You’re viewing a text-only version of this website that uses less data. View the main version of the website including all images and videos.
Афғонистон: минглаб одам ўзини контрабандачилар қўлига топширмоқда - Видео Afg‘oniston va dunyo yangiliklar
Би-би-сининг Кобулдаги мухбири Секундар Кермани Афғонистоннинг Покистон ва Эрон чегарасига яқин Заранжда бўлиб, қандай қилиб Афғонлар ватанидан чиқиб кетишга уринаётганларини ўрганди.
Одам савдогарларининг айтишларича, Толибон Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаб олганидан бери ўзларининг бизнеси икки баравар кўпайган.
Би-би-си мухбири инсонлар пикап автомобилларига ўтириб чегара оша чўлга отланадиган жойда атиги бир соатнинг ичида 50 тача машина йўлга чиққанини санаган.
Ҳар бир машинага 18-20 тача одам ўтирган.
Илгари одамларни чегара оша олиб ўтиш ноқонуний ҳисобланган, бироқ чегарадаги масъуллар контрабандачилардан олган поралари эвазига бунга кўз юмганлар.
Ҳозир эса Толибон ҳар автомобилдан 10, 11 АҚШ долларига тенг пул олаяпти, ҳар бир машинага ўтирадиган йўловчи сонини назорат қилишдан бошқа нарса қўлидан келмаслигини айтмоқда.
"Шу билан ҳеч бўлмаганда автомобилдаги одамлар хавфсизлигини таъминлаймиз", дейишади улар.
Мамлакатда қашшоқлик, очлик кучаймоқда, биз бу одамларнинг ҳаммасини ҳам тўхтатиб қололмаймиз, дейди Толибон.
Ўзини контрабандачиларнинг қўлига топшираётган инсонларнинг орасида турли касб эгаларини кўриш мумкин.
"Кобулда ўқитувчи эдим. Маошимни ололганим йўқ. Болаларимни қандай боқаман?", дейди автомобилга ўтирган, гўдагини қўлига олган аёл.
"Алҳамдулиллаҳ, уруш тугади. Лекин иш йўқ", - дейишади эркаклар.
Визасиз, қўлида бошқа зарур ҳужжати бўлмаган одамлар Покистон чўлида етти соатлик йўл юриб, Эронга ўтиб олиш, Эрондан Туркияга, сўнг Европага етиб олишни мақсад қилганлар.
Ҳар куни Эрон чегарачилари мамлакат ҳудудида қўлга олинган Афғонларни яна ватанига депортация қилади.
Бироқ бу ҳам муҳожирликни ихтиёр қилган одамларни тўхтатолмаяпти.
- Афғонлар "жаҳаннам ёқасида"
- Афғонистон, БМТ: Миллионлар одам очлик қурбони бўлиши мумкин. Ким ёрдам қилади? BBC News O'zbek
- Толиблар Ўзбекистон ва Марказий Осиёга ҳам таҳдид солиши мумкинми? Афғонистон ва хавфсизлик - видео
- Афғонистон, Кобул ҳокимлиги аёл ходималарга: Уйда қолинг!
- Толибон ва Ўзбекистон: Президент Мирзиёев номидан Афғонистон халқига ёрдам етказилди
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek