Афғонистон: Панжшерда Толибонга қарши уришиш учун минглаб одамлар йиғилмоқдами? Afg'oniston dunyo yangiliklar (видео)

Панжширда

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Аксилтолиб гуруҳи аввалига тинчлик музокараларини қўлламоқчи.
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Толибонга қарши бўлган гуруҳ минглаб жангчилари курашга тайёрлигини айтмоқда.

Афғонистон Миллий Қаршилик Жабҳасининг хорижий алоқалар бўйича масъули Али Назарийнинг BBC билан суҳбатда айтишича, улар бошида тинч йўлда музокаралар ўтказишмоқчи.

"Аммо бу иш бермаса, биз ҳеч қанақа тажовузни қабул қилмаймиз" - деб қўшиб қўйди Назарий жаноблари.

Айни пайтда, Толибон бу гуруҳнинг Панжшердаги таянч минтақасини қуршаб, уларни қамалга олганини айтади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

BBC map
Сурат тагсўзи, Толибон эгаллаган ҳудудлар қизил рангда, Толибларга бўйсунмаган ягона минтақа - Панжшер эса сариқ рангда.

Аксилтолиб гуруҳ ҳам Толибон ҳозирда уларнинг минтақаси - Кобулдан шимол-шарқда жойлашган Панжшер тарафга келаётганини ва Панжшер водийсига кирадиган йўл ёқасида тўпланаётганини тан олган.

Панжшер - илгари ҳам Советларга ва ҳам 1990-йиллари Толибонга қарши муваффақиятли курашган минтақа.

Ҳозир бу минтақа панжшерлик марҳум мужоҳид етакчи Аҳмад Шоҳ Масъуднинг ўғли - Аҳмад Масъуд тузган Миллий Қаршилик Жабҳаси назоратида.

Аҳмад Масъуд, 2019 йилги сурат

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Аҳмад Масъуд тузган гуруҳ Панжшерни назорат қилади.

Али Назарийнинг ББС билан суҳбатда билдиришича, Толибонга қарши бўлган кучлар Панжшерга келишган ва уларнинг жангчилари билан бирга машғулотлар ўтказишмоқда.

У гуруҳда "қарши курашга тайёр минглаб кучлар" борлигини қайд этган. Бироқ ББС ушбу даъвони мустақил манбалардан тасдиқлай олгани йўқ.

"Аммо ҳар қандай уруш ва низодан олдин биз тинч йўлда музокаралар ўтказишни истаймиз" - деган гуруҳ вакили.

"Афғонистон турли миллатлардан ташкил топган мамлакат ва бу ерда ҳеч бир миллат мутлақ кўпчиликни ташкил этмайди. Кўп миллатли давлатда эса қудратни бўлашиш лозим, яъни шундай келишув лозимки, ҳар ким ўзини қудратда кўриши керак" - деган Толибонга қарши гуруҳ вакили.

Унинг айтишича, битта гуруҳ Афғонистон сиёсатида етакчилик қилса, бу ички урушлар ва мавжуд низоларнинг давом этаверишига етаклайди.

"Биз ўзимизни кўрсатганмиз ва ўтган (40 йиллик) фаолиятимизга қарасак, ҳеч ким бизнинг минтақани, хусусан, Панжшер водийсини фатҳ этмаган".

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek