You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Ўзбекистон: Тошкент Афғон анжумани меҳмони Толибон - Видео O'zbekiston Tolibon Dunyo yangiliklar
Ўзбекистон Толибонни расман тан олмаган, лекин ташкилотни Афғонистоннинг де-факто бошқарувчи кучи деб билиб мулоқот қилади.
Тошкентда 25-26 июль кунлари Афғонистонга бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади.
Тошкент 2018 ва 2021 йиллари ҳам Афғонистондаги тинчлик мақсадларига бағишланган анжуманларга мезбонлик қилган.
Ўзбекистондаги бу галги халқаро конференцияга Афғонистон муваққат ҳукумати Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Мутаққий раҳбарлигидаги ҳайъат етиб келган.
Покистон ва Ҳиндистон расмийлари Тошкентга ўз вакиллари бораётганларини тасдиқладилар.
Тадбирда, АҚШ, Россия, Хитой, Туркия ва ЕИ расмийлари кутилаётгани хабар қилинди.
Расмийларга кўра, Тошкент анжуманида 20 дан ортиқ давлат, қатор халқаро ташкилотлар вакиллари - умумий ҳисобда 100 га яқин хорижий делегациялар иштирок этиши кутилмоқда.
Хўш, Афғонистон халқаро конференциясидан мақсад нима?
Би-би-си мухбири Аваз Тоҳиров видео лавҳаси.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek