"Ҳайратон" кўприги Афғонистонга неча миллион фойда келтирмоқда?

Афғонистон Президенти Ашраф Муҳаммад Ғани Ўзбекистонга сафарини бошламоқда.

Ушбу ташрифдан оддий Афғонларнинг умидлари катта, улар Ўзбекистон билан савдо-сотиқ, иқтисодий ҳамкорлик янада ошишини, ўзаро борди-келди янада осонлашишини хоҳлашади.

Амударё устида барпо этилган, Ўзбекистон Термизини Афғонистон билан боғлаб турган "Ҳайратон" кўприги икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар янада яқинлашишини осонлаштирадиган робита деб кўрилади.

Би-би-си Ўзбек Хизмати мухбири Фируз Раҳимий Афғонистон "Ҳайратон"ида бўлиб, ушбу чегара-божхона мажмуаси мамлакат иқтисодиёти ва халқига нақадар манфаат келтираётганини ўрганган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002