|
Юсуф Жума ва оиласининг тақдири ҳамон номаълум | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ўзбекистон ҳукуматининг ашаддий танқидчиси бўлган шоир Юсуф Жума ва оиласи аъзолари 10 декабр куни Қоракўл туманида ўғли Машраб Жумани озод қилиш ва Президент Ислом Каримовнинг истеъфосини талаб қилиб уюштирган норозилик Шу куни тунда унинг "Човли" қишлоғидаги хонадонига милиция ходимларининг бостириб кирганлари ва ўқ овозлари эшитилгани хабар қилинган. Айни пайтда Ўзбекистон ҳукуматига яқин "Press-uz.info" интернет саҳифаси, Юсуф Жума ва унинг ўғли Бобур икки милиция ходимига тан жароҳати етказиб, яширинганлар ва ҳозирда қидирилаяпти, деб ёзган. "Press-uz.info"га кўра, Юсуф Жума ва оиласи 10 декабр куни уюштирган норозилик намойишидан сўнг ўзларига тегишли автомобилда намойишни тарқатиб юбормоқчи бўлган икки милиция ходимини уриб кетиб, яралаганлар ва яширинганлар. Уларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 219- ва 104-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган ва тергов ишлари олиб борилаяпти. "Press-uz.info" мақоласида Юсуф Жуманинг уйида тунда ўтказилган махсус амалиёт ҳақида ҳеч нарса дейилмаган. Айни пайтда Юсуф Жуманинг ўғли Алишер Жума Би-би-сига ҳозирга қадар ўз яқинлари ҳақида бирон маълумот олмагани ва уларнинг тақдиридан хавотирда эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, ўзларининг уйи ҳануз милиция ходимлари томонидан қуршовда ушлаб турилибди ва хонадон ичкарисида нималар бўлаётгани номаълум. Қоракўлда нималар бўлаётганини билиш учун у ерга 12 декабрда борган маҳаллий фаоллардан бирининг Би-бисига айтишича, ҳақиқатан ҳам Юсуф Жуманинг "Човли" қишлоғидаги хонадони атрофида милиция ходимлари туришипти ва у ерга ҳеч ким қўйилмаяпти. Маҳаллий аҳоли 10 декабр куни тунда шоирнинг хонадонига милиция ходимлари келгани ва ўқ овози эшитилганини тасдиқлашган. Човлиликлар, шунингдек, бир аёлнинг милиционерлар томонидан олиб кетилганини ҳам айтишган, бу Юсуф Жуманинг рафиқаси Гулнора Олтиева бўлиши мумкинлиги тахмин этилмоқда. Аммо милиция ходимларининг амалиёти чоғида хонадон ичкарисида бўлгани айтилаётган Юсуф Жума, унинг уч ўғли, келини ва икки набирасининг тақдири ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Ўзбекистон расмийлари Юсуф Жума ва оиласининг тақдири ҳақида сукут сақлашмокда. | ИЧКИ САҲИФАЛАР 'Юсуф Жума ва оиласи бедарак йўқолган'11 Декабр, 2007 | Bosh Sahifa Шоир Юсуф Жума: 'менинг оиламга босим кучайган' 10 Декабр, 2007 | Bosh Sahifa Танлов ғолиби аниқланди 20 Декабр, 2004 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||