Америка ва сайлов: Украина, Яқин Шарқ ва Хитой - президент ўзгарса, дунёга нима бўлади? Видео

Сурат манбаси, EPA, EPA-EFE/REX/SHUTTERSTOCK, ANADOLUVIAGETTYIMAGES
Яқин Шарқдаги инқироз.
Украина ва Россия уруш ичида.
Кучайиб бораётган Хитой таъсири...
5 ноябр кунги АҚШ президент сайлови аллақачон озмунча саволларни пайдо қилмай қўймаган.
Аммо Республикачи Дональд Трамп ва Демократчи Камала Ҳаррис АҚШнинг дунёдаги ўрни ҳақида турлича қарашларни изҳор этмоқда.
Шундай экан, сайловдан кейин АҚШ ташқи сиёсати қандай бўлиши мумкин?
Америка янада кучаядими ёки жаҳондаги қудратига путур етади?
Жорий пайтда АҚШ дунёнинг энг йирик ҳарбий, иқтисодий ва ядровий қудратидан биттаси бўлади.
Таҳлилчилар томонидан жаҳондаги "гегемон" давлат сифатида кўрилади.
- Америка илк аёл президентни танлаши мумкин, аммо Камала Ҳаррис имкониятлари қандай?
- Янгиликлар. АҚШ: Трамп Путинни ким деб билади, Украина урушини бир суткадаёқ ҳал қиладими ва Украинада кимнинг ғолиб чиқишини хоҳлайди?
- ‘Шоҳни асра, Тангрим!ʼ: Путин туғилган кунини қандай нишонлади ва уни кимлар йўқлаб борди?
Буёғи нима бўлади?
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Яқин Шарқ

Сурат манбаси, Reuters
Biz azob-uqubatlarga shundoq qarab tura olmaymiz va men ham jim qolmayman...
Ҳамаснинг 7 октябрдаги ҳужумидан кейин вице-президент Камала Ҳаррис асосан, “Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга, аммо оташкесимга эришиш учун минтақадаги ҳамкорларимиз билан иш олиб борамиз”, деган Байден маъмурияти мавқеъни қўллади.
Камала Ҳаррис Исроилни тўлиқ дастаклар экан, Ғазодаги тинч аҳолини ҳимоя қилиш зарурияти ҳақида Байденга қараганда анча очиқча гапирди.
У Исроил Бош вазирининг Вашингтонда экан, шу йил июл ойида АҚШ Конгрессида қилган нутқи чоғида ҳам кўриниш бермади.
Аммо кейинроқ Биньямин Нетаньяҳу билан ўзаро учрашувлари чоғида қаттиқ гапирди, унга Ғазодаги уруш тугаши кераклигини айтди.
"Биз азоб-уқубатларга шундоқ қараб тура олмаймиз ва мен ҳам жим қолмайман”, - деди Камала Ҳаррис.
Ғазода уруш бошлангач, президент Байденнинг Исроилга оид сиёсатига қарши Америка Қўшма Штатларида оммавий намойишлар ҳам ўтказилди.
Камала Ҳаррис, баъзи намойишчилар талаб қилганидек, Исроилга қурол-яроғ эмбаргосини қўллаб-қувватламади. Аммо унинг оҳанги сайловчиларда кўпроқ акс-садо бериши мумкин. Бироқ, агар у президент бўлса, бунинг сиёсатга қанчалик кўчиши номаълум.
Дональд Трамп Исроилни дастаклашни ўз кампаниясининг асосий қисмига айлантирди.
Тарафдорлари унинг президент сифатида АҚШ элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчириш, Исроил ва айрим араб давлатлари ўртасидаги муносабатларни нормаллаштирган “Иброҳим келишуви”га келиш каби қарорларини тилга олишади.
Трамп тинчликни қарор топтиришини айтади, аммо қандай қилиб эканини очиқламайди. Трампнинг иккинчи муддати олдинги сиёсатини давом эттиришини англатиши мумкин.
“Оқ уйга қайтганимда, Исроилнинг террорга қарши урушида ғалаба қозониш ҳуқуқини қўллайман. Улар бунга ҳақли бўлиши керак”, - дея баён қилди у.
Ўз вақтида Трамп маъмуриятининг Исроилдаги элчиси бўлган Дэвид Фридманнинг даъво қилишича, икки давлатчилик ечим эмас ва Исроилнинг Ғарбий Соҳил устидан назоратини қўллаш – АҚШнинг диний бурчи.
Украинадаги уруш

