|
Шоир Юсуф Жума ҳибсга олинган | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Юсуф Жуманинг ҳибсга олингани тафсилотлари ҳозирча маълум эмас. Шоирнинг қўлга олингани тўғрисида ўғли Алишер Жума ахборот агентликларига мактуб йўллаган. Ушбу мактубда ҳам Юсуф Жуманинг ҳибсга олиниши тафсилотлари келтирилмаган, аммо "отамнинг Тошкентга келиб ёзган очик мактуби" деган сўзларидан тахмин қилиш мумкинки, балки шоир халқаро ташкилотлар дастакловига умид қилиб Тошкентга борганида ҳибсга олинган бўлиши мумкин. Мактубда Юсуф Жума билан бирга унинг ўғгли Бобур ҳам ҳибсга олингани хабар қилинган. Алишер Жуманинг хатида шоир оила аъзоларининг тақдири ҳақида ҳеч нарса айтилмаган. Расмийлар ҳам Юсуф Жуманинг ҳибсга олиниши ҳақида бирон баёнот бермаганлар. Декабр ойи бошларида Юсуф Жума ва унинг оила аъзолари ўғли Машрабнинг иккинчи марта ноҳақ ҳибсга олинганлигига қарши Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг истеъфоси талаби билан норозилик пикетини бошлагандилар. Улар ўзлари истиқомат қиладиган Бухоро вилоятининг Коракўл туманидан ўз машинларида пойтахт Тошкентга қадар йўл-йўлакай пикет ўтказиб боришни режалаштиргандилар. Бир неча кундан сўнг ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари норозилик амалиётини куч билан тарқатиб юборишга ҳаракат қилганлар. Расмийлар Юсуф Жумани икки милиция ходимини жароҳатлаганликда айбладилар. Унга нисбатан ҳокимият вакилига бўйсунмаслик ва тан жароҳати етказиш каби айбловлар билан жиноий иш очилди, қидирув эълон қилинди. Пикет тарқатилган куни милиция Юсуф Жуманинг қишлоғидаги уйида тинтув ўтказганлар, у ердан ўқ овозлари эшитилганини қўшнилари хабар қилганлар. Ўшандан кейин Юсуф Жума ва оила аъзоларининг бедарак кетганликлари айтилди. Шоир ва "Бирлик" халқ ҳаракати фаолларидан бўлган Юсуф Жума 2001 йилда қатор шеърлари учун Бухоро вилояти Миллий Хавфсизлик хизмати томонидан ҳибсга олинган. Халқаро босимлар туфайли Юсуф Жума озодликка чиқарилган. | ИЧКИ САҲИФАЛАР Юсуф Жума халқаро ҳамжамиятга очиқ хат йўллади15 Декабр, 2007 | Bosh Sahifa Юсуф Жума ва оиласининг тақдири ҳамон номаълум12 Декабр, 2007 | Bosh Sahifa 'Юсуф Жума ва оиласи бедарак йўқолган'11 Декабр, 2007 | Bosh Sahifa Шоир Юсуф Жума: 'менинг оиламга босим кучайган' 10 Декабр, 2007 | Bosh Sahifa | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||