh Sahifa Шоир Юсуф Жума: 'менинг оиламга босим кучайган' 10 Декабр, 2007 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||