Сурат манбаси, Reuters
Россиянинг Украинага босқини билан кечаётган уч йилча вақт ичида АҚШ Киевга бевосита $90 миллиард доллардан ортиқ ёрдам берди.
Дональд Трамп Украинадаги урушни 24 соат ичида ҳал қилишини даъво қилади, аммо тафсилотларини очиқламайди.
Ҳамкори, вице-президентликка номзод Жеймс Вэнс наздида АҚШ урушга жуда кўп пул сарфламоқда.
Унинг таъкидлашича, Украина Россия билан тинчлик музокараларига эътибор қаратиши, барча ҳудудини қайтариб олишнинг иложи бўлмаслигини қабул қилиши керак.
Трамп, шунингдек, НАТОни ҳам танқид қилади. АҚШ мудофаага етарлича маблағ сарфламаган иттифоқчиларини ҳимоя қилмаслигини ҳам айтади.
Камала Ҳаррис эса, Байденнинг ёндашувини давом эттиришга аҳд қилган.
У НАТОни “дунёдаги энг катта ҳарбий иттифоқ”, деб атайди.
Россияга санкциялар босими билан бир қаторда Украинага ҳарбий, иқтисодий ва сиёсий ёрдамни қўллаб-қувватлайди.
Яқинда у президент Зеленский Кремль билан музокара олиб бориши кераклигини таклиф қилгани учун Трампни танқид ҳам қилган.
Камала Ҳаррисга кўра, “Булар тинчликка эмас, аксинча, таслим бўлишга қаратилган таклифлардир”.
Хитой
Agar Xitoy yoki boshqa davlat o‘zini yomon tutsa, bizda juda qattiq tariflar bor...
Сўз Хитойга нисбатан мавқеъ ҳақида кетганда, икки рақиб томон қарашида айрим ўхшашликлар борлигини рад этиб бўлмайди.
Икковлон ҳам Хитойни жиддий стратегик рақиб, АҚШ манфаатларига потенциал таҳдид сифатида кўришади, Пекиннинг бутун дунё бўйлаб ортиб бораётган таъсиридан ҳам бирдек хавотирда.
Бироқ, президент бўлса, Трампнинг мавқеи қатъийроқ бўлиши мумкин. Чунки у Хитой билан савдо урушини бошлаган ва қайта сайланса, тарифларни кўпайтиришни ваъда қилган.
“Агар Хитой ёки бошқа давлат ўзини ёмон тутса, бизда жуда қаттиқ тарифлар бор”, - дея баён қилган у.
Камала Ҳаррис сенатор сифатида Трампнинг Пекин бўйича хатти-ҳаракатини танқид қилган, гарчи Байден маъмурияти Хитойга тарифларни ошираётган бўлса ҳам, савдо уруши тактикасига шубҳа билан қарашини айтган.
Вице-президент сифатида Осиёга бир неча бор сафар қилган, у ерда Пекиннинг Жанубий Хитой денгизидаги амалларини қоралаган ва Тайваннинг ўзини ҳимоя қилишини қатъий қўллаб-қувватлаган.
Трамп АҚШнинг ҳимояси учун Тайвань ҳақ тўлаши кераклигини айтган, аммо оролни тажовуздан ҳимоя қилиши ёки йўқлиги саволига жавоб беришдан қочган.
Иммиграция, иқлим ўзгариши ва Африканинг ривожи Дональд Трамп ва Камала Ҳарриснинг қарашлари фарқли глобал муаммолар сирасига киради.
Бу галги сайловга сайловга кўп нарса тикилган ва дунё ҳам уни яқиндан кузатиб турибди.

Сурат манбаси, Getty Images














