Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 14 Апрел, 2008 - Published 13:36 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Юсуф Жума ўзини ўзи ҳимоя қилмоқчи
Юсуф Жума намойишда
Юсуф Жума Президент Каримов истеъфосини талаб қилиб чиққанди
Бухорода шоир Юсуф Жума ва унинг ўғли устидан маҳкама жараёни бошланган.

Улар ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш, ҳақорат қилиш ва икки нафар милиция ходимига тан жароҳати етказишда айбланишмоқда.

Ўтган ҳафта очилган маҳкама айбланувчининг тергов хулосалари билан тўла танишиб
чиқиш талаблари ортидан бир
ҳафта ортга сурилганди.

Уларнинг ҳимоячиси Руҳиддин Комиловнинг айтишича, бугунги маҳкамада Юсуф Жума ҳимоячидан воз кечиши ва ўзини ўзи ҳимоя қилиши ҳақида баёнот берган.

Жаноб Комиловга кўра, шоир айни қарорини маҳкама жараёнида ўзи ва ўғлига нисбатан адолатли ҳукм чиқарилишига ишониши билан изоҳлаган.

Бу борада Би-би-си Ўзбек хизматига билдирган адвокат Руҳиддин Комилов айбланувчи шоирнинг маҳкамадаги айни баёноти бирон кафолат натижасими ва ўтказилган босим эҳтимоли туфайлими - билмаслигини қайд этади.

50 яшар шоир ва унинг ўғли Бобур Жумаев ўтган йил декабрида президент Ислом Каримов истеъфосини талаб қилиб, намойиш ўтказишганидан сўнг ҳибсга олинган эдилар.

Руҳиддин Комиловнинг айтишича, маҳкама жараён очиқ ва истаган одам кириб, кузатишмоқда.

Юсуф Жуманинг рафиқаси ва бир неча фарзандлари ўз хавфсизликлари туфайли Ўзбекистонни тарк этишган.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy