Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 15 Декабр, 2007 - Published 16:35 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Юсуф Жума халқаро ҳамжамиятга очиқ хат йўллади
Юсуф Жума ва ўғли ўзларининг талаблари билан
Юсуф Жума ва фарзандлари Президент Каримовнинг истеъфосини талаб қилгандилар
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирганидан сўнг таъқибга учраб, бедарак кетгани айтилган таниқли шоир ва диссидент Юсуф Жума халқаро ҳамжамиятга мактуб йўллаб, ҳодисага ўз талқинини берган.

Бу Юсуф Жуманинг бедарак кетганидан бери ўзи ҳақида илк билдиришидир.

Юсуф Жуманинг пикетидан сўнг маҳаллий милиция унинг Қоракўл туманидаги уйини қуршовга олиб, у ердан ўқ овозлари эшитилганидан сўнг Юсуф Жуманинг ўзи ва оила аъзоларининг тақдиридан хавотирлар янграганди.

Расмийларга кўра, Юсуф Жуманинг пикетини тарқатиб юбориш ҳаракатлари мобайнида унинг оила аъзолари икки милиция ходимини жароҳатлашган ва унга қарши ҳукуқ-тартибот органлари буйруғига бўйсунмаслик айбловлари билан жиноий иш очилган.

Ўзбекистон ҳукуматининг ашаддий танқидчиси бўлган шоир Юсуф Жума ва оиласи аъзолари 10 декабр куни Қоракўл туманида ўғли Машраб Жумани озод қилиш ва Президент Ислом Каримовнинг истеъфосини талаб қилиб уюштирган норозилик
намойиши милиция томонидан тарқатиб юборилган.

Шу куни тунда унинг "Човли" қишлоғидаги хонадонига милиция ходимларининг бостириб кирганлари ва ўқ овозлари эшитилгани хабар қилинган.

Айни пайтда Ўзбекистон ҳукуматига яқин "Press-uz.info" интернет саҳифаси, Юсуф Жума ва унинг ўғли Бобур икки милиция ходимига тан жароҳати етказиб, яширинганлар ва ҳозирда қидирилаяпти, деб ёзган.

"Press-uz.info"га кўра, Юсуф Жума ва оиласи 10 декабр куни уюштирган норозилик намойишидан сўнг ўзларига тегишли автомобилда намойишни тарқатиб юбормоқчи бўлган икки милиция ходимини уриб кетиб, яралаганлар ва яширинганлар.

Уларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 219- ва 104-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган ва тергов ишлари олиб борилаяпти.

"Press-uz.info" мақоласида Юсуф Жуманинг уйида тунда ўтказилган махсус амалиёт ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.

Қоракўлда нималар бўлаётганини билиш учун у ерга 12 декабрда борган маҳаллий фаоллардан бирининг Би-бисига айтишича, ҳақиқатан ҳам Юсуф Жуманинг "Човли" қишлоғидаги хонадони атрофида милиция ходимлари туришипти ва у ерга ҳеч ким қўйилмаяпти.

Маҳаллий аҳоли 10 декабр куни тунда шоирнинг хонадонига милиция ходимлари келгани ва ўқ овози эшитилганини тасдиқлашган.

Ўзбекистон расмийлари Юсуф Жума ва оиласининг тақдири ҳақида сукут сақлашмокда.

ИЧКИ САҲИФАЛАР
Танлов ғолиби аниқланди
20 Декабр, 2004 | Bosh Sahifa
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy