Россия: Шереметьево авиафалокатида ўнлаб инсон ҳалок бўлган

учоқ

Сурат манбаси, REUTERS/NADEZHDA POLOMOSHNOVA

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Россия Тергов қўмитаси тарқатган хабарга кўра, "Аэрофлот" ширкатининг Sukhoi Superjet 100-95 самолёти бортида бўлган 78 инсондан 37 нафари тирик қолган.

Россия матбуотининг ёзишича, йўловчи самолёти Москвадан маҳаллий вақт билан 17:50 да Мурманскка қараб учган, бироқ ҳавога кўтарилгандан сўнг шошилинч равишда ортга қайтган ва қўниш чоғида ёниб кетган.

FlightRadar хизматидаги маълумотларга қаралса, учоқ ҳавога кўтарилганидан кейин икки марта айланган ва ярим соатдан кейин қайтиб қўнган.

Ўтказиб юборинг X пост
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири X пост

Ўтказиб юборинг Instagram пост
Instagram контентига рухсат бериш

Айни мақолада Instagram томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Instagram ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири Instagram пост

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

РИА Новости агентлиги фавқулодда хизмат вакилига таяниб хабар беришича, самолёт бортида 78 одам бўлган.

Фақулодда вазиятлар вазирлигининг Москва бошқармаси олов жиловланганини хабар берди.

"18:48 да очиқ аланга жиловланди. Қолган хабарлар аниқлаштирилмоқда", дейилади хабарда.

ТАСС агентлиги манбасига таяниб самолётни яшин урган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

"Асосий версия - самолётга яшин урилган. Шундан сўнг автомат бошқарув издан чиққан. Дастлабки маълумотларга кўра, учоқ қўниш чоғида қўниш йўлагига икки марта урилган. Яшин урилганини экипаж аъзоларидан бири ҳам тасдиқлади", деган ТАССнинг фавқулодда хизматдаги манбаси.

Тергов қўмитаси ҳодиса юзасидан икки ва ундан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлган, ҳаво транспорти хавфсизлик қоидаларини бузиш бўйича жиноий иш очилганини маълум қилди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek