Skip to main contentAccess keys helpA-Z index
BBCUzbek.com
Рус хизмати
Қирғиз хизмати
Озарбайжон хизмати
Турк хизмати
Араб хизмати
Форс хизмати
Сўнгги янгиланиш: 22 Апрел, 2008 - Published 12:45 GMT
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
Юсуф Жуманинг келини таъқибдан шикоят этмоқда
Юсуф Жума
Юсуф Жума Ислом Каримовнинг ашаддий танқидчиларидан биридир
Ўзбекистонда таниқли дисседент шоир Юсуф Жуманинг келини Наргиза Ҳамроева ўзига нисбатан маҳаллий ҳукумат вакиллари, хусусан ички ишлар вазирлиги томонидан босим ва таъқиблар давом этаётгани ҳақида айтган.

У қасддан тан жароҳати етказиш айблари билан тўрт йилга озодликдан маҳрум этилган турмуш ўртоғи Машраб Жумаевнинг ҳам саломатлиги ёмонлашганидан хавотирларини изҳор этган.

Ўтган йил декабрь ойида Наргиза йигирма кунча тутқунликда ушлаб турилгани ва калтакланганини ҳам айтмоқда.

Ўшанда Юсуф Жуманинг норозилик пикети ортидан унинг уйига бир қатор милиция ходимлари иштирокида қуролли рейд ўтказилгани хабар қилинганди.

Унинг қайнотаси шоир Юсуф Жума ўтган ҳафта ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш ва милиция ходимларига тан жароҳати етказганликда айбланиб беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилганди.

Наргиза Ҳамроева даъвосига кўра, маҳаллий мулозимлар ундан шоир Юсуф Жумага қарши кўрсатма беришни ва ўз уйини тарк этишни талаб қилганлар.

Шунингдек, Наргиза ўз қайнотаси билан бир неча бор учрашишни сўрашига қарамай, унинг бу талаблари қондирилмаганини айтмоқда.

Норозилик намойиши

50 ёшли шоир ва ўғли ўтган йил декабрида Президент Ислом Каримовнинг истеъфосини талаб қилиб ўтказган намойишлардан сўнг ҳибсга олинган эдилар.

Юсуф Жума президентлик сайловлари арафасида Ислом Каримовни ҳокимиятни босиб олишда айблаган ва Қоракўл туман прокуратурасига унга нисбатан жиноят иши очишни сўраб, мурожаат этган.

Бу ҳақдаги аризаси рад этилиши ортидан у ва оила-аъзолари муддатсиз норозилик чиқишларини бошлаганлар.

Туман прокуратураси ва ҳокимият бинолари олдида ўтган намойишларда "Каримов кет!", "Диктатор, истеъфо бер!" каби шиорларни кўтаришган.

Норозиликлар ортидан Юсуф Жумаевнинг 22 ёшли ўғли Машраб Жумаев ҳибсга олинган.

Маҳкама уни бировга қасддан тан жароҳати етказишда айблаб, аввалига уч йил, кейин эса тўрт йилга озодликдан маҳрум этган.

Исм
Фамилия*
Манзил
Мамлакат
Электрон манзил
Телефон*
* Ихтиёрий
Фикрингиз
Сиз берган шахсий маълумот bbcuzbek.com томонидан фақатгина талабномангизни қондириш мақсадида ишлатилади
Сўнгги янгиликлар
Дўстингизга йўллангПринт - босма кўриниши
BBC Copyright Logo^^ Юқорига қайтиш
Bosh Sahifa|Ob –havo|Dasturlar|To’lqinlar
BBC News >> | BBC Sport >> | BBC Weather >> | BBC World Service >> | Learning English >>
Biz haqimizda|Aloqa|privacy